(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Украина

From Vikipediya
Украина
ШиорВоля, злагода, добро
Украинча: Ирода, Розилик, Яхшилик
Мадҳия: 

Шче не вмерла Украинй
Лоcатион оф Украина
Пойтахт Киев
Расмий тил(лар) Украин тили
Ҳукумат Семи-Президентлик Давлат
Володимир Зеленский
Денйс Шмйҳал
Мустақиллик (Совет Иттифоқидан)
• Сана
24-август 1991
Майдон
• Бутун
603,700 км2 (46-ўрин)
• Сув (%)
7
Аҳоли
• 2019-йилги рўйхат
41,922,670 (32-ўрин)
• Зичлик 73/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2019-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$409,260 мил. (50-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$9,770
Пул бирлиги Гривня (УАҲ)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма УА, УКР
Телефон префикси 380
Интернет домени .уа

</ноинcлуде>

Украина (украинча: Україна) — Шарқий Европада жойлашган давлат. Майдони 603,628 км2 (233,062 ми2) бўлиб, майдонига кўра, Европада иккинчи ўринда (Россиядан кейин) туради. Аҳолиси 42,4 миллион киши (2023) бўлиб, аҳоли сонига кўра, Европада саккизинчи мамлакатдир. Пойтахти ва энг йирик шаҳри — Киев. Маъмурий жиҳатдан 23 вилоят — Винниса, Волин, Днепропетровск, Донеск, Житомир, Закарпатие, Запороже, Ивано-Франковск, Киев, Кировоград, Луганск, Лвов, Николаев, Одесса, Полтава, Ровно, Севастопол, Симферопол, Суми, Тернопол, Харков, Херсон, Хмелниский, Черкасси, Черновси, Чернигов вилоятлари, Киев шаҳарларига бўлинади.

Тарихи[edit | edit source]

Украина жанубида илк палеолит даврида одамлар яшаганлиги маълум. Ўрта палеолит даврида Мусте маданиятига мансуб элатлар вакиллари ҳозирги Украина худудининг анчагина қисмини эгаллаб олдилар. Сўнгги палеолит даврида (35-40 минг йил аввал) бутун Украина ҳудудида одам яшай бошлаган. Мезолит даври (мил. ав. 10-7-минг йиллик)да балиқ овлаш, неолит даври (мил.ав. 6-4-минг йиллик)да деҳқончилик ва чорвачилик пайдо бўлди. Энеолит ва жез даврлари (мил. ав. 4-минг йиллик — 1-минг йилликнинг боши)да деҳқончилик, чорвачилик ва кулолчилик анча кжсалди (қаранг Триполе маданияти). Мил. ав. 2-минг йиллик охири — 1-минг йиллик бошларида Бут ва Днепр бўйи даштларида киммерий қабилалари яшаган. Мил. ав. ВИИ асрда Қора денгиз бўйидаги даштларга Осиёдан кўчманчи скиф қабилалари кириб келди. Мил. ав. ВИИ-В асрларда Қора денгизнинг шимолий сохилларига феклар кўчиб келиб, шаҳардавлатлар (Олвия, Тира, Херсонес, Пантикапей ва бошқалар)ни барпо этдилар. Мил. ав. В асрда эса Керч ярим оролда Боспор подшолиги ташкил топди. Мил. ав. ИИ асрда Украинанинг дашт ерларини сарматлар эгаллади. Мил. ИИИ-ВИ асрларда Қора денгизнинг шимолий соҳилларига гот, гунн, авар ва бошқа кабилалар келиб ўрнашди. ИВ-ВИИ асрларда вужудга келган Ўрта Днепр бўйларидаги тарқоқ шарқий славян қабилалари (византиялик муаллифлар уларни венедлар, антлар ва склавинлар деб атаганлар) 9-аср ўрталарида қабила иттифоклари ва князликларга бирлашиб, Киев Русини вужудга келтирдилар (қаранг Қадимги Рус давлати). 1239-40-йилларда бу давлат мўғуллар томонидан босиб олиниб, Олтин Ўрда мулкига айлантирилди. Руснинг бошқа қисмидан ажралиб қолган Украина ерлари ХИИИ-ХИВ асрларда поляк, литва, венгер ва бошқа чет эл ҳукмдорлари қўл остида бўлди („Украина“ номи дастлаб жанубий ғарбдаги айрим рус ерларига тааллуқли бўлиб, „край“ — чекка ёки чегара маъносини англатган; 16-аср охири — 17-аср бошларида у барча Украина ерларига тарқалиб, украин халқининг этник номига айланган). ХВ асрда Украинанинг жанубий қисми ва Қрим ярим оролда Крим хонлиги ташкил топди.

