(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Фрателли Алинари

From Vikipediya
Фрателли Алинари

Фрателли Алинари дунёдаги илк фотография фотостудияларидан бири ҳисобланади. Ушбу фотостудия 1852-йилда Италиянинг Флоренсия шаҳрида ташкил этилган. Унинг архивларида дагерреотиплардан тортиб, бутун дунёдаги замонавий рақамли фотосуратлар йиғилган. Ўз вақтида ушбу студияда архивида 5,5 миллион фотосурат мавжуд эди.

Ташкил этилиши[edit | edit source]

1852-йилда Леополдо Алинари фотостудияга асос солди. Орадан икки йил ўтгач унинг акалари Гиусеппе ва Ромуалдо унинг студиясида ишлай бошлашади. Улар биргаликда Италиянинг таниқли расмлари, ҳайкаллари, ёдгорликлари ва меъморчилигини ҳужжатлаштиришга бағишланган Фрателли Алинари Фотографи Эдитори фотография устахонасини ташкил этишди[1]. Кейинчалик улар Италия шаҳарлари ва ландшафтларини, шунингдек, портрет фотосуратлари ва миллий либослар тасвирларини ўз ичига олган ҳолда ўзларининг фотографик лойҳалари сонини орттириб бордилар. 1860-йилга келиб уларнинг портретлари Италия қироллик оиласининг фотосуратлари билан бойиди[2].

Уч ака-ука студия ишларини тақсимлаган ҳолда олиб бордилар. Энг каттаси Ромуалдо (1830-1891) студиянинг маъмурий ишларини бошқарган. Леонардо (1832 — 1865) бизнесни ташкил қилиш, шу жумладан, маданий ишлар учун мас’ул эди. Жузеппе (1936 — 1890) техник мутахассис бўлган. Фотосуратларининг асосий мавзуси архитектура ёдгорликлари ва санъат асарлари ҳисобланади[2]. Улар Италиядаги Алинари нашриётини ҳам бошқарган[3].

Ишлар[edit | edit source]

Студиядан ўзларининг фотосуратларини ишлаб чиқариш учун коллодион жараёнидан фойдаланган. 1856-йилда студия ўзининг биринчи каталогини босма нашрда чиқарди. Каталог номи „Cоллеcтион дес Вуэс Монументалес де ла Тосcане эн Пҳотограпҳиэ пар лес Фрèрес Алинари“. Унда Тоскана ёдгорликларининг, Арецо, Флоренсия, Сиэна ва Пиза минораларининг фотографик панорамалари бор эди. 1855-йилда Париждаги Эхпоситион Универселле кўргазмасида ушбу расмлар намойиш этилди. Бу уларнинг Европадаги фотосуратчи сифатида мавқейини мустаҳкамлади. Кейинги йили улар Брюсселдаги кўргазмада олтин медални қўлга киритдилар. Улар бутун Европа бўйлаб ўз ишларини намойиш этишди. Вена, Париж ва Миландаги кўргазмали намойишлари шу қаторда[1].

Бугунги кунда[edit | edit source]

Алинари бугунги кунда фотография соҳасидаги дунёдаги илк фотостудия ҳисобланади[4][5]. Алинари ўзида 5 500 000 дан ортиқ ўзига хос, тарихий ва замонавий расмларни ўз ичига олган, винтли нашрлар, шиша пластинкалардан тортиб кино ва рангли фотолардан иборат коллексияга эга.

2007-йилда студия Италиянинг Флоренсия шаҳрида Мултимедиа ва фотография тарихи музейини очди[6].

Архивлар[edit | edit source]

Ака-укаларнинг ишлари бошқа фотографларнинг ишлари қаторида улар билан бирга Фондазионе пер ла Фотографиа да сақланади[7]. 2019-йилда ака-ука Алинари ишлари Тоскана шаҳридаги музей ҳисобига берилди. Ҳозирда уларнинг иш наъмуналари ушбу музейда сақланади[8].

Тўпламлар[edit | edit source]

Ака-ука Алинарининг 500 дан ортиқ фотосуратлари Хюстондаги Тасвирий санъат музейида сақланади[9]. Фрателли Алинарининг бир нечта портретлари Лондондаги Миллий портрет галереяси коллекциясида сақланади[10].

Галерея[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

  1. 1,0 1,1 „Фрателли Алинари“. Тҳе Геттй Мусеум. Қаралди: 2022-йил 30-январ.
  2. 2,0 2,1 Ҳаннавй, Жоҳн. Энcйcлопедиа оф Нинетеэнтҳ-Cентурй Пҳотограпҳй, Волуме 1: А–И. Неw Ёрк: Роутледге, 2008 — 25–27 бет. ИСБН 978-0-415-97235-2. 2022-йил 30-январда қаралди.  (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-02-05 санасида архивланган)
  3. „Ромуалдо Алинари“. Луминоус Линт: Пҳото ҳисторй. Қаралди: 2022-йил 30-январ.
  4. „Алинари, wорлд'с олдест пҳотограпҳй агенcй, фаcес cрисис“ (эн). www.тҳеартнеwспапер.cом.
  5. „'Натионал Треасурес' Марй Эванс Анд Алинари Уните - УК Броадcаст Неwс | 24/07/2009“. www.4рфв.cо.ук.
  6. „Плеасе Тоуч“. Тҳе Флорентине (2007-йил 17-октябр).
  7. „Фондазионе Алинари пер ла Фотографиа“. Фондазионе Алинари пер ла Фотографиа. Қаралди: 2022-йил 30-январ.
  8. Корей, Алехандра. „Тҳе неw Алинари Фоундатион“. Тҳе Флорентине (2021-йил 16-феврал). Қаралди: 2022-йил 30-январ.
  9. „Ромуалдо Алинари“. Мусеум оф Фине Арц, Ҳоустон. Қаралди: 2022-йил 30-январ.
  10. „Фрателли Алинари (аcтиве 1850с-1890с), Пҳотограпҳерс“. Натионал Портраит Галлерй, Лондон. Қаралди: 2022-йил 30-январ.

Ҳаволалар[edit | edit source]