Фалсафа

From Vikipediya
Файласуф Суқрот қози ҳукмига кўра заҳар ичиш арафасида.

Фалсафа (юнонча φιλοσοφία — „донишликни севиш“, юнонча φιλέω — „севаман“ ва юнонча σοφία — „донолик“) — энг умумий фан (назария), дунёқараш шаклларидан бири бўлиб инсон фаолияти соҳаларидан бири. У киши қандай яшаши, ҳаёт кечириши керак (этика); қайси нарсалар мавжуд ва уларнинг табиати қандай (метафизика); билим нима (эпистемология); ҳамда қандай фикрлаш тўғри (мантиқ) эканлигини ҳал қилишга уринади.

Фалсафа, философия — инсоннинг дунёда тутган ўрни ва дунёқарашининг яхлит тизимини ифодаловчи маънавий фаолиятининг бир шакли. Милодий 2—3-асрларда ўтган юнон файласуфи Диоген Лаэрцкийнинг шоҳидлик беришича, юнон мутафаккири Пифагор биринчи бўлиб ўзини „философ“ деб атаган. Бу сўз Гераклитнинг фалсафий таълимотида нарсаларнинг табиатини тадқиқ этишга нисбатан қўлланилган, тадқиқотчининг ўзи эса „философ“ деб аталган. Кейинчалик „философ“ сўзи ҳар тарафлама, кенг, тушунарли ва ҳаққоний фикр юритишга интилувчи кишига нисбатан қўлланилган. Тарихий маълумотлар юнонча „пҳилосопҳиа“ сўзи арабчага „фалсафа“ бўлиб ўтганлиги, араблар бу фанни „ҳикма“ деб аташи, русчага „философия“ тарзида ўтганлигини тасдиқлайди, демак фалсафа билан философия сўзлари бир хил маънога эга.

Ф.га ҳақиқатга элтувчи таълимот сифатида ёндашган сократчилар мактаби вакиллари нуқтаи назаридан курасак, „ҳақиқатга муҳаббат“, „ҳақиқатни севиш“ деган маъно келиб чиқади. Ф. ҳақида фан тарихида турлича, ҳатто бирбирига қарамақарши қарашлар мавжуд. Ф.га ҳамма фанларнинг бошланиши, оламнинг асл моҳиятини ва универсал қонунларини очувчи фан деб ёндашишдан тортиб уни ўз тадқиқот объекти ва предметига эга бўлмаган мавҳум ва ўта умумлашган, инсон учун фойдасиз билимлар мажмуи деб ҳисобловчилар ҳам учрайди. Инсоният фойдаланаётган барча билимлар Ф.дан бошланиб, фалсафий хулоса билан якунланади. Фалсафанини фан даражасига олиб чиққан Платон уни „мавжудликни, мангуликни ва доимийликни билиш“, Аристотел „нарсаларнинг сабаблари ва асосий тамойилларини тадқиқ этувчи фан“ деб билган, стоиклар уни назарий ва амалий тафеилотларга интилиш деб, эпикурчилар унга „ақл воситасида бахтга эришиш йўли“ деб қараган. Форобий Ф.ни „ҳикматни қадрлаш“ ёки фикрлаш санъати деб билган. Ўрта асрлар христиан Ф.сида у „табиий акл нури воситасида эришиладиган дунёвий донолик“ (теология эса илоҳийлик нури воситасида эришиладиган илоҳий донолик) деб таърифланган.

Ф. Бекон ва Р. Декарт Ф.ни „тушунчалар шаклига бурканган яхлит, ягона фан“ деб ҳисоблашган. Х. Волф Ф.ни „барча мумкин нарсалар ва уларнинг қай маънода ва нега мумкинлиги ҳақидаги фан“ деса, Кант Ф.га „дунёни қандай тушуниш ҳақидаги, бутун билишнинг инсон ақлининг туб мақсадларига муносабати ҳақидаги фан“ сифатида ёндашишни таклиф этади. Фихте Ф.га „қалб маърифати, маънавий маърифат“ деб баҳо берган бўлса, Шеллинг воқеликнинг бутун кулами ва теранлигини ўз тажрибасига кура билиб олишни Ф. деб ҳисобланган. Гегел предметларни фикран қараб чиқишни Ф. деб атаб, унга „ўзўзига эргашувчи ақл хақидаги фан“ сифатида таъриф берган. Шопенгауэр дунёнинг бутун моҳиятини абстракт, ялпи умумий ва равон шаклдаги тушунчаларда ифодалаш Ф.нинг асосий вазифаси деб билди.

