(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Янги Зеландия

From Vikipediya
Янги Зеландия
Неw Зеаланд
Аотеароа
ШиорЙ'о`қ
Мадҳия: Год Дефенд Неw Зеаланд, Год Саве тҳе Қуээн
Лоcатион оф Янги Зеландия
Пойтахт Веллингтон
Расмий тил(лар) Инглиз
Маори
Янги Зеландия Имо-ишора тили
Ҳукумат Ҳамдўстлик
Карл ИИИ
Cендй Cиро
Жаcинда Ардерн
Мустақиллик
• Мустақиллик э'лон қилинган
28-октабр 1835
• БҚ Доминион статусини тортиқ қилди
26-сентабр 1907
Майдон
• Бутун
268,680 км2 (74-ўрин)
• Сув (%)
1.6
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
4,035,461 (120-ўрин)
• Зичлик 15/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$97,590 мил. (57-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$24,183
Пул бирлиги Янги Зеландия Доллари (НЗД)
Вақт минтақаси УТC+12
• Ёз (ДСТ)
УТC+13
Қисқартма НЗ
Телефон префикси 64
Интернет домени .нз

Янги Зеландия — Тинч океаннинг жануби-ғарбий қисмидаги давлат. Майдони 268,7 минг км². Аҳолиси 3,994 млн. киши (2004). Пойтахти — Веллингтон шаҳри Маъмурий жиҳатдан 10 провинсия (ргоуце)га бўлинади.

Давлат тузуми

Я.З. — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи парламентар монархия. Буюк Британия парламенти ва асосан, Я.З. парламенти томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатларига амал қилинади. Давлат бошлиғи — Буюк Британия қироли, унинг номидан генералгубернатор давлатни бошқаради. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 1 палатали парламент — вакиллар палатаси, ижрочи ҳокимиятни генералгубернатор томонидан тайинланадиган бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Я.З. Кук бўғози орқали ажралиб турган Шимолий ва Жанубий оролларда жойлашган. Я.З.га Тинч океандаги бир қанча майда ороллар ҳам киради. Мамлакатнинг 3/4 қисми тоғ, қир ва тепаликлар билан банд. Соҳили ва дарё водийлари пасттекислик. Шимолий оролда тез-тез зилзила бўлиб туради, сўнмаган вулканлар, гейзерлар, қайноқ минерал булоқлар бор. Жанубий оролда Жанубий Алп тоғлари жойлашган (энг баланд жойи 3764 м — Кук тоғи; чўққиларда абадий қор ва музликлар бор). Шимолий орол қирғоғи яқинидаги шелфда нефт, газ, темир, мис, полиметалл рудалари, олтин, кўмир конлари бор. Иқлими субтропик денгиз иқлими, чекка жанубий да мўътадил иқлим. Июлнинг ўртача температураси шимолида 12°, жанубида 5°, январники шимолида 19°, жанубида 14°. Ўртача йиллик ёғин 400–700 мм, тоғ ён бағирларида 2000–5000 мм. Дарёлари серсув, ғидроэнергия захирасига бой. Энг йирик дарёси — Уаикато (уз. 354 км). Кўл кўп: энг йириги — Таупо (майд. 612 км²). Я.З.да сариқ, қорамтир ва каштан тупроқ, тоғларда тоғўрмон, тоғўтлоқи тупроқлар тарқалган. Ўрмон, асосан, баланд тоғларда сақланиб қолган (мамлакат ҳудудининг 23%). Ўсимлик турларининг 75% дан зиёди эндемик. Папоротник, дарахцимон эпифит ва лианалар, маҳаллий дарахт турлари (каури, намаки, риму, тараиро ва бошқалар) кўп. Ҳайвонот дунёси камбағал. Сут эмизувчилардан каламуш, ит, кўршапалаклар, судралиб юрувчилардан туатара, қушлардан пингвин, найбурун, чағалай ва бошқалар кўп. Учмайдиган қушлардан киви, уэка, моа ва учадиган мойқут, читтак, чуғурчиқ бор. Сўнгги 100 йил давомида ҳайвонот дунёси буғу, серна, тулки, қуён ва бошқалар ҳисобига анча бойиди. Я.З.да 10 миллий боғ (МаунтКук, Тонгариро, Фордленд ва бошқалар), 2 денгиз парки, кўплаб резерватлар бор.