1569-йил Украина ҳудудининг аксари қисми бирлашган литваполяк давлати — Реч Посполита таркибига киритилди. Миллий ва линий зулмнинг кучайиши, синфий курашнинг авж олиши ХВ аср охири — ХВИ аср 1-ярмида Запороже казакларининг пайдо бўлишига олиб келди. Деҳқонларнинг казаклар томонига қочиб ўтиши кучайди. ХВИ асрда казаклар маркази — Запороже Сечи ташкил топди ва у Қрим хонлиги, Усмонли турклар салтанати, полякукраин ҳукмрон доираларига қарши курашди. 1591-93-йилларда гетман К. Косинский, 1594-96-йилларда С. Наливайко раҳбарлигида деҳқонказаклар қўзғолонлари бўлиб ўтди. 1648-йил Богдан Хмелницкий бошчилигида украин халқининг ижтимоий ва диниймиллий истибдодга қарши озодлик кураши бошланди ва у миллий инқилобга айланиб кетди. Украина гетманлиги мустақил давлатга айланди. 1654-йил мураккаб ташқи сиёсий ва ҳарбий вазиятда Б. Хмелницкий Москва билан ҳарбий иттифоқ тузди, унда мустақил гетманлик ҳокимиятини сақлаб қолиш кўзда тутилди. Шу тариқа у Украина гетманлигини ташқи сиёсий жиҳатдан тан олинишига эришди. Бироқ унинг вафотидан сўнг гетманлик ҳокимияти учун бошланган кураш узоқ давом этди (1657-76). Бундан фойдаланган Москва украин ерлари устидан ҳақиқий назорат ўрнатиб олди. И. Мазепа гетман бўлган даврда (1687-1708) у русшвед уруши вақтида (1708) Москва васийлигидан қутулишга интилиб, Швеция қироли Карл ХИИ томонига ўтди. Мазепадан кейинги гетманлар Россия империяси таркибида Украина гетманлигининг мухторият мақомини сақлаб қолишга интилдилар. Аммо подшо ҳукумати 1764-йил гетманликни батамом тугатди. ХВИИИ асрнинг 2-ярмида ўнг соҳил Украина Россия империяси таркибига кирди. Полша ҳудуди 3 марта (1772, 1793 ва 1795) тақсимланганидан сўнг украин ерлари 2 империя — Россия ва Австрия Венгрия таркибига ўтиб қолди.

ХИХ асрнинг 20-30-йилларида Украинада миллий уйғониш жараёни бошланди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида сиёсий партиялар тузила бошлади. Россияда 1917-йил октабр тўнтариши рўй бериб, Россия ва АвстрияВенгрия империялари барбод бўлгач, украин сиёсий ҳаракати қатий талаблар билан майдонга чиқди ва миллий озодлик кураши даври ёки 1917-21-йиллардаги украин инқилоби бошланди. Ўша даврда Украинада Украина Марказий Радаси, гетман Павел Скоропадский бошлиқ Украина Давлати, Украина Халқ Республикаси Директорияси украинларнинг ўз давлатини тузишга интилдилар. Аммо мураккаб ташқи ва ички сиёсий шароит, аввало Совет Россияси қўшинларининг бостириб кирганлиги украин инқилобининг мағлуб бўлишига олиб келди. 1921-йили Украина ССР эълон қилинди ва у 1922-йил 30-декабрда СССР таркибига кирди, Ғарбий Украина ерлари Полша таркибида крлди. Аввалига, ХХ асрнинг 20-йилларида совет Украинасида украинлаштириш сиёсати ўтказилди. Бироқ 20-йилларнинг охири — 30-йилларнинг бошларида бу сиёсат тўхтатилди. Украин миллий зиёлилари оммавий қатағон ва қирғин қилина бошлади. ХХ асрнинг 30-40-йиллари Украина тарихидаги энг фожиали йиллар бўлди. 1921-23, 1932-33, 1946-47-йилларда Украинада ҳам очарчилик ҳукм сурди, украинлар оммавий равишда Сибир, Олтой, Узоқ Шарққа, Қрим аҳолисининг бир қисми — Қрим татарлари 1944-йил Ўрта Осиёга сургун қилинди. 1954-йил Қрим вилояти РСФСР таркибидан Украина таркибига ўтказилди.

ХХ асрнинг 50-70-йилларида Украинада кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар рўй берди, жумладан, саноат ривожланиб, шаҳарлар кенгайди. 80-йиллар охирида қайта қуриш сиёсати бошланиши билан мухолифат ҳаракати кучайди, янги тузилган сиёсий ташкилотлар суверенитетга эришиш, демократияни ривожлантириш, миллий ва фуқаролик ҳуқуқлари учун кураша бошлади. Ниҳоят, 1991-йил 24-август куни Украина мустақиллиги эълон қилинди. Украина — 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон мустақиллигини 1992-йил 24-январда тан олган ва ўша йил 25-августда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 24-август — Мустақиллик куни (1991). 2014-йил март ойида Қрим мухтор республикаси ва Севастопол шаҳри Россия Федерацияси таркибига қўшиб олинди.

2022-йил 24-февралда Россия Украинага босқинчилик ҳужумини бошлади. Бу уруш ҳалигача тўхтамади. Бу жангда Россия тарафини Шимолий Корея, Хитой, Беларус, Эрон олмоқда. Қолган дунё давлатлари эса Украина тарафда. Бу уруш боис дунё бу 4 давлатларга қарши (Ш. Корея, Эрон, Беларус ва Хитой) жуда кўп санксиялар қўлламоқда.

Географияси[edit | edit source]

Украина ҳудудининг аксар қисми Шарқий Европа текислигининг жануби-ғарбий қисмига мансуб бўлиб, текислик ва ўрқирлардан иборат. Жанубда Қрим тоғлари (бал. 1545 м гача) ва Ғарбда Украина Карпат тоғлари (баландлиги 206 м гача) бор. Украина ҳудуди ғарбдан шарққа 1300 км, шимоидан жан.га 900 км га чўзилган. Қора денгиз соҳиллари, асосан, пасттекислик; қўлтиқ ва лиманлар бор. Азов денгизи соҳиллари эса ясси, кум тиллари мавжуд. Релефи — шимоли-ғарбдан жануби-шарққа томон Волин қирлари ва Подолия қирлари (энг бал. жойи 471 м — Камула тоғи), шарқроқда Жанубий Буг билан Днепр оралиғида Днепр буйи қирлари жойлашган. Днепрнинг сўл сорили, мамлакатнинг жануби-шарқий қисмида Азов бўйи қирлари бор. Украина Карпат тоғларининг жануби-ғарбида Закарпате пасттекислиги ётади.

