(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Қон

From Vikipediya
Қон

Қон — одам ва умуртқали ҳайвонларнинг қон айланиш системасида айланиб юрадиган суюқ тўқима; ҳужайра ва тўқималарга етиб бориб, уларнинг ҳаёт фаолиятини ҳамда физиологик функсияларининг бажарилишини таъминлайди. Эритроцитларнинг таркибидаги гемоглобин қонга қизил ранг беради. Қоннинг таркиби, осмотик босими ва актив реаксияси (рН) деярли ўзгармайди. Қон организмда хилма-хил вазифаларни бажаради: у ҳужайраларга кислород етказиб беради ва карбонат ангидрид газини олиб кетади (нафас функсияси); овқат ҳазм қилиш аъзоларидан озиқ моддаларни бутун организмга тарқатади (озиқ моддаларни ташиш функсияси); моддалар алмашинуви маҳсулотини чиқариш аъзоларига (буйракка) олиб боради. Қон аъзоларнинг гуморал алоқасини юзага чиқаради, у газ алмашинуви, нафас, сув туз алмашинуви, кислота-ишқор мувозанатида иштирок этади. Қонда антитоксинлар, лизинлар ва антителолар борлиги, шунингдек, лейкоцитлар микроорганизмлар ва ёт жисмларни қамраб ютиш хусусиятига эга бўлганлиги туфайли Қон организмни зарарли моддалар ва ёт жисмлардан ҳимоя қилади. У гавда трасини доим бир маромда сақлашда муҳим аҳамиятга эга.

Одамларда 5,2 л ча қон бўлади. Қон суюқ қисм — плазма (55—60 %) ва шаклли элементлар (40—45 %) дан ташкил топган. Қоннинг шаклли элементлари қон яратиш аъзоларида ишланади; Қон ва қон яратиш аъзолари — Қон яратиш системасини ташкил этади.

Қон махсус механизмлар орқали регуляция қилинади, шунинг учун соғлом одам қонининг таркиби ўзгармайди. Организмдаги ҳар қандай ўзгаришларга нисбатан Қон жавоб реаксияси қайтаради, яъни ўз таркибини ўзгартиради. Айрим касалликларни, хусусан, Қон системаси касалликларини аниқлашда Қон таркибининг ўзгариши муҳим аҳамиятга эга.

Қон плазмаси витаминлар, ферментлар, тузлар ва моддалар алмашинувининг охирги маҳсулотларини сақлайди. Плазмага эриган оқсиллар, жигар ҳужайралари ва ретикулоэндотелиал система ҳосил бўлади. Плазма оқсиллари транспорт вазифасини бажаради, кислота-ишқор мувозанатини тартибга солиб туради.

Қоннинг шаклли элементлари асосан эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитларлем иборат.

Қон таркибидаги углеводларга глюкоза ва унинг алмашинув маҳсулотлари киради. Қонда 80-100 мг % гача глюкоза, шунингдек, гликоген, фруктоза ва оз миқдорда глюкозамин бўлади. Углеводлар ва оқсилларнинг алмашинув маҳсулотлари (глюкоза ва бошқа моносахаридлар, кислоталар, тузлар ва сув) ичак капиллярларидан оқаётган Қонга сўрилади. Глюкозанинг бир қисми аъзо ва тўқималарга тарқалади, бошқа қисми эса жигарда гликогенга айланади.

Қондаги липидлар аралашмаси нейтрал ёғлар, эркин ёғ кислоталари ва уларнинг парчаланиш маҳсулотларидан, эркин ва боғланган холестериндан, шунингдек, стероид гормонларидан иборат. Нейтрал ёғлар, глицерин, ёғ кислоталари ичак шиллиқ қаватидан Қонга қисман сўрилади. Қон ёғ эмулсиясини ёг тўқималарига етказади ва у ерда захира ҳолда сақланади. Қон таркибида минерал моддалар (асосан, натрий ва хлор) ҳам бор. Организмнинг турли патологик ҳолатларида (касалликларида) Қонда қатор ўзгаришлар рўй беради, бу муҳим диагностик аҳамиятга эга. Қоннинг тузилиши, функсиялари, касалликлари ва у билан боғлиқ бошқа масалаларни гематология фани ўрганади.