Аҳолиси

Аҳолисининг асосий қисми янги зеландияликлар; улар янги зеландиялик инглизлар ва маорилар (15%) га бўлинади. Бундан ташқари, полинезияликлар, инглиз, шотланд, ирланд, хитой, ҳинд ва бошқалар халклар ҳам яшайди. Расмий тиллар — инглиз ва маори тиллари. Диндорларнинг аксарияти — протестантлар. Шаҳар аҳолиси 85%. Йирик шаҳарлари: Веллингтон, Окленд, Крайстчерч.

Тарихи

Я.З.га 10—14-асрларда маорилар келиб жойлашган. Европаликлардан биринчи марта 1642-йил голландиялик денгизчи Абел Тасман борган. 1769— 70 йилларда инглиз денгизчи сайёҳи Жеймс Кук оролларни тадқиқ қилган. 19-асрнинг бошларида европаликларнинг дастлабки аҳоли пунктлари пайдо бўлди. Айни вақтда маориларга тегишли ерларни босиб олиш жараёни бошланди. 1840-йил дастлабки инглиз муҳожирлари Веллингтон шаҳрини барпо этдилар. 1840-йилдан Англия Я.З. ни ўз мустамлакасига айлантирди. 1843-йил маориларнинг инглиз мустамлакачиларига қарши қуролли қўзғолони бошланди. 1872-йилга келиб маориларнинг қаршилиги тўла бостирилди. 1907-йил Я.З. доминион мақомини олди. Биринчи жаҳон уруши (1914—18)да Я.З. Буюк Британия томонида бўлди. Урушдан сўнг Я.З. Германиянинг собиқ мустамлакалари бўлган Ғарбий Самоа ва Науруни Буюк Британия ва Австралия билан биргаликда бошқариш учун мандат олди. 1926-йилги империя конференсияси ва 1931-йилги Вестминстер статути билан тасдиқланган қарорлар асосида Я.З. ташқи ва ички ишларда тўла мустақилликка эга бўлди. Аммо Иккинчи жаҳон уруши (1939—45) гача Буюк Британия Я.З.нинг барча ташқи алоқаларини назорат қилиб турди. Иккинчи жаҳон урушида Я.З. антифашистик коалиция томонида бўлди. 1930-йиллардан ҳокимиятни навбатманавбат Миллий партия ва Лейбористлар партияси эгаллаб келмоқда. Я.З. 1945-йилдан БМТаъзоси. 1992-йил 19 мартда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган ва дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 6-феврал — Вайтанга куни (1840).

Асосий сиёсий партия ва касаба уюшмалари

Умумий келажак партияси, 2002-йил тузилган; Лейбористлар партияси, 1916-йил асос солинган; Я.З. миллий партияси, 1936-йил ташкил этилган; Я.З. демократик партияси, 1954-йил тузилган; Социалистик бирлик партияси, 1993-йил ташкил этилган; Тараққийпарвар коалиция, 2002-йил тузилган. Я.З. касаба уюшмалари кенгаши, 1987-йил асос солинган.

Хўжалиги

Я.З. — қишлоқ хўжалиги юксак даражада ривожланган индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги 9%, саноат 25%, хизмат кўрсатиш тармоғи 66% ни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалигининг асоси — сут, гўшт ва гўштжун чорвачилиги. 47,5 млн. қўй, 9 млн. қорамол боқилади. Я.З. сариёғ, гўшт, жун ва пишлоқ экспорт қилиш бўйича дунёда олдинги ўринларда туради. Емхашак экинлари, буғдой, арпа, сули, дуккакли дон экинлари, сабзавот экинлари экилади. Мева, жумладан, киви етиштирилади. Боғдорчилик (ситрус мевалар, олма, нок, шафтоли, гилос). токчилик ривожланган. Балиқ ва кит овланади. Ўрмонда ёғоч тайёрланади.

Саноати

Саноатида озиқ-овқат ва енгил саноат ривожланган. Қора ва рангли металлургия, машинасозлик, ёғочсозлик ва селлюлозақоғоз, кимё, тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Алюминий, пластмасса, ўғит, семент, чинни заводлари бор. Кон саноатида табиий газ, темир рудаси, мис, қўрғошин, рух, олтин, кумуш, қўнғир ва тошкўмир, титанмагнетит қуми қазиб олинади. Йилига ўртача 32,4 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади.