Геологик тузилиши жиҳатидан Украина ҳудуди Шарқий Европа платформасининг жануби-ғарбий қисмидан ҳамда уни ўраб турган Карпат ва Қрим бурмали тоғларидан иборат. Платформада Украина кристалли массиви (қалқони), ВолинПодолия платоси, Лвов ботиги, Донецк авлакогени, ДнепрДонецк, Қора денгиз бўйи ботиқлари ажралиб туради. Шаркий Карпат тоғларининг бир қисми Алп геосинклинал (бурмали) областига киради. Фойдали қазилмалардан тошкўмир ва қўнғир кумир, нефт, табиий газ, темир, марганец, титан рудалари, симоб, боксит, тоштуз ва калий тузлари, графит, олтингугурт, қурилиш материаллари ва бошқа бор. Минерал сувли булок, кўп.

Иклими, асосан мўътадил континентал. Ғарбдан шарққа томон иклимнинг континенталлиги кучаяди. Шимолидан жанубига томон ёз билан қишнинг температурадаги фарқи ортиб, қор қопламининг қалинлиги ва сақланиш муддати, ёғин миқдори, нисбий намлик камайиб борадининг уртача температураси шимоли-шарқда −7°, −8°, июлда шимоли-ғарбда 18-19°, жануби-шарқда 23-24°. Йиллик ёғин шимоли-ғарбда 600-700 мм, жануби-шарқда 300 мм гача, Украина Карпат тоғларида 1200-1600 мм.

Украина даре шохобчаларининг жами узунлиги 170 минг км га яқин. Кўп дарёлари Кора ва Азов денгизларига қуйилади. Энг катта дарёси — Днепр. Йирик дарёлари — Днестр, Жанубий Буг, Северский Донец, Прут, қисман Дунай. Уларнинг купи қишда музлайди. Йирик дарёларида ГЕСлар курилган. 7 мингдан ортиқ кўл бор. Йириклари: Ялпуг, Катлабух, Сассиқ, Шагани, Алибей, Синевир ва бошқа Сув омборлари: Кременчуг (2250 км²), Каховка (2155 км²), Киев (922 км²), Днепродзержинск (567 км²) ва бошқалар.

Тупроқлари[edit | edit source]

Мамлакат шимолий қисмида чимлиподзол тупрокларнинг турли типлари учрайди, ўтлоқиботқоқ ва торфли ботқоқ тупроқлар ҳам тарқалган. Ўрмонли дашт зонасида сур тусли ўрмон тупроклари, подзоллашган ва ҳақиқий қора тупроклар, дашт зонасида оддий ва жанубий қора тупроқ, денгиз соҳилида тўқ каштан тупроклар кўпроқ. Украина Карпат тоғларида ажриқли подзол тупроқлардан тортиб қора қайин ўрмон минтақаси, тоғ ўтлоқлари ва тоғ торфзорларида подзоллашган қўнғир тупроқларгача учрайди. Шимолидаги аралаш ўрмон зонасида қарағай, эманқарагай, ўрмонли дашт зонасида грабеман, эман, зарангжўка ўрмонлар ўрмонсиз яйдоқ майдонлар билан алмашиниб туради. Умуман Украина ўрмон фондининг умумий майдони 9990 минг га. Кора денгиз бўйи субтропик ўсимликлар билан қопланган. Ўрмонларда айиқ, лос, буғу, тўнғиз, ўрмонли дашт зонасида буғу, бўри, сувсар, олмахон ва бошқа, қушлардан чил, хакка, зарғалдоқ, дашт зонасида юмронқозиқ, қўшоёқ, сичқон, тўрғай, бедана ва ҳоказо. яшайди. Дарё ва кўллари балиққа бой. Табиий ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси 20 та қўриқхонада сақлаб қолинган. Йириклари: Украина дашт, Кора денгиз биосфера, Полесе, Ялта тоғўрмон, Карпат биосфера, Аскания Нова, Луганск қўриқхоналари.

Сиёсати[edit | edit source]

Давлат тузуми[edit | edit source]

Володимир Зеленский
Президент
Денис Шмигал
Бош вазир

Украина — республика. Амалдаги конституцияси 1996-йил 28-июнда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (2019-йилдан Володимир Зеленский), у тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади ва 2 муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Олий Рада (парламент), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади.

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари[edit | edit source]

2000-йил бошларида Украинада 100 дан ортиқ сиёсий партия, 1,5 минг жамоат ташкилоти бўлган. Энг оммавий ва нуфузли сиёсий бирлашма ва партиялари: Украина Халқ Пйх (Украина Халқ Ҳаракати) ҳаракати (1989), Коммунистик партия, Социалистик партия (1991), Умумукраин бирлашмаси — „Баткившчина“ („Ватан“, 1999), Социалдемократик партия (бирлашган, 1995), Регионлар партияси (2001), Кўкатпарварлар партияси (1990). Украина касаба уюшмалари федерацияси (1990) ва бир қанча мустақил тармоқ касаба уюшмалари ҳам мавжуд.

Иқтисодиёти[edit | edit source]

Киев Украинанинг молиявий марказидир.

Украина — индустриал-аграр мамлакат. Миллий даромад таркибида саноат 30%, қишлоқ хўжалиги 14%, хизмат кўрсатиш соҳаси 56% ни ташкил этади.

