(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Федерал текширишлар бюроси

From Vikipediya

Федерал текширишлар бюроси (ФТБ) (инглизча: Федерал Буреау оф Инвестигатион; қисқартмаси: ФБИ) — АҚШда федерал қонунлар бузилишларини текширувчи муассаса. 1908-йилда тузилган. Қароргоҳи Вашингтон шаҳрида жойлашган. Уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси, мансаб жиноятлари, зўравонлик ҳолатларига, АҚШ ҳудудида бошқа давлатлар разведкаларига қарши кураш ФТБ фаолиятининг муҳим йўналишларидир. Бюронинг мамлакат штатлари пойтахтларида, йирик шаҳарларда 60 га яқин бўлими, 500 дан ортиқ маҳаллий бўлинмалари, айрим мамлакатларда эса алоқа постлари мавжуд[1]. ФТБда 24 мингга яқин ходим, жумладан, 10 мингга яқин махсус агент хизмат қилади. Бюро раҳбарини АҚШ президенти тайинлайди, АҚШ Конгресси тасдиқлайди.

Манбалар[edit | edit source]

  1. Овервиэw оф тҳе Легал Аттачé Програм (Wайбаcк Мачине сайтида 13-март, 2016-йил санасида архивланган), Федерал текширишлар бюроси, Қаралди: 25-март, 2015-йил