(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Финландия

From Vikipediya
Финландия Республикаси
ШиорЙ'о`қ
Мадҳия: Маамме/Вåрт ланд
Лоcатион оф Финландия
Пойтахт Ҳелсинки
Расмий тил(лар) Фин тили
Ҳукумат Парламентлик Республика
Саули Ниинистö
Жуҳа Сипилä
Мустақиллик (Россиядан)
• Сана
6-декабр 1917
Майдон
• Бутун
338,145 км2 (64-ўрин)
• Сув (%)
9.4
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
5,223,442 (111-ўрин)
• Зичлик 15/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$159,700 мил. (50-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$30,574
Пул бирлиги Евро (ЭУР)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма ФИ
Телефон префикси 358
Интернет домени .фи
Пиэлинен

Финландия (финча: Суоми, шведча: Финланд), Финландия Республикаси (финча Суомен Тасавалта, шведча: Републикен Финланд) — Шимолий Европада жойлашган давлат. Майдони 337 минг км². Аҳолиси 8 млн. киши (2023). Пойтахти — Ҳелсинки шаҳри; Тампере иккинчи йирик шаҳар. Маъмурий жиҳатдан 5 ляни (губерния) га бўлинади. 1981-йилдан ўзини ўзи бошқариш мақомини олган. Аланд ороллари бу ҳисобга кирмайди. БМТ аъзоси. Хелсинки-Финландиянинг энг ривожланган шаҳарларидан бири ҳисобланади.

Давлат тузуми[edit | edit source]

Финландия — суверен республика. Амалдаги конституцияси 2000-йил 1-мартда кучга кирган. Давлат бошлиғи — президент (2000-йилдан Таря Ҳалонен хоним), у тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан мамлакат фуқаролари томонидан 6 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 1 палатали парламент, ижрочи ҳокимиятни президент билан ҳукумат биргаликда амалга оширади.

Табиати[edit | edit source]

Ботния, Фин қўлтиқлари ва Болтиқ денгизи соҳиллари кўпгина бухта ва шхерлар (сув остидаги ва сувдан чиқиб турадиган қоялар) билан парчаланган. Ҳудудининг аксар қисми денгиз сатҳидан 100-200 м пастда ётувчи текислик. Марказий қисмидаги кўллар атрофи ҳамда шимолий ва шарқида тепалик ва қирлар бор. Шимоли-ғарбида Скандинавия тоғларининг тармоқлари жойлашган (энг баланд жойи 1365 м — Халтиатунтури чўққиси). Фойдали қазилмалардан хромит, темир, мис колчедани, мисникел, полиметалл рудалар, апатит, графит, магнезит, асбест, талк, мармар, мусковит конлари бор, торф қазиб олинади. Иқлими мўътадил, шимолида континентал иклим. Болтиқ денгизи ва Голфстрим оқимининг яқинлиги иқлимга юмшатувчи таъсир қилади. Ўртача температура февралда —3° дан — 14° гача, июлда 14° дан 17° гача. Йиллик ёғин 600- 700 мм. Даре кўп, қисқа, серсув, серостона. Йириклари — КемиЁки, КюмиЁки, КокемяэнЁки, ТорниоЁки. 60 мингга яқин кўл бор (мамлакат ҳудудининг 8%), йирик кўли — Сайма. Ботқоқ кўп. Ҳудуднинг 61% ўрмон, асосан, игна баргли дарахтлар, жанубидаги подзол, глейподзол, торфли ботқоқ тупрокларда аралаш ўрмонлар, шимолида тоғ тундраси. Йирик миллий боғлари — Лемменёки, ПалласОунастунтури, Оуланка ва бошқа Финландияда 18 қўриқхона бор.

Аҳолиси[edit | edit source]

Лаппеэнранта

Аҳолисининг 93%дан кўпроғи финлар. Жанубий ва ғарбий раёнларда шведлар, шимолида саамлар яшайди. Расмий тиллар — фин ва швед тиллари. Диндорларнинг аксарияти лютерчилар, православлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 65,1%. Йирик шаҳарлари: Ҳелсинки, Тампере, Турку, Эспо.