Ф.нинг таркибий қисмларига билиш назарияси (гносеология), метафизика (онтология, космология, фалсафий антропология, мавжудлик Ф.си, теология), мантик, этика, эстетика, ҳуқуқ Ф.си, натурфалсафа, фан Ф.си, тарих ва маданият Ф.си, сиёсат Ф.си, дин Ф.си, психология ва бошқа киради. Булардан ташқари, ҳозирги замон Ф.сида тиббиёт, тилшунослик, мусика, кибернетика ва бошқа аник, фанларнинг умумметодологик жиҳатларини ўрганувчи Ф. йўналишлари вужудга келмокда. Ф.нинг дунёқарашлик, гносеологик, методологик, социологик, аксиологик, антропологик, мантиқий, психологик ва мафкуравий функсияси бор.

Ф. тарихи — инсон тафаккури таракқиёти тарихидир. Ф. тарихига оид адабиётларда инсоният тарихида хитой Ф.си, ҳинд Ф.си, Европа Ф.си ажратиб кўрсатилади. Йирик диний таълимотлар сифатида ҳиндуийлик Ф.си, христианлик Ф.си, буддавийлик Ф.си, ислом Ф.сини кўрсатиш мумкин.

Илк фалсафий таълимотлар қад. Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё ва Юнонистонда пайдо бўлган, кейин Ғарб мамлакатларига ёйилган. Қад. Ҳиндистондаги фалсафий мактаблар 2 турга булиниб, бири ведаларахм келиб чиққан ва уларга суянувчи мактаблар (веданта, ёга, вайшешика, няя, санкхя), иккинчиси ведаларни рад этувчи мактаблар (жайнизм, буддизм, локоята) х, исобланади. Қад. Хитойдаги дастлабки фалсафий таълимотлар милоддан аввалги 7-асрда вужудга келган. У Қад. Хитой ёзма манбаларида учраб, бу манбаларга „Қўшиқлар китоби“, „Баҳор ва куз“ каби қад. ёдгорликлар ва Конфуцийнннг „Афоризм“ларини, даосизмни киритиш мумкин.

Марказий Осиёдаги фалсафий қарашлар қад. туркий ёзувлар, тангрига эътиқод қилиш тамойилларида ва зардуштийликнинг муқаддас китоби Авестодя ўз ифодасини топган. Бундан ташқари, Шарқ халкларининг табиатнинг асосий унсурлари ер, сув, ҳаво ва оловни эъзозлаш ҳақидаги натурфалсафий қарашлари ва ғоялари Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига кенг ёйилиб Қад. Миср, Бобил, Лидия мамлакатлари халкларининг тафаккур тарзига сингиб кетган. Юнонистоннинг илк фалсафий мактаби — Милет мактаби ҳам ўз ғояларини Шаркдан олганлиги тадқиқотчиларга маълум. Милоддан аввалги 2—1-асрларда Марв, Балх, Термиз, Сиғноқ, Самарканд, Бухоро заминини ўзига қамраб олган ҳудудда кушонлар салтанати қарор топиб, унда будда дини хукм суради, унинг фалсафаси бу жойда яшовчи халқнинг тафаккур тарзига ўз таъсирини ўтказади. Аммо Авесто ғоялари халқ онгидан бутунлай чиқиб кетмайди. Милодий 3-асрга келиб тенглик ғояларини илгари сурувчи монийлик таълимоти пайдо бўлди. Бу таълимот маздакийлар ҳаракатинннт маънавий таянчи бўлган.

Юнонистондаги фалсафий мактаблар, асосан, милоддан аввалги 6—5-асрлардан вужудга кела бошлади ва унинг тараққиёт босқичлари классик эллинизм ва римеллинизм даврларига бўлинади. Эллинистик Ф. даври сократгача давр (Милет мактаби, Элея мактаби) ва классик (аттик) Ф.ни (Сократ, Платон, Аристотел) ўз ичига олади. Сократгача давр Ф.си космологик (гилозоистик) Ф. ва антропологик даврларни ўзига қамраб олади. Дастлабки космологик фалсафий таълимот Фалесга тегишли. У Анаксимандр, Анаксимен, Ферекид, Диоген билан биргаликда Иония натурфалсафа мактабига мансуб. Улардан сўнг борлиқ ҳақидаги таълимот билан Ксенофан, Парменид, Зенон (Элеялик), Мелисс шуғулланганлар. Улар билан бирга Пифагор мактаби (Пифагор, Филлолай, Алкмеон, Архит; милоддан аввалги 6—4-асрлар) фаолият кўрсатган. Бу даврда антропологик софистика мактаби вакиллари Протагор, Горгий, Гиппий, Продик ижод қилишган. Милоддан аввалги 3—2-асрларда стоиклар (Зенон Китионлик), эпикурчилар (Эпикур, Лукреций), неоплатончилар (Плотин) юнон Ф.сига ўз ҳиссаларини қўшишган. Айниқса, Сократ, Платон, Аристотел Ф.си юнон Ф.сининг шуҳратини оширади. Юнон Ф.сидаги асосий қарашлар Александр Македонский (Искандар Макдуний)нинг Шарққа истилочилик юришлари даврида Марказий Осиёга ҳам кириб келди.