Транспоти

Транспортида денгиз транспортининг аҳамияти катта. Йирик портлари: Веллингтон, Окленд, Литтелтон. Янги Зеландиялар узунлиги 3,9 минг км, автомобил йўллари узунлиги 92 минг км. Веллингтонда халқаро аэропорт бор. Ташқи савдода Япония, АҚСҲ, Буюк Британия, Австралия, Жанубий Корея, Хитой билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — Янги Зеландия доллари.

== Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари == Врачлар унтларнинг тиббиёт фтларида тайёрланади. Таълим 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий ва бепул. Давлат мактаблари билан бирга хусусий мактаблар ҳам бор. Ўқиш муддати бошланғич мактабларда 6 йил, оралиқ мактабларда 2 йил, 8 йиллик мактаб (бошланғич ва оралиқ)дан кейинги босқич ўрта мактаб (ўқиш муддати 3 йил). Коллеж ва олий ўқув юртларида ўқиш пулли. Мамлакатда 7 университет ва техника институтлари бор. Унтлар Окленд, Крайстчерч, ПалмерстонНорт, Данидин, Веллингтон, Гамилтонда жойлашган. Янги Зеландиялар мамлакатнинг олий илмий муассасаси — Я.З. қироллик жамияти (1867-йил ташкил этилган, турли шаҳарларда 50 га яқин бўлим ва филиаллари бор), илмий ва индустриал тадқиқотлар департаменти (1926), педагогик тадқиқотлар кенгаши (1933), Янги Зеландия нафис санъат академияси, Картеров расадхонаси, ҳаммаси — Велингтон шаҳрида, Данидин шаҳридаги тиббий тадқиқотлар кенгаши (1950), Веллингтондаги иқтисодий тадқиқотлар институти (1958), Крайстчерчдаги геофизика ва астрономия расадхонасида олиб борилади. Веллингтонда Миллий кутубхона (1966), Окленд (1880), Крайстчерч (1859), Веллингтон (1893) шаҳриларида кутубхоналар, Миллий музей кутубхонаси бор. Музейлари: Веллингтондаги миллий музей (1865), Миллий бадиий галерея (1936), Данидин, Крайстчерч, Окленд шаҳриларидаги музейлар, Окленддаги бадиий галерея, Транспорт ва техника музейи ва бошқалар.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телеқўрсатуви

Ya.Z.da bir qancha gaz. va jurnal nashr etiladi. Yiriklari: "Dominion" (kundalik gazeta, 1907-yildan), "Ivning post" ("Kechki pochta", kechki kundalik gazeta, 1865-yildan), "Nyu Zilend gerald" ("Yangi Zelandiya xabarchisi", kundalik gazeta, 1863-yildan), "Nyu trus" ("Yangi haqiqat", haftalik gazeta, 1904-yildan), "Otago deyli tayms" ("Otago provinsiyasi kundalik vaqti", kundalik gazeta, 1861-yildan), "Press" ("Matbuot", kundalik gazeta, 1861-yildan), "Soushelist politiks" (jur.). Nyu Zilend Press Assoshieyshn, Yangi Zelandiya kundalik gaz.larning kooperativ birlashmasi, 1879-yil asos solingan. "Radio Nyu Zilend" radiosi 1936-yil, "Televiji Nyu Zilend" televideniyesi 1960-yil tashkil etilgan.

