Portal:География

From Vikipediya
География портали

География (грекча: γεωγραφία; γη ёки γαια — „Ер“, γραφειν — „тасвирламоқ“ ёки „ёзмоқ“ ёхуд „хариталамоқ“) — Ернинг географик қобиғи, унинг структура ва динамикаси, алоҳида компонентларини ҳудудлар бўйича ўзаро таъсири ва тақсимланишини ўрганадиган фанлар мажмуи. Антик дунё ғарб олимлари Ер юзасининг манзарасини „география“ сўзи билан ифодалаганлар. География терминини дастлаб Эратосфен (мил. ав. 276—194-йилларда яшаган) киритган. Ўрта Осиёда 9—10-асрлардан бошлаб География сўзи маъносида „сурати арз“, „етти иқлим“, „Китоб алмасолик валмамолик“ („Мамлакатлар ва масофалар китоби“) иборалари қўлланилган. 19-асрда ва 20-аср бошларида ўзбек тилида „география“ арабча талаффуз билан „жуғрофия“ шаклида ёзилган. (Давоми...)

Танланган мақола

Корея Республикаси (ҳангул: 대한민국, ҳанжа: 大韓民國; норасмий номлари: Жанубий Корея, Корея) Шарқий Осиёда, Корейс яриморолида жойлашган мамлакатдир. Шимолдан Корея Халқ Демократик Республикаси билан чегарадош. Пойтахти — Сеул шаҳри агломерацияси аҳолиси бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Корея жаҳоннинг энг қадимги тамаддунларидан биридир; унинг ҳудудида Қуйи Палеолит давридаёқ одамлар яшаганлиги маълум. Уч Корейс Қироллигининг 668-йилдаги бирлашувидан то 1910-йилгача корейс халқи яхлит мамлакатда яшади. Корея бўлинишидан сўнг 1948-йили Жанубий Корея давлати яратилди. Корейс урушидан кейин Корея Республикаси иқтисодиёти кучли ўсишни бошидан кечириб, мамлакат Катта йигирматалик сафига кирди. (Давоми...)

ТМ статусини олган бошқа мақолалар
Теҳрон
Ҳалаб
Қорабулоқ (Сайрам тумани)
Техас
Туркумлар
Туркум иконкаси
Туркум иконкаси
Осттуркумларни кўриш учун [►] устига босинг.
Яхши мақола

Эрбил (курдча: ھەولێر) — Ироқнинг Курдистон вилояти маркази ва энг йирик шаҳри. Шунингдек, тарихий манбаларда шаҳар Арбел номи билан ҳам учрайди. Бугунги кунга қадар шаҳар аҳолисини рўйхатга олиш ўтказилмаган ва аҳолининг аниқ сони маълум эмас. Шаҳар аҳолисининг сони 1 600 000 атрофида дея тахмин этилади. Милоддан аввалги 5-мингйилликда Эрбил ҳудудига одамлар келиб ўрнаша бошлаган. Шаҳар марказида қадимий Эрбил қал’аси ва Мудафария минораси жойлашган. Минтақага оид энг қадимги тарихий маълумот Шумернинг учинчи Ур сулоласи даврига тўғри келган бўлиб, ўшанда шоҳ Шулги Урбилум шаҳри ҳақида таъкидлаган. Кейинчалик шаҳар Оссурия томонидан босиб олинган (Давоми...)

ЙМ статусини олган бошқа мақолалар
23-авеню
Раззоқов
Сулукта
Танланган тасвир
Бондҳус кўли (Норвегия)
Лойиҳа

ВикиЛойиҳалар География лойиҳаси доирасида Википедияда география билан боғлиқ мавзуларда мақолалар ёзишни таклиф этамиз.

Қардош лойиҳалар
Бошқа порталлар
Порталлар ёрдамида Википедияни кашф этинг.

Кешни тозалаш