Ислом дини ёйилган мамлакатлардаги фалсафий таълимотлар қуйидагича ўрганилади: илк ислом Ф.си (6—8-асрлар), шарқий ислом Ф.си (Мовароуннаҳр ва Хуросондаги фалсафий таълимотлар), ғарбий ислом Ф.си (Шим. Африка ва Испаниядаги фалсафий таълимотлар).

Илк ислом Ф.си даври юнон Ф.сининг араб ва сурёний тилларига таржима этилиши, бу таржималарда яҳудийлик ва христианлик ақидаларининг устуворлик қилиши билан ажралиб туради. Бу даврда исломдаги жабарийлар билан қадарийлар, мўътазилийлар билан мутакаллимлар ўртасида фалсафий қарамақаршиликлар бўлган. Шарқий ислом Ф.сида дунёвий ва исломий ғояларнинг, турли халқ ва сивилизацияларнинг тафаккур тарзи синтезлашган. Шунингдек, табиацҳунослик илмларидаги йирик кашфиётларни (мас, кимё илмининг вужудга келиши) фалсафий асослаш, ҳисоблаш маданиятининг тубдан узгариши (Хоразмий системаси) билан боғлиқ белгилар кузга ташланади. Шарқий ислом Ф.си (Мусо Хоразмий, Фарғоний, Киндий, Абу Бакр Розий, Абу Мансур Мотуридий, Ашъарий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Носир Хисрав, Юсуф Хос Хожиб, Умар Хайём, Ғазолий, Замахшарий, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Фахриддин Розий, Баҳоуддин Накшбанд, Ибн Халдун ва бошқалар) ва ғарбий ислом Ф.си (Ибн Туфайл, Ибн Божа, Ибн Рушд) файласуфларининг мусулмон олимлари томонидан қайта ишланган, таржима қилинган асарларининг Европага қайта такдим этилиши бу ерда Уйғониш даврининг бошланишига таъсир кўрсатган. Ф.нинг кейинги равнақ топиши Марказий Осиёда темурийлар даври билан бошланади. Амир Темур фалсафий ғояларнинг мамлакат истиқболига хизмат қилишини билган ҳолда илмфан равнақига раҳнамолик қилди. Бу даврда Марказий Осиёда тасаввуф Ф.си, табиацҳунослик Ф.си, мантиқ Ф.си ва ахлоқий таълимотлар ривожланди (Рудакий, Фирдавсий, Низомий, Саъдий, Жалолиддин Румий, Тафтазоний, Журжоний, Улуғбек, Хожа Аҳрор, Фузулий, Насимий, Жомий, Навоий, Муҳаммад Қози, Махдуми Аъзам, Бобур, Машраб, Бедил ва бошқалар). Шуни қайд этиш лозимки, ислом Ф.си ўзидан илгари ўтган барча динлар билан боғлиқ илмий анъаналарни қабул қилган. Ислом Ф.си ривожига иудаизм, христианлик, буддизм ва бошқа диний таълимотлар таъсир кўрсатган.

Европа Ф.си эса ўзидан олдинги барча фалсафий фикрни илмий билимларни жамият тараққиётига хизмат қилдириш билан боғлаган. Тўғри, Европадаги динийсхоластик фалсафий ғоялар жамият тараққиётига салбий таъсир қилди. Лекин, араб олимларининг таржималари туфайли антик давр фани ва Ф.си, қадриятларини қўлга киритган европалик олимлар жамиятни бамисоли қайта уйғотишди. Европа Ф.си схоластик даври, Уйғониш даври, янги давр ва немис классик Ф.си даврларига бўлинади. Схоластика даври схоластика равнақи (Буюк Алберт, Фома Аквинский, Р. Бекон) ва схоластика инқирози (Дуне Скот, томизм, У. Оккам) даврларига бўлинади. Уйғониш даврида италян гуманизми, реформация, табиацҳунослик Ф.си, ижтимоий хаёлий назариялар илгари сурилган. Янги даврда Ф. Бекон, Р.Декарт, Т.Гоббс, Ж.Локк, Спиноза, Лейбниц, Х.Волф, Ж.Беркли, Д.Юм, ГТ.Бейл, Ш. Монтеске, Волтер, Руссо, Д.Дидро, Д’Аламбер, Ж.Ламетри, П.Голбах ва бошқа файласуфлар ижод қилишган. Немис классик Ф.си Гердер, Кант, Фихте, Шеллинг, Гегел, Феербах номлари билан боғланган.

