Жанубий Америка

From Vikipediya
Жанубий Америка
Майдони 17,850,000 км²
Аҳолиси 420,458,044 (2016)
Аҳоли зичлиги 21.4/км2
Этнохороним Жанубий Америкалик
Давлатлар 13 та
Тиллар испанча, португалча, инглизча, франсузча, немисча ва бошқа асосий тиллар
Вақт минтақалари УТC-2дан УТC-5гача
Йирик шаҳарлар Сãо Пауло
Лима
Боготá
Рио де Жанеиро
Сантиаго
Каракас
Буэнос Аирес
Салвадор
Бразилиа
Форталеза

Жанубий Америка — Ғарбий яримшарнинг жанубий қисмидаги материк, Америка қитъасининг жанубий ярми.[1][2] Шарқдан Атлантика океани, ғарбдан Тинч океани ўраб туради. Шимолида Панама бўйни орқали Шимолий Америка билан туташ, жанубида Дрейк бўғози орқали Антарктидадан ажралиб туради. Материкнинг энг узун жойи 7150 км, энг кенг жойи 5100 км. Жанубий Америка таркибига Шамолсиз ороллар, Тринидад орол, Фолкленд, Оловли Ер ва Чили архипелаглари, Галапагос ороллари киради.

Майдони 17,85 миллион км², ороллар билан бирга ҳисоблаганда эса 18,28 миллион км². Аҳолиси 420 миллионни ташкил қилади аҳолиси сони бўйича дунёда бешинчи ўринда (Осиё, Африка, Европа ва Шимолий Америкадан кейин) туради.

Табиати[edit | edit source]

Жанубий Американинг қирғоқлари кам парчаланган. Шимолида Венесуэла қўлтиғи, ғарбида Гуаякил, жануби-ғарбида фордлар, жануби-шарқида Ла-Плата, Сан-Хорхе ва бошқа қўлтиқлари бор.

Релефи ва геологик тузилиши[edit | edit source]

Жанубий Американинг шарқида ўртача баландликдаги ясситоғликлар, баланд текисликлар, паст текисликлар, ғарбида материкни ғарб ва шимол томондан ўраб турган Анд тоғлари (ўртача баландлиги 5000-6000 м, энг баланд жойи — 6960 м, Аконкагуа тоғи) жойлашган. Анд тоғлари шарқида Жанубий Америка платформасининг Гвиана ясситоғлиги (Неблин тоғи, 3014 м) ва Бразилия ясситоғлиги (Бандейра т 2890 м) бор. Анд тоғлари ва ясситоғликлар ораларида учламчи ва тўртламчи давр ётқизиқлари билан тўлган Ориноко, Амазонка, Ла-Плата паеттекисликлари ва Ички текисликлар (Пампа, Гран-Чако, Икки дарё оралиғи ва бошқалар) жойлашган. Материкнинг чекка жануби-шарқида мезокайнозой чўкинди жинслари ва муз келтирган ётқизиклар билан қопланган қадимий Патагония платформаси бор. Жанубий Америка материги 2 асосий структурали бўлак — марказий қисмидаги Жанубий Америка платформаси ва материкни шимоли - ғарб ва жанубидан ўраб турган Анд бурмали тоғ минтақасидан иборат.

Жанубий Америка платформаси архей, протерозой эраларида ва қисман кембрий даврида бирлашган турли ёшдаги блоклардан тузилган. Фундаментининг энг йирик кўтарилмалари — Гвиана, Ғарбий Бразилия ва Шарқий Бразилия қалқонларидир. Гвиана ва Ғарбий Бразилия қалқонлари архей ва қуйи протерозойнинг чуқур метаморфиклашиб ўзгарган (деформациялашган) қатламларидан, шунингдек, ўрта ва юқори протерозой гранитларидан ташкил топган. Шарқий Бразилия қалқони кембрийгача даврда хреил бўлган алоҳида блоклардан иборат бўлиб, юқори протерозойнинг геосинклинал бурмали системаси билан ўраб олинган. Кенг Амазонка ботиғи протерозой охири — палеозой бошларида вужудга келиб, Гвиана ва Ғарбий Бразилия қалқонларини ажратиб турувчи катта синиқ зона бўйлаб жойлашган. Меридиан бўйлаб чўзилган бошқа ботиқ Шарқий Бразилия қалқонини Ғарбий Бразилия қалқонидан ажратиб туради;унинг ўрта қисми — Сан Франcисcо ботиғи, асосан, протерозой охирида шаклланган. Шимолий ва жанубий ботиқлар — Маранян (Паранаиба) ва Парана синеклизалари ўрта ва юқори палеозой ва мезозойда вужудга келган. Жанубий Америка платформасининг жанубий қисмида қуйи палеозой фундаментини ўз ичига олган Патагония платформаси анча ёш. Унда иккита кўтарилма — Шимолий Патагония ва Жанубий Патагония, иккита букилма: Неукен-СанМатиас ва Чубут-Сан-Ҳорҳе мавжуд.