Оғир индустрияда ишлаб чиқариш саноатининг улуши жуда катта. Жумладан, кончилик саноати, қора ва рангли металлургия, кемасозлик, оғир машинасозлик, нефт кимёси ва кокс кимёси саноати, шунингдек, ҳарбий саноат мажмуаси ривожланган. Ўрмон, ёғочсозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик салмоқли ўрни тутади. Илмфан ютуқларига асосланган саноат тармоқлари, айниқса, ракетасозликнинг улуши ортиб бормоқда. Жумладан, Украинанинг „Зенит“ элтувчи ракетаси ёрдамида халқаро „Денгиз старти“ лойиҳасининг амалга оширилиши таъминланмоқда. Йирик иссиқлик ва атом электр стансиялари, шунингдек, Днепр дарёсидаги ГЕС каскади (йириклари Днепр, Кременчуг, Каховка ГЕСлари) энергетиканинг асосини ташкил этади. 1986-йил Чернобил АЭСда фалокат юз бериши оқибатида 3000 МВт қувватли 3 та энергетика блоки 2000-йилдаги халқаро келишувга биноан ёпиб қўйилиши натижасида Украинада электр энергия ҳосил қилиш бирмунча камайиб, 2003-йилда 179,5 млрд. кВцоатга тушиб қолди.

Украина иқтисодиётида кончилик саноати муҳим ўринга эга: тошкўмир (Донецк ва ЛвовВолин ҳавзалари), қўнғир кўмир (Днепр ҳавзаси), газ ва нефт (Карпатолди, Қора денгиз шелфи), темир рудаси (Кривой Рог ва Керч ҳавзалари), марганец рудаси (Никопол яқини), калий (Карпатолди), тоштуз (Донецк ҳавзаси) ва бошқа фойдали қазилмалар қазиб олинади. Маҳаллий темир ва марганец руда конлари асосида ишловчи қора металлургия корхоналари чўян, пўлат, прокат, полиметалл конларига асосланган рангли металлургия корхоналари симоб, алюминий, титан, сирконий, никел, машинасозлик ва металлсозликнинг йирик корхонаси бўлмиш Новокраматорск машинасозлик заводи домна ва мартен печлари учун ускуналар, шахталар учун машиналар, юк кўтариш механизмлари, темирчилик пресс ускуналари, экскаваторлар ишлаб чиқаради. Радиоэлектроника саноати, шу жумладан, телевизор ва ЭҲМлар ишлаб чиқариш ривожланган. Украинада тепловоз (Луганск), вагон (Днепродзержинск, Кременчуг, Кадиевка), автобус ва автоюклагич (Лвов), енгил автомобил (Запороже), юк автомобиллари (Кременчуг) заводлари, кемасозлик (Николаев), Херсон, Киев самолёцозлик, станоксозлик, асбобсозлик, энергетика ва электр техника саноати корхоналари бор. Киме ва нефт кимёси саноати корхоналари лок, бўёқ, синтетик смола, пластмасса, сунъий ва синтетик тола, кимёвий реакторлар, фотореактивлар, қишлоқ хўжалиги ва рўзғорда ишлатиладиган турли маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Озиқ-овқат саноатида қандшакар, спирт, ёғ, гўшт, ун, мевасабзавот консервалари ишлаб чикарувчи кўпгина корхоналар мавжуд. Қрим, Одесса, Херсон каби жанубий вилоятларда ва Закарпатеда виночилик, денгиз бўйи шаҳарларида балиқ саноати ривож топган. Енгил саноат тўқимачилик (ип газлама, мовут, шойи ва зиғир толали газлама ишлаб чиқариш), тикувчилик, кўнпоябзал, чинни завод ва фабрикаларини ўз ичига олади.

Қишлоқ хўжалиги, асосан, дон, техника экинлари ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган. Украинанинг қишлоқ хўжалигига яроқли ер фонди 40,2 млн. гектарни ташкил қилади. Деҳқончиликда донли экинлардан кузги буғдой, маккажўхори, шоли, арпа, тариқ, гречиха ва бошқа етиштирилади. Боғдорчилик, полизчилик ва токчилик ривожланган. Техника экинларидан қанд лавлаги, кунгабокар, узун толали зиғир, қўноқ, тамаки экилади. Картошка етиштирилади. Ўрмондашт ва дашт зоналарида доривор ва эфирмойли ўсимликлар экилади. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, парранда боқилади. Бу тармоқ, асосан дашт зонасида, Карпат тоғлари ва Полеседа ривожланган. Асаларичилик, пиллачилик, даррандачилик билан ҳам шуғулланилади. Қора ва Азов денгизида балик, овланади.

Транспорти[edit | edit source]

ҲРCС2
ҲРCС2 электропоезди

Транспортнинг ҳамма турлари ривожланган. Транспорт йўли узунлиги 22,6 минг км, автомобил йўллари узунлиги 172,3 минг км. Асосий денгиз портлари: Одесса, Иличёвск, Херсон, Измаил, Мариупол, Керч. Днепр, Десна, Припят, Днестр, Дунай дарёларида кема қатнайди. Иличёвск — Варна (Болгария) йўналишида денгиз пароми мавжуд. Нефт ва газ кувурлари қурилган. Киев яқинидаги Бориспол шаҳрида халқаро аэропорт бор. Туризм ривожланган. Украина четга машинаускуна, кора ва рангли металлар, темир ва марганец рудалари, озиқ-овқат (шу жумладан, қандшакар), енгил саноат маҳсулотлари чиқаради. Четдан энергия манбалари, асбобускуна, истеъмол моллари олади. Россия, Германия, Италия, Хитой, АҚШ, Туркманистон, Австрия, Полша, Беларус, Венгрия, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон билан савдо қилади. Пул бирлиги — гривна.

Демографияси[edit | edit source]

Асосий аҳолиси — украинлар (78% га яқин); рус, беларус, молдаван, қрим татарлари, болгар, венгер, румин, поляк, яҳудий, гагауз, ўзбек (12,5 минг) ва бошқалар (ҳаммаси 130 миллат ва элат вакиллари) ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 68,9%. 1 км кв га — 77 одам тўғри келади. Аҳолининг аксарияти христиан (православ ва католик), шунингдек, яҳудийлик, ислом ва бошқа динларга эътиқод қилади. Йирик шаҳарлари: Киев, Харков, Одесса, Запороже, Днепропетровск, Донецк, Лвов.

Тиббий хизмати[edit | edit source]

Давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий муассасалар билан бирга хусусий тиббий муассасалар ҳам ривожланган. 2000-йил бошларида 3 мингдан кўпроқ даволаш муассасида 500 мингга яқин ўрин бўлиб, уларда салкам 250 минг тиббий ходим хизмат қилди. Асосий курортлари: Кримнинг жанубий соҳили, Азов денгизи ва Одесса атрофидаги курортлар, Трускавец, Миргород, Моршин, Карпат сихатгохлари.

Маданияти[edit | edit source]

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари[edit | edit source]

2000-йил бошларида 22 мингга яқин умумий таълим ўқув юртида 6600 мингдан кўпроқ ўқувчи таълим олди, салкам 570 минг ўқитувчи даре берди; 665 олий ўқув юртида 560 минг талаба, ҳунартехника мактабларида 510 мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олди. Хусусий таълим тизимида 170 олий ўқув юрти ва 250 умумий таълим муассасаси бор. 20,4 минг оммавий ва универсал кутубхонанинг умумий китоб фонди 339 млн. нусхадан иборат, 6 минг кино қурилма мавжуд. Клуб типидаги 20,2 минг маданият муассасаси, 386 музей, жумладан, 123 ўлкашунослик, 134 тарих ва археология, 63 санъацҳунослик, 44 адабиёт музейи мавжуд.

Украинада 1490 ташкилот илмий ва илмийтехникавий фаолият билан шуғулланади, уларда 10 мингдан ортик, фан доктори ва 60 мингдан зиёд фан номзоди ишлайди. Миллий Фанлар академияси, Таълим ва фан вазирлиги, Украина аграр фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт фанлар академияси, Аграр сиёсат вазирлиги тизимларидаги илмий муассасалар олий малакали илмий кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади. Украина Миллий фанлар академияси, олий мактаб тизими ва тармоқ вазирликларида йирик илмий муассасалар фаолият юритади.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви[edit | edit source]

Украинада 2,5 мингдан кўпроқ газета, 2,2 мингга яқин журнал ва бошқа нашр этилади. Йириклари: „Голос Украши“ (украин тилидаги газета, 1991-йилдан), „Урядовий курʻер“ („Ҳукумат хабарчиси“, украин тилидаги газета, 1990), „Дзеркало тижня“ („Ҳафта ойнаси“, украин тилидаги газета, 1994), „Ден“ („Кун“, рус тилидаги газета, 1996), „Лггиратурна Украша“ („Украина адабиёти“, украин тилидаги газета, 1927), „Факти и комментарии“ („Факт ва шархлар“, рус тилидаги газета, 1997), „Вечерние вести“ („Кечки хабарлар“, рус тилидаги газета, 1998), „Бизнес“ (рус тилидаги газета, 1992), „Украша молода“ (украин тилидаги газета, 1991), „Украша“ (журнал, 1941), „Сучасшст“ („Замонавийлик“, украин тилидаги журнал, 1961), „Пол1тична думка“ („Сиёсий фикр“, украин тилидаги журнал, 1993), „Дншро“ (украин тилидаги журнал, 1927), „Галицю контракти“ („Галиция шартномалари“, украин тилидаги журнал, 1990), „Деловая Украина“ („Ишбилармон Украина“, рус тилидаги журнал, 1992), „Пол1тика и култура“ („Сиёсат ва маданият“, украин тилидаги журнал, 1999), „Перец“ („Қалампир“, украин тилидаги сатирик журнал, 1927), „Барвшок“ (украин тилидаги ёшлар журнал, 1928).

Украинадаги етакчи ахборот агентликлари: „Украина миллий ахборот агентлиги“ (УКРИНФОРМ, 1981-йил тузилган, 1990-йилдан мустақил), „Украина мустақил ахборот агентлиги“ (УНИАН, 1993), „Украшсю новини“ („Украина янгиликлари“, 1993). Украинада телекўрсатув ва радиоэшиттириш тармоғи ривожланган. 2000-йил бошида 560 дан ортиқ теле ва радиокомпания хамда ташкилот фаолият юритди. Етакчи телекомпаниялар: „Украина миллий телекомпанияси“ (1995), „Интер“ (1995), „Янги канал“ (1998), „1 + 1“ (1995), „1CТВ“ (1992), „СТБ“ (1997). Украинада радиоэшиттиришлар 1924-йилдан, телекўрсатувлар 1951-йилдан бошланган.

Адабиёти[edit | edit source]

Тарас Шевченко

Украина адабиётининг илк манбалари қад. рус панднасиҳатлари, авлиёанбиёлар ҳақидаги ривоят ва қиссалар, 11 −13-асрларга оид йилномалардан бошланади. Киевда яратилган Остромир инжили (1056-57), „Ўтган йиллар қиссаси“ (тахминан 1113) Киев Русидаги илк адабий ёдгорликлардир. 14-15-асрларда йилнома ва воқеа-ҳодисалар тарзидаги адабий асарлар дунёга келди. Кейинроқ халқ шеърий ижодиёти, шу жумладан, тарихий қўшиқлар, қаҳрамонлик достонлари, севги ва меҳнат қўшиклари, халқ эртаклари пайдо бўлди. 16-17-асрларда мунозарали адабиёт ва илоҳиётга дойр адабиёт муҳим рол ўйнади. (Герасим Смотрицкий, Васил Суразский, Мелетий Смотрицкий (машҳур „Грамматика“ дарслиги муаллифи, 1619), Ёаникий Галятовский, Петро Могила (Шарқий Европадаги дастлабки академик ўқув юрти асосчиси; кейинчалик унинг номи билан КиевМогила академияси деб номланган, 20-асрнинг 90-йилларида қайта тикланган), Иван Вишенский, Феофан Прокопович, Ипатий Потий, Захар Копистенский ва бошқа]. Бу даврда Лвовда Иван Фёдоров томонидан Украина ҳудудида биринчи китоб — „Апостол“ нашр этилди. Европа Уйғониш даврида адабиёт тез ривожланди, 17-18-асрларда адабий мавзулар кенгайиб, ғоявиюслубий жихатдан бойиди, хилмахил жанрлардаги асарлар яратила бошлади. Ёзувчи, шоир ва маърифатпарвар Г. С. Сковорода (1722-94)нинг ижоди кад. украин адабиётининг хотимаси, янги украин адабиётининг муқаддимаси бўлди („Харков масаллари“ тўплами, „Илоҳий қўшиқлар бўстони“ шеърлар тўплами).

19-20-аср бошларида мумтоз украин адабиёти шаклланди. И. Котляревский (6 қисмдан иборат „Эненда“ достони), П. Гулак Артемовский, Г. Квитка Основяненко, И. Франко, Л. Украинка, П. Мирний, О. Пчилка, Н. Гогол, М. Коцюбинский ва бошқаларларнинг асарлари машҳур бўлди. Буюк қўбизчи Тарас Шевченко эса янги украин адабиётига асос солди. 20-асрда В. Сосюра, П. Тичина, М. Рилский, М. Кулиш, О. Гончар, И. Ле, М. Стелмах, П. Загребалний, Б. Олейник, В. Симоненко, М. Бажан, И. Драч, М. Мовчан ва бошқа кўпгина адиблар яратган насрий ва назмий асарлар, А. Корнейчук песалари Украина адабиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Ҳозирги замон украин адабиёти миллий анъаналарни замонавий Европа ва жаҳон маданияти тажрибаси билан қўшиш руҳида ривожланиб бормоқда.

Меъморлиги ва тасвирий санъати[edit | edit source]

Киев шаҳридаги Авлиё Михайловский олтин гумбазли монастири.

Украина ҳудудида илк палеолит даврига мансуб турар жой қолдиқлари, одам ва ҳайвон ҳайкалчалари сақланиб қолган. Дастлабки иншоот ва бинолар Византия меъморлиги таъсирида тикланган. Киевдаги Аё София собори ва Олтин дарвоза (11-асрнинг 1ярми) шу даврга оид ёдгорликлардир. Умуман, Украина меъморлиги Европа меъморий анъаналари руҳида ривожланиб келган, жумладан, тошдан қалъа ва саройлар қурилган, тасвирий ва амалий безак санъат асарлари яратилган. 14-16-асрларда Волин, Подоле ва Галицияда кўпгина истеҳком ва монастирлар барпо этилди. 16-аср 2ярми ва 17-аср бошлари Украина меъморлигида Уйғониш даврининг таъсири сезилади, халқчиллик унсурлари кўрина бошлади. 18-аср бошларида Сўл соҳил Украинада барокко услуби устунлик қилган бўлса, тез орада рококо услуби хам кириб келди, дунёвий меъморлик санъати ривожланди. 18-аср охири — 19-аср бошларида эса классицизм етакчи мавқени эгаллади, жумладан, шаҳарларни шу услубда қайта қуришга киришилди. 19-аср охири — 20-аср бошларида бошқа меъморлик услублари қўшилган эклектик услуб устун бўлди. Совет даврида маҳобатли бинолар кенг ёйилди, аммо барибир оддий универсал меъморий лойиҳалар етакчи ўрин эгаллади.

20-асрнинг 30-40-йилларида Украина шаҳар ва қишлокларини режа асосида қайта қуришда халқ меъморлиги шаклларидан фойдаланилди. 50-60-йилларда шаҳар ва қишлокларни қайта тиклаш ва янгиларини барпо этишда улуғворлик ва безакдорликка зўр берилди, 70-йиллардан бошлаб типовой блоксексиялар ва йиғма уй конструксияларидан фойдаланишга киришилди. Ҳозирги замон Украина меъморлиги миллий услублардан ҳам, жаҳон тамойилларидан ҳам фойдаланиб, Украинанинг европача қиёфасини шакллантиришга интилаётир. В. Городецкий, И. Кавалеридзе, Е. Вучетич номлари украин меъморлиги ва ҳайкалтарошлигининг фахри бўлиб қолган. Кейинги йилларда хароб аҳволга тушиб қолган тарихий ёдгорликларни қайта тиклашга катта эътибор берилди, жумладан, Киев шаҳридаги Михайлов Златоверх собори, КиевПечера лаврасининг Успение собори таъмирланиб, асл ҳолига келтирилди. Киев, Харков, Лвов ва бошқа шаҳарларда куркам жамоат ва турар жой бинолари барпо этилди.

Украина рассомлиги, аввало, ибодатхоналарни безатиш эҳтиёжи туфайли юзага келди. 16-аср безак рассомлиги ва ҳайкалтарошлик ривожланди. Ўрта асрлар рассомлигида китоб миниатюраси ҳам катта ўрин эгаллади, ёгоч гравюраси ривожлана бошлади, керамика, ёғоч ўймакорлиги, чилангарлик, заргарлик, каштачилик юксалди. Тарас Шевченко романтизм усулларини ижодий ўзгартириб, портрет, манзара ва бошқа жанрларда гўзал асарлар яратди. 18-аср охири — 19-аср бошида Украина тасвирий санъатида классицизм таъсири сезилади. 19-асрнинг 2ярми — 20-аср бошларида украин санъатида реалистик тамойиллар ривож топди.