Ф. тарихидаги фалсафий мактаб ва оқимлар ўзлари илгари сураётган фалсафий ғоянинг мазмунига қараб қуйидаги йўналишларга бўлинади: эмпиризм ва рационализм, номинализм ва реализм, материализм ва идеализм, скептицизм ва антискептицизм, агностицизм ва антиагностицизм, догматизм ва релятивизм кабилар.

19—20-асрлардаги фалсафий оқимлар: Шопенгауэр Ф.си, О.Конт позитивизми, марксизм, эмпириокритицизм, неокантчилик, Ф. Ницшенинг ҳаёт Ф.си, прагматизм, неопозитивизм, постпозитивизм, неотомизм, фрейдизм, экзистенсиализм, герменевтика, структурализм, релятивизм, конструктив эмпиризм, феноменализм ва бошқа 21-асрга келиб ҳар бир минтақа, давлат ва миллатнинг тафаккур тарзини ўзида ифода этувчи фалсафий мактаб ва оқимларнинг шаклланишидан ташқари жаҳондаги ижтимоий жараёнларнинг кескин ва жадал ўзгариб бориши, глобал миқёсга кўтарилиши умумжаҳон миқёсидаги фалсафий муаммоларни ҳал этиш заруриятини туғдирмоқда. Бундай муаммолар сирасига ижтимоий тараққиётнинг глобаллашуви, тинчлик ва уруш муаммоси, экологик, энергетик муаммолар, хом ашё, озиқ-овқат ва чучук сув муаммолари, демография, соғлиқни сақлаш, ахборотлар муаммоси, маърифат ва маънавият танқислиги муаммоси ва бошқа киради. Бу муаммоларни ечиш йўлларини кўрсатиш ва таҳлил этиш 21-аср Ф.сининг долзарб вазифасидир. Ўзбекистон Ф.си Шарқ Ф.сининг таркибий қисми, ўзбек халқининг ўзига хос бўлган тафаккур тарзининг намоён бўлишидир. Унинг тарихий илдизларига қад. Турон ва Туркистондаги халқ оғзаки ижодига оид ҳикматлар, достонлар, мақол ва ривоятлар, мутафаккирларнинг фалсафий асарлари, Авестодаги эзгулик ғоялари, тарихимизда ўтган монийлик, маздакийлик, буддавийлик, яҳудийлик, христианлик динларидан кириб келган ҳикматлар, ислом Ф.си, исломнинг муқаддас китоблари, тасаввуф Ф.си, мотуридийлик таълимоти, суннийлик оқими, кубровийлик, яссавийлик, нақшбандия тамойиллари, ватанпарварлик гоялари, маънавияхлоқий қадриятлар киради. Бу Ф. жаҳон фалсафий мероси дурдоналаридан озиқ олади. Ўзбекистон Ф.си ўзбек халқининг тафаккур тарзи сифатида 20-асрда шаклланди. Унда Ўзбекистонда яшовчи турли миллат ва элат вакиллари иштирок этишган. Унинг намояндалари Беҳбудий, Фитрат, Абдулла Авлоний, Мунавварқори, Чўлпон, Абдулла Крдирий, Ишоқхон Ибрат, Сўфизода ва бошқа Шарқ Ф.си анъаналарини, миллиймаънавий, ахлоқиймаърифий қадриятларни шўролар даврида ҳам сақлаб қолиш ва ривожлантиришга интилйшди, лекин бу интилишлар уларнинг коммунистик тузум қурбонига айланишига сабаб бўлди. Совет тузумини ёклаган илм соҳибларигина қатағонлардан омон қолишди. С.Айний ва 3. В. Тўғонларнинг Ф. тарихига оид бир қанча мақолалари босилиб чиқди. Совет даврида Ф. фани чуқур мафкуравий инқирозга учраган, коммунистик тузумнинг хизматкорига айлантирилган эди. Ёзувнинг арабча графикадан лотин графикасига, ундан кириллча графикага ўтказилиши миллий фан ва Ф. тараққиётига салбий таъсир кўрсатди. Наим Сайд, К. Ерзин, Ҳаким Неъмат, Р. Холмуродов (Маллин) сингари олимлар Ф. соҳасида фаолият кўрсатдилар. Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил этилиши ижтимоий фанлар, хусусан, Ф. фани тараққиётига туртки берди. Бу даврда С. Валиев, Ж. М. Бобоев, Ҳ.Ғ.Расулов, АЛ.Аюпов, С.Азимов, И.Мўминов, В. Зоҳидовлар Ф. фанига сезиларли ҳисса қўшишди. Ўзбекистонда Ф. тарихи (В.Зоҳидов, М. М. Хайруллаев, М. Баратов, ҳ. Ф.Воҳидов, А.Шарипов), табиацҳунослик Ф.си ва билиш назарияси (О.Файзуллаев, Б.Исмоилов, Ж.Туленов, К.Иванова, М.Абдуллаева), мантиқ (М.Хайруллаев, К.Ҳақбердиев, М. Х. Нурматов, Л.Е. Гарбер), маданият Ф.си (К. Содшов, С.Шермуҳамедов, Н.Ғойибов), дин (С.Азимов, А. Ортитов, М. А. Усмонов, Ж.Бозорбоев), ахлоқ (Й. Жумабоев, ХАлиқулов, Х.Шайхова), ижтимоий Ф. ва сиёсацҳунослик (Э.Юсупов, Р.Абдушукуров, К.Валиев, ҳ. Пулатов, С.Турсунмуҳамедов, Қ.Хоназаров) йўналишлари бўйича тадқиқотлар олиб борилди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ф. фани олдида уни коммунистик мафкура асоратларидан тозалаш, жамият тараққиётининг қонуниятларини фалсафий таҳлил этиш, миллий истиклол ғоясининг илмийназарий асосларини ишлаб чиқиш, республикада шаклланаётган ҳуқуқий, демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланиш хусусиятларини очиб бериш каби вазифалар пайдо бўлди. Ўзбекистон Президенти И. А. Каримов 1998-йилда „Тафаккур“ журнали бош муҳаррирининг саволларига берган жавобда янги жамиятни бунёд қилишда миллий мафкура ва у таянадиган миллий Ф.нинг ролига катта баҳо берар экан, ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан баҳсга киришиш кераклигини таъкидлади.