Жанубий Американинг ғарбидаги 9000 км га чўзилган Анд тоғлари ўзининг геологик тарихи ва тузилиши билан фарқ қилувчи бир неча системадан иборат. Улар алп бурмаланиши (мезо-кайнозой) даврида шаклланган, шу билан бирга, тоғ асоси мезо-кайнозойдан олдин вужудга келган шарқий тоғ тизмаларини ҳам ўз ичига олади. Ғарбий тизмалар мезозойпалеоген ётқизиқлари ва қалин вулқон жинсларидан ҳосил бўлган. Бу жойларда тез-тез ҳалокатли зилзилалар бўлиб туради (Мае, Чили (1960) ва Перу (1970) зилзилалари). Анд тоғларининг кўпгина чўққилари ҳаракатдаги ва сўнган вул қонлардир (Мисти, Чимборасо, Котопахи, Сакама ва бошқалар). Кўпгина тизмаларда доимий қор ва музликлар (майдони 25 минг км² чамасида) учрайди. Анд тоғларининг марказий қисмидаги тизмалари орасида, 3500-4600 м баландликда чўл иқлимли плато — пуналар бор.

Фойдали қазилмалари[edit | edit source]

Гвиана ва Бразилия ясситоғларида темир, марганец, боксит, нодир металларнинг йирик конлари, Анд тоғларининг этаклари ва тоғ ораликларидаги ботикларда нефт, юқорироғида мис, полиметаллар, қўрғошин, молибден, волфрам, платина конлари бор. Селитра, ёд ва бромнинг йирик конлари топилган.

Иқлими[edit | edit source]

Жанубий Американи экватор кесиб ўтган, унинг катта қисми экваторга яқин. Материкда 6 иқлим минтақаси (экваториал, шимолий субекваториал, жанубий субекваториал, тропик, субтропик ва мўтадил минтақалар) мавжуд. Амазония ва Колумбиянинг ғарбида доим сернам ва иссиқ, Экваториал Анд тоғларининг Эквадор ва Колумбия жанубидаги қисмида тоғекваториал иқлим. Материкнинг чекка шимолий ва маркази, Ички текисликлар шимолий ва Эквадор ғарби ёз сернам, қиш қуруқ бўладиган субекваториал иссиқ минтақада. Тропик иссиқ минтақадаги Бразилия ясситоғлигининг шарқида йил бўйи сернам. Гран-Чакода ўртача континентал, Марказий Анд тоғлари ва 5°-28° ж. к.

Риоде-Жанейро шаҳридаги Панди Асукар тоғи орасидаги соҳилда чўл иқлими. Субтропик минтақанинг шарқи (Уругвай, Икки дарё оралиғи ва Пампанинг шарқи)да иқлим доим сернам, ёз иссиқ, қиш илиқ, маркази (Пампанинг ғарби, Кордилера тоғлари этаги)да континентал, ёзда тез-тез жала ёғиб туради, ғарби (Чилининг ўрта қисми)да Ўрта денгизга хос, ёз қуруқ, қиш серёғин. Мўтадил минтақанинг ғарби (Патагония, Анд тоғлари)да йил бўйи сернам, салқин; шарқи (Патагония)да мўтадил континентал иқлим. Энг кўп ёғин Анд тоғларининг Колумбия ғарби ва Чили жанубидаги шамолга рўпара ён бағирларига ёғади (йилига 5000 мм гача). Амазония ғарби, Гвиана ва Бразилия ясситоғларининг шарқий ён бағри ва Парана платосида йилига 2000- 3000 мм, материк шарқининг 35° ж. к.гача бўлган қисмида 1000-2000 мм, Патагония ва Кордилера этакларида 150-250 мм ёғин ёғади. Тинч океан соҳилининг 22-27° ж. к.лар орасида Атакама чўли бор. Субтропик ва ўрта кенгликлар ҳамда тоғ тропик иқлимли ўлкаларда ҳарорат мавсумга қараб ўзгариб туради. Материкнинг жанубий тропиккача бўлган ҳамма шимолий текислик қисмида ўртача ойлик температура 20-28°. Энг юқори температура Гран-Чакода кузатилган (47°). Қишда (июл) ўртача ойлик температура Бразилия ясситоғлигида 12-16°, Пам-пада 6-10°, Патагония платоларида 0° (энг паст температура −35°).