Адабиёти

Адабиёти 19-аср ўрталаридан инглиз тилида ривожланмоқда. 19-аср ўрталарида ва ундан кейингивақтлардаги ёзувларда маориларнинг бой фолклори (афсона, ривоят, қўшиқ, мақол) сақланган. Дастлабки янги зеланд адабиёти асарлари инглиз адабиёти анъаналари асосида барпо этилди. 19-асрнинг 50— 80-йилларидаги шоирлар А.Дометт ва Т.Бреккен асарлари романтик йўналишда яратидди, У.Голдер ва Ж.Барр шеъриятида эрксеварлик руҳи намоён бўлди. М.Э.Баркер, Ж.Уайт, Ж.Г.Уилсон каби адиблар ўз асарларида мустамлакачилик даврини акс эттирдилар. 19-асрнинг 90-йиллари охири — 20-аср бошларида адабиётда миллийликнинг ўзига хос белгилари пайдо бўлди. Бунда Я.З. ҳаётидаги ижтимоий ва ирқий масалалар ўз аксини топди. 19-асрнинг 90-йилларидан У.Пембер, Ж.Маккей ва бошқаларнинг ижтимоий адолацизликка қарши қаратилган шеърлари, Ж.Вестон, Г.В.Вогел, Ж.Шамер, У.Сатчелл романлари, А.А.Грейс, У.Бок ва бошқаларнинг ҳикоялари, 20-аср бошларида К.Менсфилднинг руҳий новелласи яратилди. 20-асрнинг 30—40-йилларида адабиёт жаҳон иқтисодий бўҳронини, меҳнаткашларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашини акс эттирди. Ж.А.Ли, Р.Хайд, Ф.Саржесон романлари, Р.А.К.Мейсон, Д.Гловер, А.Керноу шеърлари шу мавзуга бағишланди. 50-йиллардан шеъриятда ахлоқийфалсафий муаммолар етакчи ўринга чиқди (Ж.Бакстер, А.Кемпбелл ва бошқалар). 1940—60-йилларда Д.Баллантайн, Л.Девин, Н.Хиллиард ва бошқаларнинг реалистик романлари пайдо бўлди. Бу даврда М.Шедболт, Б.Миткаф ва бошқалар новелла жанрида ижод қилдилар. Айрим ёзувчилар ижодида (Ж.Фрейм романларида) модернизм таъсири яққол намоён бўлди. 1970-йилларда адабиётга маори ёзувчилари — В.Ихимаэр ва Х.Туваре кириб келдилар. Я.З.да К.Менсфилд романлари, А.П.Гаскелл, М.Дагган, Х.Шоунинг психологик новеллалари машҳур.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Инглиз мустамлакачилари келгунга қадар маорилар тўғри бурчакли, икки нишабли томи ўтлар билан ёпиладиган ёғоч уйлардан иборат қишлоқларда яшаган. 19-асрнинг 2-ярмидан аниқ режа билан (Крайстчерч, Окленд) ёки табиат манзараси билан уйғунлаштириб қурилган (Веллингтон) шаҳарлар қад кўтара бошлади. Маъмурий бино ва ибодатхоналар аввал неоклассицизм ва неоготика услубида, 20-асрнинг 20—30-йиллари замонавий шаклларда қурилди. 1960—70 йиллардан янги қурилиш материаллари ва конструксиялар қўлланила бошлади. Бир қаватли уйлар инглизларникига ўхшатиб қурилса ҳам, ўзига хос маҳаллий хусусиятларга эга.

Маорилар санъатининг қадимий ёдгорликлари — тош ва суяк ўймакорлиги, наққошлик ва деворий езувлардир. 19аср охири — 20-аср бошларида маҳаллий рассомлик мактаби шаклланди (рассомлар Г.Линдауэр, Ч.Ф.Голди, П. ван дер Велден, Ж.Нейрн, А.Ф. Николл, Л.Митчелл, ҳайкалтарош Р.О.Гросс, фафик Э.Мервин Тейлор ва бошқалар). Рассомлар маорилар турмуши ва мамлакат табиатини тасвирладилар. Монументал рассомлик, ҳайкалтарошлик, шаҳар ва индустриал манзара ривожланмоқда. Мусиқаси. Маори халқларида маросим қўшиқ ва рақслари расм бўлган; эпик, лирик, меҳнат қўшиқлари ҳар доим нафосат билан ижро этилган. Мусиқа асбоблари: труба (пу; чиғаноқ, ёғоч, қовоқдан ясалади), флейта турлари (поруту, уио, коауау), шақилдоқ, ҳуштак, гонг, кастанет (токере). Қўшиқрақс санъатида табиатдаги товушларга тақлид қилиш кенг тарқалган. 19-аср бошларида Европадан кўчиб келган (асосан, инглиз)лар санъати ривожланди. 19-асрда маҳаллий ва Ғарбий Европа мусиқа анъаналари негизида профессионал мусиқа пайдо бўлди. 19-аср охирида дастлабки симфоник оркестрлар тузилди. 20-асрда маҳаллий санъатга қизиқиш ортди (А.Нгата бошчилигидаги ёш маорилар деб номланган ҳаракат). Бир қанча фолклор ансамбллари, жумладан, Веллингтонда "Нгати Понеке" (маори мусиқачилари В.Гуата, Т.Р.Карепа) ансамбли ташкил этилди. 20-аср мамлакатдаги профессионал жамоалар орасида Я.З. радиоси симфоник оркестри (1947), Ёшлар оркестри (1959), Миллий опера (1954) ва Миллий балет (1955) труппалари, композиторлардан Г.Хилл, Д.Лилбёрн, Д.Фаркуаэр, К.Смол, Э.Локвуд машҳур.