Ҳозирги даврда республика файласуфлари олдида ижтимоий воқеликнинг қонуниятларини тадқиқ этиш, мамлакатнинг истиқболи учун хизмат қилувчи ғоявий заминни яратишдек муҳим вазифалар турибди.

Ўзбекистонда Ф. бўйича и.т.лар олий ўқув юртлари Ф. кафедраларида, Фалсафа ва ҳукуқ институтида олиб борилади. Ўзбекистон миллий университетида Ф. факултета мавжуд. Республикада Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти фаолият кўрсатмокда. Ф.га оид и.т.лар „Ўзбекистонда ижтимоий фанлар“ (Ўзбекистон Фанлар академияси нашри), „Фалсафа ва ҳуқуқ“ (Ўзбекистон Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг нашри), „Тафаккур“ жур.ларида чоп этилади.

Адабиёт[edit | edit source]

  • Форобий, Фозил одамлар шаҳри, Т., 1993; Мўминов И. М. Ўзбекистондаги табиийилмий ва ижтимоийфалсафий тафаккуртарихидан лавҳалар, Т., 1998; Классическая наука Средней Азии и современная мировая сивилизации, Т., 2000; Диоген Лаэрте кий, О жизни, учениях и изречениях знаменитих философов, М., 1979.

Фалсафанинг қарама-қаршиликларга сабаб бўлмаган ягона қатъий таърифи мавжуд эмас ва у асрлар оша ўзгариб, фалсафа доирасида турли саволлар кўрилган бўлса-да, мутахассислар унинг таъкид ва назариялар тўплами эмас, балки услуб эканлигини қабул этишади. Фалсафий тадқиқотлар рационал фикрлашга асосланган болиб, текширилмаган фаразлар ва ишончларга ўрин қолдирмасликка интилади. Турли файласуфлар онг табиати ҳақида турлича фикрлар билдиришган, бу эса фалсафанинг ўзи нима эканлиги ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлган. Баъзиларга кўра, фалсафа савол-жавоб жараёнини текширади. Бошқалар эса фалсафа муайян фалсафий таъкидларни исботлаши керак, деб ҳисоблашади.[1]

„Фалсафа“, аниқроғи „философия“ сўзи Ғарбда пайдо бўлган эса-да, фалсафий муаммолар бошқа маданиятларда ҳам кўрилган.[2] Узоқ Шарқ файласуфлари Шарқ фалсафасига оид бўлишса, Шимолий Африка ҳамда Яқин Шарқ фалсафаси, Европа билан узвий алоқада бўлишгани туфайли, Ғарб фалсафасига доир, деб билинади.