Тарихи[edit | edit source]

Милоддан аввалги 3—2минг йилликларда Ф. ҳудудида ҳозирги саам (лопар)ларнинг аждодлари яшаган. 1минг йиллик бошларида бу ерга Болтик, бўйидаги фин қабилалари кўчиб келиб, маҳаллий аҳоли билан қўшилиб кетган ва натижада фин элати шаклланган. 12— 13-асрларда Ф. ҳудудини шведлар истило қила бошлади. 19-аср бошларига келиб у бутунлай Швеция қўл остига ўтди. Аммо фин деҳқонлари шахсий озодликни қўлдан бермадилар. 1808— 09 йиллардаги РоссияШвеция урушидан сўнг Ф. ҳудуди Буюк Финландия князлиги тарзида Россия таркибига қўшиб олинди. Ф.ни Россия подшоси тайинлаган генералгубернатор (1816-йилдан сенат раиси) бошқарди. Ун га ички маъмурий мухторият билан бирга иқтисодий мухторият ҳам берилди. 19-асрнинг 20-йилларидан Ф.да иқтисодий юксалиш тезлашди. Ёғоч тилиш саноати, қишлоқ хўжалигида сут чорвачилиги ривожланди. Россия ва Ғарбий Европа мамлакатлари билан савдо-сотиқ жонланди, 1860-йилдан уз пули жорий этилди. 19-асрнинг 2ярмида пултовар муносабатлари қарор топди. Фин миллати шакллана борди. 80-йилларнинг ўрталарида подшо ҳукуматининг Ф. мухторияти ҳуқукларига тажовузи кучайди. Фин халқи ўз миллий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш учун кураш бошлади. Дастлабки сиёсий ташкилот ва партиялар тузилди. 1916 и. парламент сайловида Ф. социалдемократик партияси ғалаба қозонди. 1917-йил 6 (19) декабрда Ф. сейми мустақиллик ҳақида декларация қабул қилди. 1919-йил Ф. республика деб эълон қилинди. 1939 и. Ф.га СССР қўшинлари ҳужум қилди. 1939— 40 йил „қишки уруш“да финлар қаттиқ қаршилик кўрсатишига қарамай, Ф. ўз ҳудудининг бир қисмидан мақрум бўлди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашистлар Олмонияси томонида бўлди. 1944-йил урушдан чиқди. Урушдан кейин мамлакат ўзини бетараф деб эълон қилди. Ф. — 1955-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 30-декабрда тан олган ва 1992-йил 26-февралда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 6-декабр — Мустақиллик куни (1917).

Асосий сиёсий партиялари ва бирлашмалари, касаба уюшмалари[edit | edit source]

Ф. сўл иттифоқи, Ф. компартияси (1918-йил тузилган) билан Ф. халқи демократик иттифоқи (1944-йил тузилган)нинг қўшилиши натижасида 1989-йил ташкил этилган; Либерал халқ партияси, 1965-йил тузилган; Миллий коалицион партия, 1918-йил асос солинган; Ф. қишлоқ партияси, 1959-йил ташкил этилган; Ф. социалдемократик партияси, 1899-йил тузилган; Кўкатпарварлар иттифоқи, 1987-йил асос солинган; Ф. Маркази, 1906-йил ташкил этилган; Ф. Христиандемократик партияси (1958-йил Ф. Христиан иттифоқи номи билан ташкил этилган, 2001-йилдан ҳозирги номда); Швед халқ партияси, 1906-йил тузилган. Ф. касаба уюшмалари марказий ташкилоти, 1907-йилда ташкил этилиб, турли номлар билан юритилган, 1969-йилдан қоз. номда.

Хўжалиги[edit | edit source]

Ф. —юксак даражада ривожланган индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 32%, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқ хўжалигиники 5%, хизмат кўрсатиш соҳасиники 63%.

Саноати[edit | edit source]