Ички сувлари[edit | edit source]

Йирик дарёлари — Амазонка (ҳавзасининг катталиги ва серсувлиги билан Ер юзида 1-ўринда), Парана, Ориноко, Уругвай, Магдалена, Сан-Франсиско ва бошқа Атлантика океани ҳавзасига мансуб. Анд тоғлари икки океан ўртасидаги асосий сувайиргичдир. Дарёлар, асосан, ёмғирдан, тоғлардан бошланадиганлари эса қор ва музликлардан сув олади. Анд тоғларининг йил бўйи сернам жойларидан оқиб тушувчи дарёлар катта гидроэнергия ресуреларига эга. Анд тоғларидаги дарёлар серостона, шаршара (дунёдаги энг баланд — Анхел шаршараси, 1054 м) кўп. Ички ўлкаларда дарёларнинг транспорт аҳамияти катта. Йирик кўллари Патагония, Анд тоғлари ва Чилининг ўрта қисмидадир. Марказий Анд тоғларида дунёда энг баланд йирик тектоник кўл — Титикака жойлашган. Материкнинг шимолий ва жануби-шарқида лагунакўллар (Лагоа-Мирин, Патус, Маракайбо) бор.

Тупроқ ва ўсимликлари[edit | edit source]

Жанубий Американинг 40° жанубий кенгликгача бўлган катта қисми неотропик области, жанубий қисми Антарктика областига мансуб. Материкнинг шимолийда доим яшил ўрмонлар, саванна ва буталар ҳамда латерит тупроқлар катта майдонни эгаллаган. Анд тоғларида баландлик минтақалари аниқ сезилиб туради. Экваториал сернам ўрмон — гилеялар, асосан, Амазония ва Колумбия ғарбида жойлашган, уларнинг тупроғи подзоллашган латерит тупроқ. Анд тоғларининг текисликларга туташган ён бағирларида тоғ гилеялари, юқорироқда дарахцимон папоротник ва бамбуклар, хин ва кока дарахтлари, тоғ тепасида бўталар ўсади, 3200 м баландликдан тоғ экваториал ўтлоқлари бошланади. Экваториал ўрмонлардан жанубий ва шим.да субекваториал ўрмонлар жойлашган.

Лянос-Ориноко текислигининг жан., Магдалена паеттекислиги, Бразилия ясситоғлигининг шимолидаги қизил тупроқли ерларда сернам саванналар, материкнинг шимолий чеккаси ва Бразилия ясситоғлигининг шим.-шарқидаги қизилжигарранг ва қизил-қўнғир тупроқли ерларда суккулент ва бутазор қуруқ саванналар бор. Бўз жигарранг тупроқли Гран-Чакода сийрак дарахтли қуруқ ўрмонлар кўпроқ. Субтропикларнинг тупроқ-ўсимлик зоналари, худди Шимолий Америкадаги каби, асосан меридионал йўналишда. Субтропик ўрмонли дашт зонасидаги қизғиш-қора тупроқли ерларда қарағай ўрмонлари, саванналар, Кордилера тоғлари этагидаги бўз тупроқли чала чўл ва чўлларда тиканакли бўта ва кактуслар ўсади. Патагониядаги бўз тупроқли чала чўлларда буталар, Жанубий Анд тоғларидаги қўнғир тупроқларда аралаш қалин ўрмонлар бор. Жанубий Америка озиқовқат маҳсулотлари, дори-дармон, саноат хом ашёси ва қимматбаҳо ёғоч берадиган ўсимликлар (шоколад дарахти, какао, хин ва қизил дарахтлар, гевея, кебрачо ва бошқалар)га бой.

