(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Табиат

From Vikipediya

Табиат — одамнинг пайдо бўлгунича ҳам, одам иштироки билан ҳам мавжуд борлиқ. Умуман — бу дунё, одам, коинот; микромакромегадунёлар; жонсиз ва жонли борлиқ. Тор маънода — табиат фанлари ўрганадиган обект. Табиат одамга, жамиятга боғлиқ бўлмаган қонуниятга бўйсунади. Одам табиатнинг бир қисми. Одам табиат қонунларини ўзгартира олмайди, фақат қонунлардан фойдаланиб, табиат элементларини, қисмларини ўзлаштириши мумкин. Табиат тушунчаси инсоният жамияти яшаши табиий шароитларининг мажмуи сифатида ҳам қаралади. Инсон яшаши учун меҳнат қилади, меҳнат (мас., деҳқончилик, қурилиш, саноат), мия фаолияти ва бошқа эса табиатнинг баъзи жиҳатларини ўзгартиради. Одам томонидан, яъни ижтимоий меҳнат жараёнида яратиладиган моддий бойликлар шартли равишда „иккинчи табиат“ дейилади. Масалан, водороддан урангача бўлган 92 та кимёвий элемент табиийдир, ундан кейинги кашф этилганлари сунъийдир. Барча сунъий синтетик кимёвий бирикмалар, одам яратаётган атом ва ядро энергиялари „иккинчи табиат“га киради.

Табиат атамаси кенг маънода физик, материал оламни билдиради. Кундалик турмушда „табиат“ сўзи остида одам таъсири остида кўп бўлмаган атроф-муҳит ва ундаги ҳаёт (ёввойи табиат) назарда тутилади. Биринчи ҳолда табиатни умуман фан, иккинчи ҳолда эса табиацҳунослик ўрганади. Бунда табиат субатомдан галактик миқёсларга бўлиб кўрилади.

Одамнинг табиатга муносабати тарихда ўзгариб ва ривожланиб борди. Антик фалсафада табиатга стихияли кучлар (Демокрит), идеал дунёнинг инъикоси (Платон), уйғун жараён (Пифагор), мукаммаллик (Аристотел) деб қаралган. Диний таълимотларда табиат руҳий ибтидонинг моддий гавдаланиши деб хисобланган ва худо табиатдан юқори туради деб тушунилган. Уйғониш даврида табиатга ҳамма табиий уйғунлик ва мукаммалликнинг юзага чиқиши сифатида каралди. Янги даврда табиатга бўлган муносабат табиатнинг илмий ўрганиш объектига айланишида катта рол ўйнади.

Табиат объекти фазо ва вақтда мавжуд модда, материядир. Улар чексиз маълум нарсаларнинг (элементар зарралар, антизарралар, қум, тош, тупроқ, сув, ҳаво, жонсиз ва жонли мавжудот, планеталар, юлдузлар, галактикалар ва бошқа самовий жисмлар, физик майдонлар) мажмуидан иборатдир. Бир вақтлар (фаннинг сўнгги маълумотлари бўйича бундан 20 миллиард йил аввал) бу жисмлар бошқа кўринишда бўлган. Бўлажак миллиард йилларда у яна ўзгариб боради. Табиат одамнинг, жамиятнинг ватани. Одамнинг ҳаёти табиатнинг, биосферанинг уйғун шароитига боғлиқ. Бу шароит салбий томонга ўзгартирилса, одамнинг нормал яшашига путур етказилади, экологик муаммолар пайдо бўлади. Илмий-техника ютуқларидан нотўғри фойдаланиш — биосферанинг бузилишига олиб келади. Бинобарин табиатни пухта билиб, ундан самарали фойдаланиш, унга тўғри ва оқилона муносабатда бўлиш лозим (қаранг Табиатни муҳофаза қилиш). Инсоннинг табиатга бундай муносабатда бўлишида фан асосий омил бўлиб келмоқда. Ер ва коинотда инсоннинг фаолияти фаоллашмоқда. Коинотнинг узоқузоқ жойлари (мас., метагалактикалари)да, т юз бераётган ҳодисаларни кенгроқ ва чуқурроқ билиш табиат ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиради. Омонулпа Файзуллаев.ватанимиз мусаффо бўлсин

Яна қаранг[edit | edit source]