(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Ҳуснихат

From Vikipediya

Ҳуснихат (чиройли ёзув) -чиройли ёзиш санъати. Араб хати турлари (куфий, насх, сулс, настаълиқ ва бошқалар) мусулмон Шарқининг йирик маданий марказларида кенг тарқалди ҳамда тараққий этди. Ҳ.ни ўрганиш асосида 2 — "назарий" (машҳур хат-тотларнинг ёзувларидан нусха кўчириш) ҳамда "хаёлий" (турли ёзувларни ўрганиш ва қиёслаш) услуби ётади. Хаттотнинг асосий иш қуроллари — қора ва рангли сиёҳ, қоғоз, қамиш-қалам, мистар, давот (қаламдон), жузгир ва қаламнинг учини текислаш учун пичоқ. Хаттотлар матн билан бирга меъморий ёдгорликлар (китобалар), қоғоз, мато ва ҳ.к.га безаклар ҳам яратганлар. 19-аср охирларига кслиб.штографиянинг пайдо бўлиши билан Ҳ.нинг аҳамияти пасая бошлади. 20-аср 2-ярмидан китобат санъатини қайта тиклашга уринишлар Ҳ.нинг қайта жонланишини таъминлади (яна қаранг Хаттотлик).