Ҳайвонот дунёси неотропик областга мансуб. Бу област Жанубий Америкада материкнинг шимолий катта қисмини ўз ичига олган Гвиана-Бразилия кичик области ва жанубий текисликлар ҳамда Анд тоғларини (Эквадоргача) ўз ичига олган Патагония-Анд кичик областига бўлинади. Эндемик ҳайвонлар (нанду туяқуши ва бошқалар) кўп. Қалин ўрмонларда кенг бурунли маймунлар, ялқов, чумолихўр, дарахт жайраси (коэнду), халтали каламуш (опоссум), кинкажу айиғи, кўршапалаклар ва бошқа яшайди. Ерда яшовчи ҳайвонлардан қалқондор, тапир, ягуар, қора чўчқа, ўрмон ити, ҳозирги замондаги энг йирик кемирувчи — сув чўчқаси (капибара) бор. Дарёларида даре делфини (иния), тимсоҳ, балиқларнинг 2000 тача тури ва дарахт бақалари яшайди. Қушлар (тўтилар, колибри, кондор ва бошқалар) ҳамда судралиб юрувчилар (заҳарли ва бўғма илонлар, калтакесаклар) кўп. Эндемик ҳашаротлар (улкан капалаклар, чумолилар), саванналарда кийик, нанду туяқуши, кемирувчилар бор. Материкнинг жанубий қисмидаги очиқ дашт ва чала чўлларда пума, кийик, пампа мушуги ва тулкиси, магеллан ити, ёлдор бўри; кемирувчилардан видра, ботқоқ нутрияси, мара, туко-туко, қушлардан бургут, паламедея ва бошқа яшайди.

Географик тадқиқотлар тарихи[edit | edit source]

11-асрда Абу Райҳон Беруний Ғарбий ярим шарда, яъни Атлантика океанининг ортида катта қуруқлик бўлиши керак деб башорат қилган. Американинг европаликларга расман кашф қилиниши Ҳиндистонга, яъни Шарқий ва Жан. Осиёга ғарбдан сув йўли орқали боришни мақсад қилган Х. Колумб экспедициясидан бошланди. 1498-йилда Х. Колумб Тринидад орол ва Жанубий Американинг Ориноко дарёси делтаси атрофидаги соҳилини, 1499—1501-йилларда А. Нино (А. Охеда ва А. Веспуччи билан бирга) ва Р. Бастидас бошчилигидаги испан экспедициялари материкнинг бутун шимолий соҳилларини, 1500-йилда испанлардан В. Я. Пинсон ва Д. Лепе бошлиқ экспедициялар ҳамда португал П. Я. Кабрал экспедицияси шарқий соҳилини кашф этди. 1507-йилда лотарингиялик ҳариташунос М. Валдземюллер жанубий материкни флоренсиялик Америго Веспуччи шарафига Америка деб аташни таклиф қилди. 1541-йилдан кейин бу ном Шимолий Америка учун ҳам раем бўлди.

1516-йилда испан денгизчиси Х. Д. Солис Уругвай ва Парана дарёларининг қуйи оқимидаги ерларни ўрганди. 1520-йилда Ф. Магеллан бошлиқ испан экспедицияси яна ҳам жануброққа сузиб борди ва Патагония (ҳозирги Магеллан) бўғози орқали ўтиб Тинч океанга чиқди. Бўғознинг жанубий соҳилини Магеллан Оловли Ер деб атади. Жанубий Американинг Тинч океан соҳилларини ҳам 1522-58 йилларда испан денгиз экспедициялари ўрганди. 1578-йилда инглиз Ф. Дрейк Оловли Ернинг архипелаг эканлигини аниқлади. 1592-йилда инглиз Д. Дейвис Атлантика океанининг 52° ж. к.да „Дева Ери“ ни тадқиқ қилди. Д. Стронг „Янги ер“ ни ўрганиб, уни Фолкленд ороллари деб атади (1690). Жанубий Америка соҳилларини мустамлакага айлантириш ва ички қисмларини босиб олиш индейсларни кўплаб ўлдириш ва плантацияларда қул қилиб ишлатиш билан бирга давом этди. Мустамлакачилар бойлик қидириш мақсадида материкни турли йўналишларда кесиб ўтдилар.

Жанубий Американинг Шим.-ғарбий ва Экваториал Анд тоғларини ҳамда Ориноко дарёси ҳавзасини олимлардан А. Гумболдт ва франсуз Э. Бонплан комплекс ўргандилар (1799—1802). Материк асосан 19-аср 1-ярмидан ҳар томонлама тадқиқ қилина бошланди. Жанубий Америкада рус сайёхларидан А. С. Ионин (1889-92), Н. М. Албов (1895-96), Г. Г. Манизер (1914—1915) ва Н. И. Вавилов (1932—1933) бўлган.

Аҳолиси[edit | edit source]

Америка европаликларга маълум бўлгунга қадар Жанубий Америка аҳолиси индейс қабилалари ва халқларидан иборат эди. Улар бундан 17-20 минг йил илгари Осиёдан Беринг бўғози, Шимолий Америка орқали кириб борган деб ҳисобланади. Жанубий Америкага европаликлар келгач, маҳаллий аҳолининг кўпчилиги юқумли касалликлар, шафқациз эксплуатация ва бошқа сабаблар туфайли қирилиб кетган. Жанубий Американинг ҳозирги ахолиси Европадан кўчиб борганларнинг авлодлари ва метислардан (Африкадан келтирилган қуллар билан маҳаллий индейсларнинг аралашувидан) ташкил топган.