Қоннинг физик-кимёвий хоссалари[edit | edit source]

Қоннинг солиштирма массаси сувникига нисбатан бир оз каттароқ — 1,050-1,060 га тенг. Қон плазмасининг солиштирма массаси 1,025- 1,034, шаклли элементИарининг солиштирма массаси 1,090 га тенг. Маълумки, сувнинг ёпишқоқлиги 1,0 деб қабул қилинган. Қоннинг ёпишқоқлиги 5,0 га тенг. Қоннинг ёпишқоқлиги сув¬никига нисбатан юқори бўлиши таркибидаги оқсил моддаИар ва шаклли элементлар, айниқса, эритроцитлар миқдорига боғлиқ. Терлаш, қусиш ва ич кетиш натижасида одам организми кўп сув йўқоца, қон қуюқлашади, яъни плазмасининг миқдори камайиб, шаклли элементларининг миқдори кўпаяди. Бу эса қоннинг ёпишқоқИиги ортишига сабаб бўлади. Қоннинг осмотик босими 7,6-С,1 атм га тенг. Унинг 60 % ини қонда эриган натрий хлорид ташкил этади. Осмотик босим осмометр ёки криоскоп асбоблари ёрдамида ў1чанади. Қоннинг осмотик босими қон биИан ҳ, ужайралар ичидаги ва ҳужайралар ташқарисидаги суюқликларда сув ва тузлар алмашинувида муҳим рол ўйнайди. Ош тузининг 0,9 % Ии эритмаси одам ва барча иссиққонли ҳайвонИар учун фтзиологик эритма бўИиб ҳисобланади. Бундан юқори консентрацияли эритмаси қон учун ги пертоник, паст консентрацияли эритмаси қонга нисбатан гипотоник эритмадир. Агар озроқ қон ош тузининг ги пертоник эритмаси билан аралаштирилса, эритроцитИар ичидаги сув эритмага ўтади, чунки эритманинг осмотик босими юқори. Бунинг натижасида эритроцитлар сувсизланиб, уларнинг ҳажми кичраяди ва буришиб қолади.Аксинча, қон ош тузининг гипотоникеритмаси билан аралаштирилса, эритмадаги сув эритроцитлар ичига киради ва улар ши¬шиб ёрилади. Бу ҳодиса гемолиз деб аталади. Қон осмотик босимининг нисбий доимийлиги айириш органлари¬нинг (буйраклар ва тери) фаолияти орқали бошқарилади. Одам кўпроқ шўр овқат, тузли ичимлик истеъмол қилганда, кўп терлаганда қоннинг осмотик босими ошади. Лекин буйраклар сийдик ажратиши камайиши туфайИи маълум вақтдан кейин қоннинг осмотик босими яна нормага келади.

Қоннинг таркиби[edit | edit source]

Пробиркага бир томчи гепарин моддасини томизиб, устига 2-3 мл қон қуйиб, сентрифугада бир неча минут давомида айлантирилса, у икки қисмга: устки қисмида рангсиз қон плазмасига, пастки қисмида эса қоннинг қизил рангдаги қуюқ қисми — шаклли элементларга ажралади (1-расм). Шундай қилиб, қон икки қисмдан иборат: биринчи қисми қоннинг суюқ қисми, яъни қон плазмаси, иккинчи қисми қоннинг қуюқ қисми, яъни шаклИи элементларидир. Қон умумий ҳажмининг 55-60 % ини қон плазмаси ва 40-45 % ини шаклли элементИар ташкил қилади. Қоннинг ўртача миқдори катта одамда 5 И бўИиб, у тана массасининг ўртача 7 % ини ташкил этади. И кг тана массасига ўртача 70 мл қон тўғри келади. Болаларда ҳар И кг тана массасига тўғри келадиган қон миқдори катталарникига нисбатан кўпроқ бўлади (5О-100 мл).[1] Қон плазмаси. Қон плазмаси қоннинг суюқ қисми бўИиб, у мураккаб аралашмадир. Унинг таркибида оқсиИЖар, ёғлар, углеводлар, минерал тузлар, гормонлар, ферментлар, антителалар ва эриган ҳолдаги газлар (кислород, кмТИонат ангидрид кабилар) бўлади. Плазма таркибида ўртача 90-92 % сув, 7¬8 % оқсиллар, 0,9 % тузлар, 0,1 % глюкоза, 0,8 % ёғлар бўлади. Плазма кучсиз ишқорий реаксияга эга, яъни пҲи=7,4. Қон плазмаси таркибида ор¬ганизмнинг ҳаёти — ўсиши ва ривожланиши учун замр барча озиқ моддалар бўлиб, улар овқат ҳазм қилиш органларидан қонга сўрилади. Қоннинг доимий ҳаракати натижасида бу моддалар ҳужай раларга ўтади ва ўзлаштирилади.

