(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Шиважи

From Vikipediya

Шиважи (1627.6.4 ёки 1630.19.11 1680.3.4) — Ҳиндистондаги маратҳалар давлати асосчиси (1674), маратҳаларнинг мустақиллик учун курашлари раҳбари. Йирик мулкдор (жогирдор) ва лашкарбоши Шоҳжи (Шоху) оиласида туғилган. Отаси Аҳмаднагар ва Бижайпур ҳокимлари хизматида бўлган. 1646—55 йилларда Ш. ҳарбий куч, айёрлик ва пора билан Маҳараштранинг шим.ғарби ва Шимолий Конканнинг бир қисми, бир неча муҳим қалъаларни эгаллаб олган. Бижайпур билан бўлган урушда (1658—61) Ш. бир неча мувафаққиятли ҳужумлар уюштириб, унга қарши юборилган саркарда Афзалхонни ўлдирган (1659), бироқ Бобурийлар билан бўлган уруш (1660—65) да енгилган. Ш. Аврангзеб саройига, Аграга боришга мажбур бўлган, ҳибсга олинган, лекин 1666-йил қочган. 1670-йил курашни қайта бошлаган ва ўз ерлари, мулкларини қайтариб олган. 1674-йил у Райгарх (Райгад)да Маҳараштранинг олий ҳукмдори сифатида тантанали суратда тахтга ўтирган. 1675—78 йилларда Ш. Каннара, Майсур ва Карнатикга ғолибона юришлар қилган. Ҳаётининг охирда Ш. қўл остида Ғарбий Маҳараштранинг барча ҳудуди, Шимолий ва Жанубий Конкан, Ғарбий Каннара, Майсурдаги қатор вилоятлар ва Карнатикнинг бир кисми (Танжур атрофи) бор эди. Маратҳаларнинг халоскори, мустақил давлати асосчиси ва ҳиндуизм ҳимоячиси сифатида Ш. маратҳаларнинг миллий қаҳрамони саналади.