Саноати, асосан, экспортга мосланган бўлиб, ўрмон, металлургия, машинасозлик (ёғочсозлик, селлюлозақоғоз саноати ва кемасозлик учун асбобускуналар ишлаб чиқариш, электротехника ва радиоэлектроника), ёғочсозлик ва селлюлозақогоз (тилинган ёғоч, қоғоз, картон, фанер ишлаб чиқариш), қора ва рангли металлургия, электр энергетикаси, нефтни қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат саноатнинг етакчи тармокларидир. Ф.нинг ёқилғиэнергетика ресурслари етарли эмас, қаттиқ ва суюқ ёқилғининг аксар қисми чет эллардан келтирилади. Электр энергиянинг 1/6 ГЕСларда, 1/3 АЭСларда ҳосил қилинади. Йилига ўртача 66,8 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Темир, мис, қўрғошинрух, никел, хром рудалари, кобалт, ванадий, графит, пирит ва бошқа қазиб олинади. Пах ва Хяменлинна шаҳарларидаги металлургия заводларида чўян ва пўлат, Харявалта ва Пори шаҳарларида мис ва никел, Кокколада рух эритилади. Торниодаги заводда хром рудаси қайта ишланиб, консентрат ҳосил қилинади. Тампере, Раума, Лахти, Васа, Кархулада машинасозлик, Хелсинки, Турку, Порво, Салода йўл қурилиши ва қурилиш ишлари учун механизмлар, кўтарматранспорт ускуналари, электрон ва телефон аппаратлари ишлаб чиқарилади. Ўрмон, айниқса, ёгочсозлик ва селлюлозақоғоз саноатининг экспортдаги улуши катта. Ўрмон саноатининг асосий марказлари — Котка, Кеми ва Пори. Четдан келтириладиган хом ашё негизида нефтни қайта ишлаш саноати ривожланган (Нантали, Порво). Кимё ва нефт кимёси саноатида пластмасса, минерал ўғит, синтетик материаллар, бўёқ, хлор, олтингугурт кислотаси ва бошқа ишлаб чиқарилади. Ойна, чинни, кўнпоябзал, тўқимачилик, тикувчилик саноати ривожланган. Озиқ-овқат саноати, айниқса сут саноати маҳсулотининг бир қисми экспорт қилинади.

Қишлоқ хўжалиги[edit | edit source]

Қишлоқ хўжалигида фермерлик типидаги майда ва ўрта ер эгалиги устун. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар мамлакат ҳудудининг 8%ни ташкил қилади. Сутгўшт чорвачилиги — қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи. Қорамол, чўчқа, қўй, от, парранда боқилади. Деҳқончиликда буғдой, ем учун жавдар, арпа, сули, техника экинларидан қанд лавлаги, шунингдек, картошка, пичанбоп ўт экилади. Паррандачилик (норка, кулранг тулки, шимолий тулкиси), буғучилик, балиқ овлаш ривожланган. Ўрмон хўжалиги — мамлакат иқтисодиётининг қад. тармоғи. Ф.да 18 млн. гектардан ортиқ ўрмон бор, йилига 50—55 млн. м³ ёғоч кесилади.

Транспорт[edit | edit source]

Транспортида темир йўл узунлиги 5,9 минг км, автомобил йўллари узунлиги 77,7 минг км. Асосий денгиз портлари: Ҳелсинки, Турку, Котка. Швеция, Эстония, Полша, Олмония билан паром орқали қатнов йўлга қўйилган. Четга селлюлозақоғоз, ёғочсозлик, машинасозлик, кемасозлик, кимё, озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари ва бошқа чиқаради. Четдан хом ашё ва чала тайёр маҳсулотлар, ёқилги ва мойлаш ашёлари, кенг истеъмол моллари ва бошқа олади. Россия, Олмония, Швеция, Буюк Британия, АҚСҲ билан савдо қилади. Пул бирлиги — фин маркаси.

Тиббий хизмати[edit | edit source]

Врачлар Ҳелсинки, Турку ва Оулу университетларининг тиббиёт фтларида, тиббий ҳамширалар тиббиёт мактабларида тайёрланади. Ҳелсинкида ветеринария коллежи бор.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари[edit | edit source]

Мактаб дарслари фин ёки швед тилларида ўтилади. Давлат мактаблари билан бирга хусусий мактаблар ҳам бор. 1968-йил қонунига биноан, ягона умумий таълим тизимига ўтиш 1980-йилда ниҳоясига етказилди. Мажбурий таълим — 9 йиллик. Мажбурий мактаб негизида 3 йиллик катта ўрта мактаб ташкил этилган. Давлат, муниципал ва хусусий ҳунар билим юртлари ва мактабларида қуйи хунартехника таълими, техника, педагог, тижорат институтларида ўрта махсус таълим берилади. 22 олий ўқув юрти, шу жумладан, 11 университет бор. Йириклари: Ҳелсинки университети (1640), Тампередаги университет, Туркудаги Швед университети (Або Академия), Тампере, Хелсинки ва Лаппенранта шаҳарларидаги техника университетлари. Олий тижорат мактаблари ва бошқа мавжуд. Бундан ташқари, бир қанча махсус олий ўкув юртлари: Я. Сибелиус номидаги мусика академияси, 4 та чет тиллар институти ва бошқа бор. Ф.да жами 400 илмий тадқиқот муассасаси ва жамият бўлиб, шундан 40 таси, жумладан, техника тадқиқотлари маркази (1942), қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот маркази (1898), селлюлозақоғоз саноати марказий лаборатория, ўрмон генетикаси (1968) ва ўрмон муҳофазаси (1972) илмий тадқиқот институтлари давлатга қарашли. Олий ўқув юртлари ҳузурида 50 дан ортиқ илмий тадқиқот института ва лаборатория бор.

