(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Кўпик

From Vikipediya

Кўпик — структураланган дисперс системалар; бир-биридан юпқа суюқ дисперс муҳит пардаси билан ажралган газ пуфакчалари тўпламидан иборат. К. механиқ диспергирлашда (чайқатиш ва бошқаларда), кимёвий реаксиялар натижасида (мас, соданинг сувдаги эритмаси кислота билан ўзаро таъсирлашганда) ва бошқаларда ҳосил бўлади. Унча қовушқоқ бўлмаган тоза суюқликлар кўпикланмайди. К. ҳосил қилиш учун суюқликка озроқ К. ҳосил қилувчи қўшимчалар (спирт, совун, сирт фаол моддалар, оқсил моддалари ва бошқалар) қўшилади. К. ҳосил қилиш серғовак пластмасса, бетон, шиша ва бошқа қурилиш материаллари олишда, озиқ-овқат саноатида (етмак, кўпиртирилган тухум оқи ва бошқалар) зарурий босқич ҳисобланади. Углерод (П)-оксидли турғун К. ўт ўчириш воситаси сифатида ишлатилади.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил