Бош Саҳифа

From Vikipediya
Танланган мақола

Бухоро қамали — 1220-йил март ойида, яъни мўғуллар томонидан Хоразмшоҳлар давлатинининг босиб олиши даврида содир бўлган ҳарбий босқин. Босқинда Мўғуллар империясининг хони Чингизхон султон Муҳаммад ИИ томонидан бошқарилаётган Хоразмшоҳлар давлати билан туташган чегаранинг турли томонларидан ҳужум уюштирган. Хоразмшоҳ йирик шаҳарларни якка тартибда мудофаа қилишни режалаштирган бўлса, мўғуллар чегара шаҳар — Ўтрорни қамал қилиб, Хоразмшоҳлар давлатига қақшатқич зарбалар беришни мақсад қилганди. Бухоро шаҳри Хоразмшоҳлар давлатининг йирик савдо ва маданий маркази бўлган. Шаҳар Мўғуллар империяси билан чегарадан анча узоқда жойлашганлиги сабабли хоразмшоҳ бу шаҳарни ҳимоя қилиш учун 20 000 дан камроқ аскар ажратган. Сони 30 000 дан 50 000 гача бўлган мўғул қўшинлари катта қўшин учун ўтиб бўлмас тўсиқ деб ҳисобланган Қизилқум чўлини кесиб ўтишга муваффақ бўлганлар. Бухоро мудофаачилари бутунлай саросимага тушган ва муваффақияциз жангдан сўнг ташқи шаҳар уч кун ичида таслим бўлган. Хоразмлик ҳукмдорга содиқ аскарлар қал’а бузиб ташлангунга қадар икки ҳафтадан камроқ вақт давомида мудофаани давом эттирганлар. Мўғул қўшини қўрғондаги барчани ўлдириб, аҳолининг катта қисмини қул қилиб олган. Моҳир ҳунармандлар меҳнат маҳсули мўғуллар томонидан ўзлаштирилган, бошқалар эса ҳарбийликка жалб этилган. Гарчи ўша пайтда Бухоро ёнғинлар оқибатида вайрон бўлган бўлса-да, талафот нисбатан камроқ бўлган. Қисқа вақт ичида шаҳар яна савдо ва маданий марказга айланиб, Пах Монголиcа даврида янада ривожланган. (Давоми...)

Яхши мақола
Зебуннисо бегим портрети. Ҳозирда Ню Ёркдаги Метрополитен-музейда (Тҳе Метрополитан Мусеум оф Арт) сақланади
Зебуннисо бегим портрети. Ҳозирда Ню Ёркдаги Метрополитен-музейда (Тҳе Метрополитан Мусеум оф Арт) сақланади

Зебуннисо бегим — шоира, маърифатпарвар. Бобурийлар сулоласидан Аврангзебнинг қизи. Онаси Дилрасбонунинг шажараси Сафавийларга ва Бобурнинг қизи — Гулбадан бегимга бориб тақалади. „Махфий“ тахаллуси билан ижод қилгани тахмин қилинади. Зебуннисо бегим ҳаёти ва ижоди ҳақида Барелий, Шерхони Лудий, Ҳакимхон тўра каби тарихчи ва тазкиранавис олимлар асарларида маълумотлар келтирилган. У етти ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олган, кейинчалик фалсафа, мантиқ, юлдуз илми, тарих, фиқҳ фанларини яхши ўзлаштирган, настаълиқ, насъҳ, шикаста хатларини маҳорат билан ёзган, бир неча марта ҳуснихат билан Қуръонни кўчирган. Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларини ўрганиб, шеъриятга бўлган ихлоси ошган, атрофидаги шоир ва олимларига турли таржималар, қўлёзмаларни кўчиришни буюртма қилган, уларни маош билан таъминлаб келган. Зебуннисо бегимнинг кутубхонаси ўз даври кутубхоналари ичида энг каттасидир. Малика бобосининг истагига кўра ўз амакиваччаси Сулаймоншукуҳ билан унаштирилган. Амакиваччаси вафот этгач, умрининг охирига қадар бошқа турмуш қурмаган. (Давоми...)

Хушсифат мақола
Ширбудун саройи. ХХ асрда олинган сурат.
Ширбудун саройи. ХХ асрда олинган сурат.

Ширбудун саройи — Бухоро амирларининг сиёсий қароргоҳларидан бири. Сарой Бухоро амирлигида ҳукмронлик қилган Амир Музаффархон ва Амир Абдулаҳадхон даврларида қуриб битказилган. 1870-йилларда Ширбудун атрофида дурезгар Абдурасул, ганчкор (гилкор) уста Раҳим Ҳаётов ва бошқа усталар иштирокида сарой, масжид, ҳовуз, томошагоҳ каби бинолар қурилган. Бинонинг ташқи кўриниши ўзида Эрон ва Европа архитектураси белгиларини мужассамлаштирган. Саройдан, асосан, элчиларни кутиб олиш, ярмаркалар ва турли хил сайллар ўтказилишида фойдаланиб келинган. Ширбудун саройи Европа дизайнига хос мебеллар ҳамда қандиллари билан ажралиб турган. Бухоро амири Амир Абдулаҳадхон ҳукмронлик қилган даврда мажмуа учун қўшимча хоналар ва кўнгилочар зал қурилган. Сарой тахминан ХХ аср ўрталарида тўлиқ бузиб юборилган, бугунги кунгача сақланиб қолмаган. (Давоми...)

Танланган рўйхатлар