Йирик кутубхоналари: Ҳелсинки университетининг кутубхонаси (1640), Ҳелсинки шаҳар кутубхонаси (1860), Парламент кутубхонаси. Миллий музей, шаҳар музейи, Ҳелсинки университетининг зоол. музейи, Ботаника боғи, Туркуда тарих музейи, Тасвирий санъат музейи, Я. Сибелиус музейи, Марианхаминда Кема қатнови музейи ва бошқа мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви[edit | edit source]

Финландияда бир қанча газета ва журнал нашр этилади. Йириклари: „Аамулехти“ („Тонгги газета“, кундалик мустақил газета, 1881-йилдан); „Илтасаномат“ („Оқшом газетаси“, кундалик кечки газета, 1932-йилдан); „Суоменмаа“ („Суоми эли“, кундалик газета, 1908-йилдан); „Турун пяйвялехти“ („Турку кундузги газетаси“, кундалик газета, 1898-йилдан); „Ҳелсингин саномат“ („Ҳелсинки янгиликлари“, кундалик газета, 1889-йилдан); „Хювюдстадсбладет“ („Пойтахт газетаси“, швед тилида чиқадиган кундалик газета, 1864-йилдан); „Кансан лехти“ („Халқ газетаси“, кундалик газета, 1899-йилдан); „Маасеудун тулевайсуус“ („Қишлоқ истиқболи“, ҳафтасига 3-марта чиқадиган газета, 1971-йилдан); „Ме найсет“ („Биз — аёллар“, хотинқизлар учун ҳафталик журнал, 1952-йилдан); „Финландия сегодня“ („Бугунги Финландия“, рус тилида чиқадиган журнал, 1982-йилдан); „Юхтейсхювя“ („Муштарак манфаат“, ҳафталик журнал, 1905-йилдан). Фин телеграф бюроси — ФТБ, 1887-йил тузилган, фин газеталари, радио ва телевидениесининг аксиядорлик жамияти. Радиоэшиттиришлар 1926-йилдан, телекўрсатувлар 1956-йилдан олиб борилади. „Флейсрадио“, фин радиоси ва телевидениеси давлат маҳкамаси 1926 и. ташкил этилган. 1934-йилдан давлат назоратида.

Адабиёти[edit | edit source]

Фин ёзуви 1521-йил Ф.да бошланган Реформация ҳаракати таъсирида вужудга келди. Реформация намояндаси М. Агрикола 16-аср ўрталарида босма китоблар нашр эта бошлади ва 3 аср давомида аксар диний китоблар босилди. 19-аср адабиёти фин халқининг шведлар зулмидан озод бўлиб, миллат сифатида шаклланиши, маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилиш билан боғлиқ равишда ривожланди. 1830-йил Ҳелсинкида „Шанбалик суҳбати“ адабийфалсафий тўгараги вужудга келди. Тугарак аъзолари бир йил ўтиб „Фин адабиёти жамияти“ни туздилар (ҳозир хам мавжуд). Фолклоршунос Э.Лёнрот (1802—84) халқ эпоси „Калевала“ни нашр эттирди. Шоир Й. Л. Рунеберг, файласуф, публицист ва танқидчи Й. В. Снелман адабиёт ривожига катта ҳисса қўшдилар. Янги фин адабиётининг асосчиси, илк миллий драма ва романлар муаллифи А. Киви адабиётда янги реалистик анъаналарни бошлаб берди. С.Топелиус тарихий романлар, Ю. Векселл шеър ва песалар, К. Р. Крамсу ижтимоий мавзуда шеърлар езди. Минна Кант, Ю. Ахо, А.Ярнефелт, К. А. Лейно ва бошқа ёзувчилар халқ ҳаёти ва, айниқса, аёлларнинг аянчли тақдирини ҳаққоний тасвирлаб бердилар. 20-аср бошларида турли адабий оқимлар юзага келди. А. Э. Лейно, Л.Онерва, В.Килпи янги реализм йўлидан борди, М.Лассила ҳажвий қисса ва комедиялар яратди, И.Кианто, М.Ётуни, Й.Лехтонен умидсизлик кафиятига берилди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин А.Эйкий, М.Ларни, В.Линна, П.Ринтал, В. Мери романларида ижтимой муаммолар асосий ўринда турди. Ҳелла Вуолиёкининг ҳаққоний песалари фин драматургиясининг муҳим ютуғи бўлди. 1897-йилдан Ф. ёзувчилар уюшмаси мавжуд. Меъморлиги ва тасвирий санъати қад. анъаналарга бой. Неолит даврига мансуб қоятош расмлари, тош пичоқ, суякдан ясалган асбоблар, сопол идишлар сақланган. Милодий 13—15-асрларда тошдан сарой ва арклар қурилган (Савонлинна яқинидаги Олавинлинна қалъаси, Туркудаги қасрлар ва бошқалар). 14—16-асрларда тошдан, 17—18-асрларда халқ меъморлиги услубида ёғочдан черковлар барпо этилган (Торнио ва Кеурудаги черковлар). 19-аср ўрталарида меъморликда миллий романтизм оқими ҳукмрон бўлди (Хелсинкидаги вокзал биноси, меъмор Э.Сааринен), 19 а. охири — 20-аср бошларида „модерн“ услуби раем бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бинолар замонавий қурилиш конструксияларидан фойдаланиб тиклана бошлади, айниқса, жамоат бинолари зўр маҳорат билан барпо этилди. А.Аалто, Р.Пиетиля, А.Эрви каби меъморлар содда меъморий шакллар асосида жозибадор композициялар яратдилар (Сейняцало шаҳрининг маъмурий маркази, Хелсинкидаги ишчилар маданият уйи, „Финландия“ саройи, „Президент“ меҳмонхонаси б.).

Рассомлик[edit | edit source]

14—15-асрлардаги ўрта асрлар маҳобатли рангтасвирида халқ наққошлиги ривожланган (Хаттула, Тайвассиладаги черков деворларига ишланган расмлар). 18-асрда М.Топпелиус маҳобатли рангтасвир соҳасида шуҳрат қозонди. Шу даврда Ф.да дунёвий дастгоҳ рассомлиги жанрлари оммалашди (И.Ваклин портретлари, Н.Шилмарк манзара ва натюрмортлари). 19—20-асрларда фин тасвирий санъат мактаби шаклланди, халқ ҳунармандчилиги, ёғоч ўймакорлиги, ўрта аср маҳобатли рангтасвир анъаналари қайта тикланди. 20-аср ўрталарида В. Аалтонен ҳайкалтарошликда шуҳрат қозонди. Замонавий рассомлардан М.Коллин, А.Канерва, В.Вионойя, С. Грёнвалл; графиклардан В.Аскола, И.Коллиандер, Т.Тапиовара; ҳайкалтарошлардан А.Тукиайнен, Р.Утриайнен, Л.Пуллинен, Э.Хилтунен; плакат ва дизайн усталаридан И.Тапиовара, М.Куясалолар машҳур. Халқ санъатида мато ва гилам тўқиш, металл идишлар ясаш ривож топган.

Мусиқаси[edit | edit source]

Мусиқаси халқ мусиқий анъаналари асосида ривожланиб келди. Халқ қўшиқлари (рун, ёйку ва бошқалар) ҳозиргача миллий мусиқа фолклорида ижро этилади. Меҳнат, маросим, ҳазил, севги қўшиқлари, рақс билан бирга ижро этиладиган лапарлар кенг ёйилган. Чолғу асбоблари: кантеле (торличертма), ё Ухикко (торлика монли), туохиторви (пуфлама); 19-асрдан кларнет ва скрипка, 20-асрдан гармон оммалашди. Профессионал мусиқа санъати ўрта асрларда шакллана бошлади (григориан, 16-асрдан протестант хоралч).

