Portal:Технология

From Vikipediya

Технология портали

Технология (юнонча течне — санъат, моҳирлик, уқув) — саноат, қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда маҳсулотлар олиш, уларга ишлов бериш ва уларни қайта ишлаш усуллари тартибга солинган тизим; шу усулларни ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва такомиллаштириш билан шуғулланадиган фан. Масалан, қурилиш ишлари технологияси бир қанча операциялар йиғиндисидан ташкил топган: ер ишлари (ерни текислаш, котлован ва траншеялар казиш); пойдевор ётқизиш; девор тиклаш (ғишт териш, панел ўрнатиш); антисейсмик белбоғлар ва темирбетон устунлар ишлаш; қаватлараро ва том ёпмаларини монтаж қилиш, том ёпиш; электр, газ ва сув тармоқларини ўтказиш; пардоз ишлари ва ҳ.к. Ҳар қайси операцияни ўзига хос бажариш усуллари бор. Мас., пардозлашда аввал девор текисланади (маяклар ўрнатилади), қора сувоқ, кейин тоза сувоқ қилинади, сўнгра оқланади (бўёқ берилади) ёки гулқоғоз (обой) ёпиштирилади.

Мақола

ЁуТубе, ЛЛC видеоматериаллар ҳостингини тақдим этувчи веб сайт. ЁуТубедан фойдаланиш қулай ва кўриш осонлиги туфайли жуда ҳам машҳур ва кириб кўрувчилари сони кўплиги бўйича дунёда учинчи ўринда турадиган сайтдир. Сайтда видео кўрувчилар сони кунига 2 миллиарддан ортиқ ҳисобланади Сайтда профессионал видеолавҳалардан тортиб, ҳаваскор видеолар, видеоблогларгача тақдим этилган. (Давоми…)


Танланган мақолалар
„Технология“ мавзусига алоқадор танланган мақола мавжуд эмас.

Кешни тозалаш