Қон гуруҳлари 1901-йили австриялик олим К. Ландштейнер, 1907-йили чех олими Я. Янский турли одамлар қони кимёвий-биологик хоссаларига кўра бир-биридан фарқ қилишини аниқлаганлар. Қоннинг эритроцитлари таркибида агглютиноген, плазмаси таркибида агглютинин моддалари бўлиб, уларнинг ҳар бири кимёвий хоссаларига кўра икки турга бўлинади, яъни агглютиноген А ва Б, агглютинин а ва {3. Бинобарин, битта одам қонининг эритроцитлари ва плазмасида бир хии белгиЖи модда бўлмасЖиги керак, яъни агглютиноген А ва агглютинин а ёки агглютиноген Б ва агглютинин {3. Нормада агглютиноген А ва агглютинин {3 ёки агглютиноген В ва агглютинин а бўЖиши мумкин. Агглютиноген А ва В бўлган қонда агглютининлар умуман бўлмайди. Аксинча, агглютинин ава {3бўлган қонда агглютиногенлар умуман бўлмайди. Ана шунга кўра, барча одамлар қони тўрт гуруҳга бўлинади. И гуруҳ — эритроцитларда агглютиноген умуман бўлмайди плазмада агглютинин ава {3 бўлади. Ил гуруҳ — эритроцитларда агглютиноген А, плазмада агглютинин {3 бўлади. м гуруҳ — эритроцитларда агглютиноген Б, плазмада агглютинин а бўлади. ИВ гуруҳ — эритроцитларда агглютиноген А ва Б бўлиб, плазмада агглютинин умуман бўлмайди. Оунёдаги кўп мамлакатларда яшовчи одамларнинг қон гуруҳларини аниқлаш натижаси шуни кўрсатадики, қони И гуруҳ бўлган одамлар аҳоЖининг ўртача 40 % ини, Ил гуруҳ — 39 % ини, ИИИ гуруҳ — 15 % ини ва ИВ гуруҳ — 6 % ини ташкил этади. 1940-йиЖи К. Ландштейнер ва Винер қоии’нинг эритроцитларида агглютиноген А ва В дан ташқари, яна бир модда борлигини аниқлаб, уни резус ами! (Рҳ-омил) деб атадилар. Бу омил 85 % одамлар қонида бўлади ва улар резус мусбат қонЖи одам деб аталади, 15 % одамларнинг қонида бу омил бўлмайди. Улар резус манфий қонли одам-деб аталади. Резус мусбат қон резус манфий қонЖи одамга қуйҲса, биринчи мартасида ҳеч қандай нохуш реаксия рўй бермайди. Лекин резус манфий қонли одам қонида қуйилган резус мусбат қонга қарши антителалар (организмда ёт моддага қарши ҳосҲ бўлган, махсус ҳимоя хоссасига эга бўлган оқсил заррачалари) ҳосҲ бўлади. Шу одамга иккинчи марта резус мусбат қон қуйилса, унинг қонида агглютинация ҳодисаси рўй беради. Қон гуруҳлари ва резус омил наслдан-наслга ўтади. Агар эр¬какнинг қони резус мусбат бўЖиб, аёлнинг қони резус манфий бўлса, бино бўлган ҳомилага (болага) қон онадан ўца, унинг қони резус манфий бўлади. Бундай бола соғлом туғилади. Аксин¬ча, резус мусбат қон болага отадан ўца, унинг қони ҳам отасиникига ўхшаб резус мусбат бўлади. Натижада она ва боланинг қони бир-бирига тўғри келмаганЖиги учун бундай бола гемоЖитик касаллик билан туғилади. Унинг териси ва кўзлари сариқ, жигар ва талоғи кат¬талашган, қорни шишган, туғилган вақтдан бошлаб умумий аҳвоЖи оғир бўлади. Оаволаш учун болага қон қуйиб, қони алмаштирилади. Қун қуйиш. Оғир шикастланганда ва кўп қон йўқотилганда узоқ давом этадиган оғир касалликЖарда беморни даволаш учун қон қуйиш керак бўлади. Бунда биринчи гуруҳ қонни .ҳамма гуруҳга қуйиш мумкин. Биринчи гуруҳ қонли одамлар қонини барча гуруҳдаги қонли одамларга бериши мум кин. Шунинг учун улар универсал донор деб аталади (бошқаларга қон берувчи одам донор, бошқалардан қон олувчи одам реципиэнт деб аталади). лккинчи гуруҳ қонли одамлар иккинчи ва тўртинчи гуруҳ қонли одамларга, учинчи гуруҳ қонли одамлар учинчи ва тўртинчи гуруҳ қонли одамларга қон бериши мумкин. То 'ртинчи гуруҳ қонли одамлар фақат шу гуруҳ қонли одамларга қон бериши мумкин, лекин ўзи ҳамма гуруҳдан қон олади. Шунинг учун улар универсал реципиэнт деб аталади. Беморга қон қуйиш ўта мас’улиятЖи иш ҳисобланади. Агар қон гуруҳи нотўғри аниқланса, бемор қон гурйҳига тўғри келмай¬диган қон қуйилса, донор қонининг эритроцитлари билан бемор қонининг эритроцитлари бир-бирига ёпишиб қолади, яъни агглютинация ҳодисаси рўй беради. Бундай ҳодиса рўй берганида беморнинг аҳволи бирданига оғирлашади, ранги оқариб, лаблари кўкаради, танаси совуб қалтирайди. Баданида қизил тошмалар пайдо бўлади, нафас олиши қийинлашади. Агар бунда зудлик биЖан ёрдам кўрсатилмаса, бемор ҳалок бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида кейинги йилларда фақат бир хии гуруҳдаги қон қуйишга ўтиш тавсия этилмоқда.