Биринчи фин операси („Қирол Карл овга чиқди“, 1852) ва миллий мадҳия муаллифи — Ф. Пасиус, биринчи симфония (1847) муаллифи — А. Г. Ингелиус. Фин мусиқасида Ф.Шанс биринчи марта „Калевала“даги миллий оҳанглардан фойдаланиб, „Куллерво“ симфоник увертюрасини яратди. 19-аср охири — 20-аср бошларида М.Вегелиус (1882-йил Хелсинкида Мусиқа институтини ташкил этган; 1939-йилдан Я. Сибелиус номидаги Мусиқа академияси) ва Р.Каянус (профессионал симфоник оркестр тузган) миллий композиторлик мактаби асосчиларидир. Я. Сибелиус ижодида миллий мусиқа анъаналари камол топди. Замонавий композиторлар орасида Э.Энглунд, Э.Бергман, Й.Кокконен, Э.Раутавара, дирижёрлар орасида Г.Шнефохт, А.Ярнефелт, Л.Сегерстам, пианиночилар орасида К.Экман, А.Валета, яккахонлар орасида И.Экман, А.Раутавара ва бошқа машхур. Хелсинкида опера театри (1911; 1956-йилдан Ф. Миллий театри), шаҳар симфоник ва камер оркестрлари, Ф. радиосининг симфоник оркестри, Халқ консерваторияси, Ф. мусикачилар уюшмаси ва бошқа ишлайди. Ф.да бир нечта Халқаро мусиқа фестивали ва танловлари мунтазам равишда ўтказилади.

Театри[edit | edit source]

1827-йил Ҳелсинкида дастлабки театр биноси — Театр уйи қурилди. Унда рус, немис, швед драма ва опера труппалари томоша кўрсатди. 1860-йил бу ерда швед актёрларидан иборат биринчи профессионал театр фаолият бошлади. 1872-йил фин тилидаги профессионал театр (драма ва опера труппалари) ташкил этилди. 1902-йил драма труппаси опера труппасидан ажралиб чиқиб, Фин Миллий театри номини олди. И.Аалберг, К.Авеллан, А.Линдфорс, К.Ҳалме, Р.Снелман, У.Сомерсалми (19-аср охири — 20-аср боши), Т.Пало, Э.Эронен, Э.Воланен, А.Иконен, Х.Салин, Э.Юркка (20-асрнинг 50—80-йиллари) театрнинг етакчи актёрларидир. Турли йилларда ишлаган машҳур режиссорлар: К.Бергбум, Я. Хал, Я. Лахденсуо, Э.Калима, К.Кивима, Д.Витикка, В.Илмари. Ҳелсинкида Халқишчи театри (1914), Миллий швед театри, Интим театри, лўлиларнинг „Дром“ театри (1982) ҳам ишлайди. Тампере, Турку, Лахти, Куопио ва бошқа шаҳарларда ҳам театрлар бор.

Уларда жаҳон мумтоз драматургияси асарлари билан бир қаторда маҳаллий муаллифларнинг песалари ҳам саҳналаштирилади. Театр ходимлари Хелсинкидаги Олий театр мактаби (1943)да тайёрланади.

Киноси[edit | edit source]

1904-йил Ф.да хроника филмлари суратга олина бошлади. 1906-йил „Аполло“ кинофирмаси тузилди. 1907-йил „Пинҳона ҳайдовчилар“ (режиссор Т.Спарре ва Т. Пуро) қисқа метражли бадиий филми чиқарилди. 20-йилларда кўпроқ миллий адабиёт асарлари: М.Кант комедияси асосида „Анна Лийса“ (режиссор Т.Пуро ва Ю. Снелман), С.Топелиус новелласи асосида „Раутакюллик кекса барон“ (режиссор Фагер), А.Кив комедияси асосида „Нумми этикдўзлари“ (режиссор Э.Кару) экранлаштирилди. „Комедияфилм“, „Фенникафилм“ ва „АкилаСуомикомпания“ фирмалари ташкил этилди. 1933-йил Э.Кару Ф.даги энг йирик „Суоменфилмитеолисус“ фирмасини тузди. Унинг энг яхши филмлари: „Юха“ (1937), „Инсоннинг йўли“ (1940; иккаласининг режиссор Н.Тапиовара), „Оқ кийик“ (1953, режиссор Э.Бломберг), „Сутчи Хиля“ (1953, режиссор Т.Сярккя), „Номаълум аскар“ (1955, режиссор Э.Лайне), „Қизил чизиқ“ (1959, режиссор М. Кассила). 60—70-йилларда ижтимоийтанқидий йўналишдаги „Ишчининг кундалиги“ (режиссор Р.Ярва), „Каламушлар жанги“ (режиссор М.Курквара), „Заводдаги отишма“ (режиссор Э.Кивикоски) филмлари яратилди. 20-асрнинг охирги ўн йилликларидаги яхши филмлар: „Ёввойи ҳайвон белгиси“ (режиссор Я. Паккасвирт) ва „Денгиз бўйидаги тун“ (режиссор Э.Кивикоски).