(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Ҳинд-эроний тиллари

From Vikipediya
Ҳинд-эроний тиллар

Ҳинд-эроний тиллар, орий тиллари — ҳинд-европа тиллари оиласининг бир тармоғи; ҳинд тиллари ва эроний тиллардан иборат. Унинг таркибига, шунингдек, дард тиллари (Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон шимолидаги тоғли ўлкаларда тарқалган кашмирий, шина, пҳалура, кҳўвар, гавар, дамели, пошойи каби 20 дан ортиқ тиллар — 4 млн.дан ортиқ киши сўзлашади) ва нуристон тиллари (Афғонистоннинг Нуристон тоғли вилоятида тарқалган 10 га яқин тил — 150 мингдан ортиқ киши сўзлашади) ҳам киради. Шундай қилиб, Ҳинд-эроний тиллари тармоғи 150 га яқин жонли ва 20 га яқин ўлик тилларни қамраб олади ва уларда тахминан 900 млн.га яқин киши сўзлашади (ўтган асрнинг охирлари).

Ҳинд-эроний тилларининг қад. вакиллари бўлган орийларнинг келиб чиқиши ва асл ватани ҳақида 2 хил фикр мавжуд. Биринчи фикрга кўра, орийлар дастлаб ягона қабила, элат сифатида Ўрта Осиёда яшаб, кейинчалик уларнинг бир қисми Ҳиндукуш тоглари орқали Ҳиндисгонга, бир қисми Эронга бориб ўтроқлашган. Иккинчи тахминга кўра, орийлар ватани жан.рус даштликлари бўлиб, улар Кавказ орқали Эрон ва Ҳиндистонга кўчиб ўтганлар. Қиёсий-тарихий грамматика ушбу тилларда умумий фонемалар тизими, умумий луғавий таркиб, умумий морфология ва сўз ясалиш тизими ва ҳатто умумий синтактик белгилар бўлганли-гини тасдиқлайди. Орийлар номини билдирувчи "агуа" атамаси ҳам умумий бўлиб, жуда кўп ҳиндий ва эроний этник терминларда ўз аксини топган (ушбу сўз шаклидан ҳозирги Эрон давлатининг номи келиб чиққан). Қад. ҳинд ва эрон обидалари "Ригведа" ва "Авесто" ҳам баъзи жиҳатлари билан ўзаро шунчалик яқинки, уларни бир асос манбанинг 2 варианти деб ўйдаш мумкин. Олимлар орий қабилаларнинг 2 қисмга (ҳиндорий ва эроний шохоб-чаларга) ажралиши милоддан аввалги 2-минг йилликнинг бошларида рўй берган деб ҳисоблайдилар. Ушбу тармоққа мансуб қад. (ўлик) тиллардан ҳинд-орий гуру-ҳидаги веда тили, санскрит, пали тилларини, эроний гуруҳдаги авесто тили, қад. форс, ўрта форс (паҳлавий), парфия, суғд, хоразмий, сак тилларини ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Ҳинд-орий гуруҳидаги тиллар эроний тилларга нисбатан бирмунча консерватив (ўзгармас) бўлиб, уларда ҳиндевропа, ҳинд-эроний даврларнинг баъзи архаизмлари яхши сақланиб қолган, айни пайтда эроний гурухдаги тиллар фонетика ва морфология соҳасида бир қанча жиддий ўзгаришларга учраган. Ҳозирги Ҳинд-эроний тиллари Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Эрон, Непал, Шрилан-ка, Афгонистон, Туркия, Ироқ, тожикистон, Шим. ва Жан. Осетия, Грузия ва бошқа жойларда тарқалган. Бу гармоқдаги тиллар мазкур 2 гуруҳ тиллари тараққиётининг умумий типологиясини кўрсатувчи бир қанча умумий тамой-иллар билан ажралиб туради. Дард тиллари Ҳинд-эроний тиллари тармогидаги 2 асосий гуруҳ ўртасида алоҳида оралиқ гуруҳни ташкил этади. Шунинг учун ҳам бу тилларкинг аниқ ўрни ҳақида ягона фикр йўқ: имглиз олимлари Р.Б.Шоу, Ж.А.-Грирсои ва норвег гилшуноси С.Коповлар дард тилларини кўпроқ эроний гилларга яқин деб ҳисобласалар, инглиз олими Р.Л.Тернер ва норвег олими Г.Моргенстерпс уларпи бутумлай ҳипдорий тилларига мансуб деб топа-дилар. Грирсон (сўгпти ишларида) ва россиялик тилшунос Ж.И.Эдслманлар эса дард тилларими ҳинд-орий ва эроний тиллар ўргасидаги оралиқ ўринга эга бўлган мустақил гуруҳ дсб ҳисоблайдилар.

Адабиёт[edit | edit source]

  • ʻЕдслмап Д.И.. Дардскис яш ки, М., 1965: Грюнбсрг А.Л., Опп лпшнистичсской карг! Нуристана. "Слранм и пародм Востока", М.. 1971: Эделман Д. И .. Срапиицлпая грамматика иосточно иранских яшкои. Фопология, М.. 19Х6.

Анвир Исмоилов. Абдувиҳоб Мадвалиев.