Турли қон гуруҳларининг бир-бирига мос келиши[edit | edit source]

Қуйидаги қон гуруҳлари бўлган одамлар Қуйидаги гуруҳларга қон бериши мумкин Қуйидаги гуруҳлардан қон қабул қилиш мумкин И И.ИИ.ИИИ.ИВ И ИИ ИИ.ИВ И.ИИ ИИИ ИИИ.ИВ И.ИИИ ИВ ИВ И.ИИ.ИИИ.ИВ Донорлик. Донорлик ҳар бир одамнинг фахрий бурчидир. 18 ёшга етган ҳар бир соғлом йигит ва қиз, аёл ва эркак донор бўла олади. Мамлакатимизда юз минглаб кишилар донорлардир. Айниқса, фашизмга қарши кураш йилларида минглаб. одамлар. ихтиёрий равишда қон топшириб, кўплаб ярадорларнинг ҳаёти сақлаб қоли¬нишига ва улар қайтадан сафга қайтишига ҳисса қўшганлар. Ҳозирги вақтда ҳам минглаб донорлар кўплаб беморларни даволашга, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишдек олижаноб ишга ҳиссаларини қўшмоқдалар. Қадимги Юнонистон, Миср, Римда беморларни даволашда қоннинг аҳамиятини билишган. Ўша даврнинг табиблари бемор¬ларга бошқа одам қонини қуйганлар, лекин уларда қон гуруҳи ҳақида тушунча бўлмаганлиги сабабл[ қонқуйиш тахминий бажарилган. Шл.нинг учун айрим ҳоллардагина қуйилган қон бемор қонига тўғри келиб, яхши натижа берган бўлса, кўпинча қон гуруWари тўғри келмаслиги ёмон оқибатларга сабаб бўлган. Чунончи, Рим папа си Иннокентий ВИИИ ёшариш мақсадида учта йигитнинг қонини қуйишни буюрган. Лекин у қон қуйиш натижасида ҳалок бўлган. Қон гуруWари аниқлангунча қон қуйиш соҳасидаги барча уринишлар яхши натижа бермаган.

Манбалар[edit | edit source]