Ғарб фалсафаси[edit | edit source]

"Фалсафа иши айтишга ҳам арзигулик бўлмаган бирор содда нарсадан бошлаб, ҳеч кимнинг ақли бовар қилмайдиган парадокс билан тугатишдир."

Бертранд Русселл,(Мантиқий атомизм фалсафаси, ИИ лексия)

Фалсафа соҳаларининг тўлиқ рўйхатини келтириш мушкулдир, зеро турли даврларда файласуфлар ҳар хил мавзуларни ўрганишган.Фалсафага одатда этика, метафизика, эпистемология ва мантиқни киритиш мумкин. Бошқа катта соҳаларга сиёсат, эстетика ҳамда дин мисол бўла олади. Бундан ташқари, аксар академик фанлар ўз фалсафаларига эга, масалан фан фалсафаси, математика фалсафаси ва тарих фалсафаси.

Метафизикаилк борАрасту томонидан систематик ўрганила бошланган. У бу атамани ишлатмаган; атама Арастунинг физикага бағишланган китобидан кейин ёзилгани ва у китоб „метафизика“(„физикадан кейин“)деб номланганлиги туфайли пайдо бўлган. Арастунинг ўзи ушбу фанни „биринчи фалсафа“ (ёки баъзида шунчаки „донолик“), деб атайди ва бу фан „нарсаларнинг биринчи сабаблари ва принсиплари“ билан шуғулланишини ёзади. Атаманинг замонавий маъноси мавжудлик табиатини ўрганувчи тадқиқотдир. Метафизиканинг асосий осцоҳаси— онтология—мавжудлик ўзи нима, деган муаммони ҳал қилишга уринади, мавжуд нарсаларни типларга ажратади (баъзан онтологияни метафизиканинг ўзи билан адаштиришади). Метафизиканинг яна бир қисми онг фалсафасидир.

Эпистемология билим табиатини ўрганади ва билиш иложлими, саволи билан шуғулланади. Унинг марказий муаммоларидан бири скептицизмнинг „бизнинг барча ишонч ва фикрларимиз иллузиявий ёки нотўғри бўлиши мумкин“,деган даъвоси билан боғлиқдир.

Этика, ёхуд „ахлоқ фалсафаси“, агентлар қандай амаллар қилиши шартлиги муаммоси билан машғул бўлади. Афлотуннинг илк диалогларида шаън нима эканлиги ҳақида гап кетади. Метаэтика этик қийматлар обектив бўла оладими, деган саволни тадқиқ этади.Этика муаммолари диний фалсафада ҳам кўрилади.

Мантиқ икки катта осцоҳага эга:бири— математик мантиқ(формал символик мантиқ), бошқаси эса фалсафий мантиқдир (тил мантиғи).

Ғарб фалсафаси кўпинча уч даврга бўлиб, ўрганилади: Қадимги фалсафа, Ўрта Асрлар фалсафаси ва Замонавий фалсафа.

Юнон-Рим фалсафаси[edit | edit source]

Қадимги Юнон фалсафаси Суқротгача, Суқрот даври ва Арастудан сўнгги даврларга бўлиниши мумкин. Суқротгача давр метафизик фикрлар, айниқса ўта кенг („Барча нарса оловдир“ ёки „Барча нарса ўзгарувчандир“ каби) иддаолар билан характерланади. Бу даврга оид муҳим файласуфлар қаторига Фисоғурс, Фалес, Анаксимандр, Анаксимен, Демокрит, Парменид, Гераклит ва Эмпедокл киради. Суқрот даври (Ғарб фалсафасининг энг муҳим файласуфларидан бири Суқрот шарафига шундай номланган) Афлотун ва унинг устози Суқрот томонидан таъриф, таҳлил ва синтез тушунчаларини ўрнатган Суқрот услуби яратилиши ва бу услуб фалсафада инқилобий ўзгаришларга сабаб бўлиши билан фарқланади. Суқротнинг бирор қўлёзмаси сақланиб қолмаган, бироқ унинг фикрлари Афлотун ишларида ўз аксини топган. Афлотун асарлари фундаментал фалсафанинг асосий матнларидандир. Афлотун кўтариб чиққан масалалар унинг мактабдоши, Арасту билан тортишувларга сабаб бўлган. Арастудан кейинги даврга Евклид, Эпикур, Крисипп, Гиппарх, Пирр ва бошқа файласуфлар ишлари киритилиши мумкин.