Антропологик жиҳатдан Жанубий Америка аҳолиси ҳар хил: унда европоид, монголоид, экваториал (негравстралоид) ирклар аралашиб кетган. Креол, метис, мулат ва самбо аҳоли гуруҳлари пайдо бўлган.

Жанубий Америка аҳолисининг кўпчилиги, асосан, португал ва испан тилларида гаплашади. Пекин йирик маҳаллий халқ (кечуа, аймара ва ацтеклар) ўз она тилларини сақлаб келмоқда. Африкадан келтирилган негр авлодлари ўз она тилини сақламаган.

Жанубий Америка аҳолисини этник хусусиятлари ва тарқалишига кўра шартли равишда учга булиш мумкин: 1. Боливия, Перу, Парагвай ва Чилида, асосан, метис, индейс, европаликлар авлоди яшайди. 2. Уругвай ва Аргентина аҳолисининг кўпчилигини европаликлар ташкил этади. 3. Индейс, метис, европаликлар авлодидан ташқари сони ва этногенези жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилган негрлар Бразилия, Колумбия, Бенесуэла ва Эквадорда яшайди. Жанубий Америка аҳолисининг кўпчилиги, асосан, христиан динига эътиқод қилади. Негрлар ва мулатлар ўртасида католицизм билан бирга африкаликларнинг анъанавий динлари ва одатлари сақланиб келмоқда. Тоғлик жойларда яшовчи индейсларнинг айрим қабилаларигина ибтидоий динига эътиқод қилади.

Сиёсий бўлиниши[edit | edit source]

Жанубий Американинг ҳозирги сиёсий ҳаритаси, асосан, кўпгина давлатларнинг мустақиллик учун олиб борган кураши ва Иккинчи жаҳон урушидан кейинги сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар натижасида вужудга келди.[3]

Жанубий Америка мамлакатлари[edit | edit source]

Байроқ Герби Номи Майдони
(км2)
Аҳолиси
Аҳоли зичлиги
(киши/км2)
Пойтахт Давлатнинг расмий тилидаги номи
Аргентина Аргентина Аргентина 2,766,890 39,537,943 14 Буэнос Айрес Аргентина
Боливия Андоза:Cоат оф Армс Боливия 1,098,581 10,461,053 9.8 Сукре Боливиа
Бразилия Андоза:Cоат оф Армс Бразилия 8,511,965 186,112,794 21 Бразилиа Брасил
Андоза:Cоунтрй дата CҲЛ Андоза:Cоат оф Армс Чили 756,950 16,136,137 21 Сантияго Чиле
Эквадор Андоза:Cоат оф Армс Эквадор 283,560 13,363,593 47 Кито Эcуадор
Гаяна Андоза:Cоат оф Армс Гаяна 214,970 765,283 3 Жоржтаун Гуяна
Колумбия Андоза:Cоат оф Армс Колумбия 1,138,910 42,954,279 37 Богота Cоломбиа
Андоза:Cоунтрй дата ПРЙ Андоза:Cоат оф Армс Парагвай 406,750 6,347,884 15 Асунсон Парагуáи
Перу Андоза:Cоат оф Армс Перу 1,285,216 27,925,628 21 Лима Перú
Суринам Андоза:Cоат оф Армс Суринам 163,270 438,144 2 Парамарибо Суринаме
Уругвай Андоза:Cоат оф Армс Уругвай 176,220 3,318,535 18.65 Монтевидео Уругуай
Венесуэла Андоза:Cоат оф Армс Венесуэла 912,050 26,749,000 29 Каракас Венезуэла
Жами 12 17,850,000 [н] 420,458,044[н] 21.4

Адабиётлар[edit | edit source]



Манбалар[edit | edit source]

  1. „Соутҳ Америcа“. Энcйcлопæдиа Британниcа.
  2. „Мап Анд Детаилс Оф Алл 7 Cонтиненц“. wорлдатлас.cом. — „Ин соме парц оф тҳе wорлд студенц аре таугҳт тҳат тҳере аре онлй сих cонтиненц, ас тҳей cомбине Нортҳ Америcа анд Соутҳ Америcа инто оне cонтинент cаллед тҳе Америcас.“. Қаралди: 2-сентабр 2016-йил.
  3. "Жанубий Америка" ЎзМЕ. Ж-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар[edit | edit source]