Замонавий украин рассомлигида китоб графикаси, дастгоҳ графикаси, сиёсий плакат, театр ва кино безак санъати, портрет, манзара каби жанрлар ривожланган. Т. Н. Яблонская, В. И. Касиян, М. Г. Лисенко, М. Г. Деревус ва бошқа машҳур. Санъатнинг барча турлари бўйича кадрлар Киев тасвирий санъат институти, Лвов амалий ва безак санъати институти, Харков саноат рассомлиги институти, Лвовдаги полиграфия институти, бир қанча махсус ўрта ўкув юртларида тайёрланади. Украина мустақилликка эришгач (1991), 1992-йилда Украина рассомлар уюшмаси Украина Миллий рассомлар уюшмаси сифатида қайта тузилди (раиси — В. А. Чепелик). Уюшма таркибида вилоят бўлимлари, 4308 аъзо бор. 1998-йил Украина Президенти фармони билан „Рассомлар куни“ касб байрами таъсис этилган.

Мусиқаси шарқий славянлар халқ мусиқаси асосида вужудга келган. Киевдаги София соборининг деворий суратларида турли созларни чалиб турган мусиқачилар тасвирланган. Халқ мусиқаси дастлаб бир овозли, кейинчалик кўп овозли (гетерофония ва гармония тузилишида) вокал, вокалчолғу ва чолғу шаклларида ривожланган. Скрипка, басоля, кобза, бандура, торбан, симбала, лира каби мусиқа асбоблари бор.

Украина профессионал мусиқаси Киев Руси давридан бошланган. Княз саройларида, черковларда махсус қўшиқчилар бўлган. 16-17-асрларда шаҳарларда мусиқачилар уюшмалари, мусиқа мактаблари ташкил топди. 18-асрда крепостной мусиқа капеллалари, оркестрлари, опера ва балет труппалари ишлай бошлади. 1810-йил Одессада опера театри очилди. 19-аср 2ярмида украин профессионал мусиқа мактаби шаклланди. Украин мумтоз мусиқаси миллий опера асарлари билан бойиди (С. ГулакАртемовскийнинг „Дунай ортидаги запорожелик“, П. Сокалскийнинг „Дубна қамали“, „Мазепа“, М. Аркаснинг „Катерина“ асарлари ва бошқалар). Н. Лисенко, К. Стеценко, М. Леонтович, Б. Лятошинский, Л. Ревуцкий, В. Косенко, акаука Г. ва П. Майборода каби композиторларнинг фаолияти украин мумтоз мусиқаси ривожида муҳим ўрин олади.

20-асрнинг 2 ярмида мусиқа арбобларидан И. Козловский, Б. Гмиря, А. Соловяненко, Ю. Гуляев, халқ ва эстрада қўшиклари ижрочиларидан Н. Яремчук, В. Ивасюк, Н. Матвиенко, С. Ротару, О. Ковалска, Ю. Багатиков халқаро миқёсда машҳур бўлдилар. „Евровидение 2004“ фестивалида хонанда Руслана Лижичко 1ўринни олди. Киев, Одесса, Лвовда консерватория, Харков санъат институти, Донецк мусиқапедагогика институти, бир қанча маданият институтлари, мусиқа билим юртлари бор. Ўзбекистонда Н. Лисенконинг „Полтавалик Наталка“ (Муқимий театрида), Г. Майбороданинг „Арсенал“ (Навоий театрида) асарлари саҳналаштирилган, Л. Ревуцкий Тошкент консерваториясида композиция кафедраси мудири (1941 — 1944) бўлган, шогирдлари орасида И. И. Акбаров ҳам бор.

Театри[edit | edit source]

Украина театр санъати сарчашмалари мажусийлик даври халқ, расмрусумларидан бошланади. Христианлик кабул қилингач, халқ актёрлари — скоморохлар ижоди ривожланди. 16-аср охирларида Украина ҳудудига Ғарбий Европадан кириб келган диний драма астасекин реалистик туе олиб, интермедия ва интерлюдия жанрлари туғила бошлади, шу тариқа замонавий комедияга асос солинди. 17-19-асрда „вертеп“ деб аталган халқ қўғирчоқ театри ривожланди. Украин театрининг вужудга келиб, камол топишини КиевМогила академияси билан боғлайдилар (17-аср 2ярми — 18-аср боши). 18-аср охирларида Сўл қирғоқ Украинанинг дворян қўрғонларида крепостной театрлар, дворян ва бошқа табака вакилларидан иборат ҳаваскорлик театрлари ҳам пайдо бўлди. Профессионал театр 18-аср охири — 19-аср бошларида ташкил этилди. И. Котляревскийнинг „Полтавалик Наталка“ ва „Москалчаривник“ песалари Украина театри тарихида янги даврни бошлаб берди. Биринчи доимий опера театри Одесса шаҳрида очилди (1809). Кейинчалик бундай театрлар Киев ва Харковда хам пайдо бўлди. 20-аср бошларида Украина театр санъати юксак даражага кўтрилди. М. Кропивницкий, М. Старицкий, И. Карпенко-Карого, Н. Лисенко, М. Садовский, Ю. Лавривский ва бошқа мумтоз театрни камол топтирдилар. 20-асрнинг 90-йилларидан давлатга карашли бўлмаган янги уюшмалар ҳисобига профессионал театрлар сони кўпайиб, 2000-йилда 130 тага етди. Киев драма ва комедия театри, Ёшлар теат Риъ Поэзия театри, Донецк, Днепропетровск, Запороже, Суми ёш томошабинлар театрлари жаҳон мумтоз драматургияси асарлари билан бирга махаллий муаллифларнинг песаларини кўрсатмоқда. Профессионал ва ҳаваскор жамоалар учун кадрлар Киевдаги И. К. Карпенко-Карого номидаги театр санъати институтида, Харковдаги И. П. Котляревский номидаги санъат институтида, Киев, Харков, Ровнодаги маданият институтларида тайёрланади.

Киноси[edit | edit source]

Режиссор — Кира Муратова.

Украинада дастлабки хроника филмлари 19-асрнинг 90-йилларида яратилган. 1896-1906-йилларда харковлик фотограф А. К. Федецкий хроникал киноленталарни намойиш этган. 1911 — 14-йилларда кинооператор Д. Сахненко режиссор Н. К. Садовский билан бирга „Полтавалик Наталка“ ва бошқа спектаклларни суратга олди. 1917-19 йилларда Ялта ва Одессада хусусий киноателелар ишлади. 1922-йилдан мунтазам равишда бадиий филмлар ишлаб чиқарила бошлади. 1928-йил Киевда катта кинофабрика (ҳозирги А. Довженко номидаги Киев киностудияси) очилди. Биринкетин А. Довженконинг „Мухаббат меваси“ (1926). „Звенигора“ (1928), „Ер“ (1930), „Аэроград“ (1935) ва бошқа филмлари яратилди. 50-60-йилларда режиссорлардан И. Савченко („Тарас Шевченко“, 1951), С. Паражанов („Унутилган аждодларнинг соялари“, 1965), В. Ивченко („Кора илон“, 1965), шунингдек, Ю. Иленко, Л. Осика, Л. Биков, К. Муратова, Р. Балаян ва бошқаларларнинг филмлари экранга чиқарилди. Кино актёрларидан И. Миколайчук, Б. Ступка, М. Яковченко, Н. Ужвий, Л. Чайка, А. Роговсева, К. Степанков, Й. Мажуга, Л. Гурченко, О. Борисов, Б. Бенюк, Задниповскийлар сулоласи, Й. Паперний ва бошқаларларнинг номи машҳур бўлди. Мустақиллик йилларида (20-асрнинг 90-йилларида) Украина киноси янги босқичда ривожлана бошлади.

Ошхона[edit | edit source]

Украинанинг анъанавий диэтаси товуқ, чўчқа гўшти, мол гўшти, балиқ ва қўзиқоринларни ўз ичига олади. Украиналиклар ҳам кўп картошка истеъмол қиладилар; доналар; ва янги, қайнатилган ёки тузланган сабзавотлар. Машҳур анъанавий таомлар варенйкй (қўзиқорин, картошка, тузланган карам, творог, олча ёки резаворлар билан қайнатилган кöфте), налйснйкй (творог, ҳаşҳаş уруғи, қўзиқорин, икра ёки гўшт билан креп), капусняк (гўшт, сабзи, картошка билан тайёрланган карам шўрваси) пиёз, тариқ, томат пастаси, зираворлар ва янги ўтлар), борсчт (лавлаги, карам ва қўзиқорин ёки гўштдан тайёрланган шўрва) ва ҳолубцй (гуруч, сабзи, пиёз ва қийма билан тўлдирилган карам рулолари).[395] Анъанавий нон маҳсулотлари орасида безатилган короваис ва пасха [1]нонлари бор.[2]Украина ихтисослиги, шунингдек, Киэв товуқ гўшти ва Киэв тортини ўз ичига олади.

Украиналиклар димланган мевали компот, шарбатлар, сут, сариёг ', минерал сув, чой ва қаҳва, пиво, вино ва ҳорилка ичишади.

Манбалар[edit | edit source]

Ўқиш учун[edit | edit source]

  • УКРАИНИАН УППЕР ПАЛАЭОЛИТҲИC БЕТWЕЭН 40/10.000 БП
  • Билинскй, Ярослав Тҳе Сеcонд Совиэт Републиc: Тҳе Украине афтер Wорлд Wар ИИ (Рутгерс Университй Пресс, 1964) онлине (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-07-07 санасида архивланган)
  • Ҳрушевскй, Мичаэл. А Ҳисторй оф Украине (1986)
  • Катчановски Иван; Коҳут, Зенон Э.; Небесио, Боҳдан Й.; анд Юркевич, Мйрослав. Ҳисториcал Диcтионарй оф Украине. Сеcонд Эдитион. Сcареcроw Пресс, 2013. 968 пп.
  • Кононенко, Константйн. Украине анд Руссиа: А Ҳисторй оф тҳе Эcономиc Релатионс бетwеэн Украине анд Руссиа, 1654-1917 (Марқуэтте Университй Пресс 1958) онлине (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-07-07 санасида архивланган)
  • Луcкйж, Георге С. Тоwардс ан Интеллеcтуал Ҳисторй оф Украине: Ан Антҳологй оф Украиниан Тҳоугҳт фром 1710 то 1995. (1996)
  • Магоcси, Паул Роберт, А Ҳисторй оф Украине. Университй оф Торонто Пресс, 1996 ИСБН 0-8020-7820-6
  • Реид, Анна. Бордерланд: А Жоурней Тҳроугҳ тҳе Ҳисторй оф Украине (2003) онлине эдитион
  • Субтелнй, Орест. Украине: А Ҳисторй, 1ст эдитион. Торонто: Университй оф Торонто Пресс, 1988. ИСБН 0-8020-8390-0.
  • Екелчйк, Серҳй. Украине: Биртҳ оф а Модерн Натион (Охфорд Университй Пресс 2007) онлине (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-07-07 санасида архивланган)

Ҳаволалар[edit | edit source]

Ҳукумат