Бу даврларга оид файласуфларнинг баъзи фикрлари ҳозирги замон илмий қарашларига мос келмаса-да (масалан, ҳаракатнинг мавҳум эканлиги, иддаоси), улар ишлатган фундаментал фалсафий ва мантиқий услублар ҳозир ҳам қўлланилади.

Ўрта Асрлар фалсафаси[edit | edit source]

Авлиё Тҳомас Ақуинас

"Дўстлик энг катта лаззатлар манбаидир ва дўстларсиз энг қизиқарли изланишлар ҳам зерикарли бўлиб қолади."

Тҳомас Ақуинас

Ўрта Асрлар фалсафаси Ғарбий Европа ва Яқин Шарқдаги ҳозир Ўрта Асрлар, деб аталувчи ва Рим империяси тугатилишидан то Ренессансгача бўлган даврга оид фалсафадир. Ўрта Асрлар фалсафаси қисман антик Юнон-Рим маданиятини қайта кашф қилиш ва теологик муаммолар билан шуғулланган.

Ушбу даврга оид баъзи муаммолар эътиқод ва онг муносабатлари, худонинг мавжудлиги ва бирлиги каби масалалардан иборатдир.

Эрта замонавий фалсафа (1600 — 1800-йиллар атрофи)[edit | edit source]

Замонавий фалсафа скептицизм пайдо бўлиши ва замонавий физика туғилиши билан бошланган, деб ҳисобланади. Ушбу даврга оид муҳим кишилар Монтаигне, Десcартес, Лоcке, Спиноза, Леибниз, Беркелей, Ҳуме ва Кант'дир.[3] Бу давр 17-18-асрларга тўғри келиб, Кантънинг метафизик мавзуларни Неwтон механикаси билан боғлашга давомли уринишлари билан якун топган, деб ҳисобланади.[4]

Кейинги замонавий фалсафа (1800 — 1960-йиллар атрофи)[edit | edit source]

Кейинги замонавий фалсафа 19-аср бошида Иммануэл Кант фалсафасидан сўнг бошланган, деб қабул қилинади..[5] Ҳегел ва бошқа олмон идеалистлари Кант ғояларини кенгайтириб, олам буткул рационалдир ва унинг табиатини тўла билиш иложлидир, фикрини илгари суришди.[6]

Идеализмни рад этган бошқа файласуфлар кейинчалик, 20-аср академик фалсафасини эгаллаган қарашлар тизимига асос солишди, жумладан:

Ҳозирги замон фалсафаси (1960 — бугун)[edit | edit source]

Сўнгги юз йил ичида фалсафа замонавий тадқиқотлар орасида фаоллашиб, табиий фанлардан кўпроқ фарқлана бошлади. Ушбу даврга оид аксар фалсафий фикрлар табиий фанлар назариялари ва инсоният ғоялари, соғлом фикрлаш орасидаги муносабатларни изоҳлайди.

Кейинги замонавий фалсафа ҳозирги замон фалсафа кўтарилиши билан тугади, деган гап баҳслидир. Зеро, бугунги кунда ҳам 19-аср фалсафаси шуғулланган баъзи муаммолар ҳозирги замон фалсафасида долзарблигини йўқотмаган.

Фалсафий доктриналар[edit | edit source]

Реализм ва номинализм[edit | edit source]

Реализм атамаси билан баъзан 18-аср идеализмига зид бўлган қарашга айтилади. Реализмга кўра, нарсалар онгдан ташқарида ҳам мавжуддир. Бу иддаога номинализм эътироз билдиради ва мавҳум ёки универсал атамалар тайинли руҳий ҳолатни, фикр, ишончни билдиради, холос, дейди. Номиналистик қарашларга эга машҳур файласуфларга Wиллиам Оcкҳам мисол бўла олади.

Рационализм ва эмпирицизм[edit | edit source]

Ренé Десcартес

Рационализм одам онгининг муҳим эканлигини ёки аҳамиятини урғуловчи ҳар қандай қарашдир. Экстремал рационализм бутун билимни ёлғиз онгга асослашга интилади. Рационализм даъволари одатда рад этилмайдиган таъкидлардан бошланиб, ҳар қандай билим обектининг фақатгина онг орқали танилиши иддаосига мантиқий олиб боришга уринади.

Илк рационалист ўлароқ Парменидни (мил. авв. 480) кўриш мумкин; у фикрлаш ҳақиқатдан ҳам рўй беришига шубҳа қилиш мумкин эмаслигини айтади. Лекин фикрлаш обекциз бўла олмайди, демак фикрлашдан ташқарида дарҳақиқат бирор нарса мавжуд. Парменид мавжуд бўлган нарса муайян сифатларга эга бўлиши керак, деган хулосага келади; ҳали пайдо бўлмаган ёки йўқолиб битган нарса ҳам вақтдан ташқарида мавжуд бўла олади, дейди. Зено Элеа (мил. авв. 489 туғ.) Парменид шогирди эди ва у ҳаракат иложсиз эканлиги ҳақидаги тезисга унинг мавжудлиги ҳақидаги фикрнинг ўзи мавжуд эканлиги, демак ҳаракат иложлидир, деган қарши таъкид келтирган.

Афлотун (мил. авв. 427-347) ҳам Парменид ишларидан таъсирланган, бироқ у рационализмни реализм билан боғлаган. Афлотун мавжуд нарсаларнинг сифати универсал (оламшумул) дир, дейди. Масалан, бир одам, бир учбурчак, бир дарахт сифатлари барча одамлар, барча учбурчаклар, барча дарахтлар учун ҳам ўринлидир. Афлотун сифатлар онгдан ташқари шакллар эмас, деб фикрлайди, ўйлаш жараёнида ёлғиз онгга ишониб, ҳиссиётларга чалғиш керак эмаслигини уқтиради.

Замонавий рационализм Десcартес ишларидан бошланган. Ҳиссий кечинмалар табиати ва физиология ҳамда оптикадаги илмий кашфиётлар Десcартес (шунингдек, Лоcке) ни биз обектлардан эмас, улар ҳақидаги фикрлардан бохабар эканлигимиз, ҳақидаги ғояга олиб келди. Бу қараш қуйидаги саволларни туғдирди:

  1. Фикр у тасниф этаётган реал нарсанинг ҳақиқий нусхасими? Ҳиссиёт обект ва бизнинг танамиз орасидаги тўғридантўғри алоқа эмас, балки уни таснифловчи физиологик жараёндир (масалан, кўз пардасидаги тасвир). Лоcке ранг каби иккиламчи сифатлар ҳиссиётнинг обект ҳақидаги ҳақиқий таснифга алоқадор эмас, фақатгина бирламчи сифатлар (шакл, ҳажм каби) ҳақиқийдир, дейди.
  2. Стул-стол каби физик обектлар, ёки ҳатто уларни тасниф этаётган мия жараёнлари бундай жисмларнинг руҳий таснифига айланади? Бу савол хаёл-тана муаммоси сифатида машҳурдир.
  3. Агар ҳаммамиз бирор фикрдан бохабар бўлсак, бу фикрни туғдирган нарсанинг дарҳақиқат мавжуд эканлигини қандай қилиб билиш мумкин?

Десcартес сўнгги муаммони онг орқали ҳал қилишга уринди. У Пармениднинг „Фикрлаяпман, демак мавжудман“ (лот. Cогито эрго сум) тезисини рад этиб бўлмайди, деган фикрга келди. Бу тезисдан Десcартес бутун билим тизимини қуришда фойдаланиш кераклигини уқтиради (бундай тизимда, масалан худо мавжудлиги баҳсида онтологик аргументдан фойдаланиш мумкин). Унинг онгнинг ёлғиз ўзи воқеъликни ўргана олиши мумкинлиги, ғояси замонавий рационалистларга таъсир кўрсатди (масалан, Баруч Спиноза, Готтфриэд Леибниз ва Чристиан Wолфф); бироқ эмпирицист файласуфлар бу ғояни танқид қилишди.

Эмпирицизм, рационализмдан фарқли ўлароқ, оламни танишда онгнинг аҳамиятини камлигини, билимни асосан ҳиссиётлардан олиш мумкинлигини таъкидлашади. Жоҳн Лоcке ўзининг Ан Эссай Cонcернинг Ҳуман Ундерстандинг (Одам Тушуниши Ҳақида Эссе, 1689) асарида классик эмпирицистик қарашларини ёритади ҳамда натурализм ва эмпирицизмни қатъий илмий (ўша пайтда Неwтонъий) принсиплар асосида қуриш кераклигини уқтиради.

Бу даврда диний ғоялар дунёвий фалсафага киришга интилди. Епископ Беркелей'нинг Исааc Неwтон ғояларининг асосий принсипларини рад этувчи идеализми бунга мисол бўлиши мумкин. Диний мутафаккирлар қаторига шунингдек Блаисе Пасcал, Жосепҳ Бутлер ва Жонатҳан Эдwардс каби файласуфларни мисол қилиб келтириш мумкин. Қолган файласуфлар, масалан Жеан-Жаcқуэс Роуссеау ва Эдмунд Бурке, бошқача йўлдан боришни афзал билишди. