(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Унвон

From Vikipediya

Унвон — ваколатли органлар томонидан белгиланадиган ва бериладиган ном. Бу алоҳида шахснинг хизматлари ёки касб, хизмат, илмий ва бошқа малакалари расман эътироф этилганлигини тасдиқлайди. Унвон белгилаш, бериш ва ундан маҳрум этиш тартиблари, шунингдек, унвон билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар қонун ҳамда бошқа норматив хужжатлар билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикасида Фахрий (қаранг Фахрий унвонлар), ҳарбий (қаранг Ҳарбий унвонлар), илмий (қаранг Илмий унвон), махсус профессионал, спорт, академик унвонлар, турли мукофот, конкурс лауреатлари унвонлари ва шу кабилар бор. Прокуратура органларидаги прокурор ва терговчилар учун белгиланган унвон чин, дипломатия ходимлари учун белгиланган унвон дипломатия даража ва мартабалари деб аталади.