Театри

1930-йилларда опера ва драма ҳаваскорлари труппалари, 1950-йилларнинг бошида кўчма профессионал труппалар ("Ню Зиленд плеерс", "Саутерн комеди плеерс", "Даунстейж", "Комюнити арц сервис тиэтр") пайдо бўлди. 1960-йил профессионал янги зеланд балети вужудга келди. Окленд шаҳрида ярим профессионал "Сентрал тиэтр", Данидинда хусусий "Глоб тиэтр" театрлари ишлайди. Режиссорлар С.Бирн, Р.Баркер, К.Кеткарт, актёрлар Р.Стоун, Д.Фермейд, драматурглар Ж.Бакстер, Ж.Коппард, А.Керноу машҳур.

Киноси

1898-йил дастлабки қисқа метражли ҳужжатли филм суратга олинган. 1912-йил Веллингтонда "Неэшенал филм юнит" давлат киностудияси ташкил этилди. Биринчи жаҳон уруши йиллари (1914—18) ҳарбий хроника, 20-асрларда, асосан, қисқа метражли филмлар яратилди. Бадиий кинематографиянинг асосчиси режиссор Р.Хеюорддир ["Дўстлик йўллари бўйлаб" (1936), "Маориларни севиш" (1972) филмлари]. 1936-йил инглиз кинореж. Ж.Грирсон ёрдами билан бир қанча ҳужжатли филмлар яратилди. Бадиий филмлардан "Бардош бера олмаган тўсиқ" (реж.лар Р.Майрамс ва Ж.О’ши), "Тестлар учун суратчалар" (режиссор Д.Стивенс), "Фарзандлар қайтмоқда" (1980, режиссор П.Мондер) каби филмлар диққатга сазоворЎзбекистон — Я.З. муносабатлари. Икки давлат ўртасида дипломатия муносабатлари 1992-йил 19 мартда ўрнатилган бўлишига қарамай, Я.З.нинг географик жиҳатдан узоқда жойлашганлиги мамлакатлар ўртасидаги савдоиқтисодий муносабатларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. 2004-йил январ — ноябрда Ўзбекистон Республикаси билан бўлган товар айланмаси 210,2 минг АҚСҲ долларини, ундан экспорт 20,3 минг, импорт 189,9 минг АҚСҲ долларини ташкил этди. Ўзбекистонда "СҲъек.1э\уе11эгу" Ўзбекистон — Я.З. қўшма корхонаси бор. Я.З. ҳукумати ўз мамлакатидаги олий ўқув юртлари магистратурасида таълим олиш учун ўзбекистонлик 4 талабага молиявий ёрдам кўрсатди. Шунингдек, кам таъминланган оила аёллари таълими учун Самарқанд тадбиркор аёллар ассоциаииясига 5 минг АҚСҲ доллари миқдорида грант ажратди.

Галерия

Ўзбекистон — Янги Зеландия муносабатлари

Икки давлат ўртасида дипломатия муносабатлари 1992-йил 19 мартда ўрнатилган бўлишига қарамай, Я.З.нинг географик жиҳатдан узоқда жойлашганлиги мамлакатлар ўртасидаги савдоиқтисодий муносабатларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. 2004-йил январ — ноябрда Ўзбекистон Республикаси билан бўлган товар айланмаси 210,2 минг АҚСҲ долларини, ундан экспорт 20,3 минг, импорт 189,9 минг АҚСҲ долларини ташкил этди. Ўзбекистонда "СҲъек.1э\уе11эгу" Ўзбекистон — Я.З. қўшма корхонаси бор. Я.З. ҳукумати ўз мамлакатидаги олий ўқув юртлари магистратурасида таълим олиш учун ўзбекистонлик 4 талабага молиявий ёрдам кўрсатди. Шунингдек, кам таъминланган оила аёллари таълими учун Самарқанд тадбиркор аёллар ассоциаииясига 5 минг АҚСҲ доллари миқдорида грант ажратди.

Манбалар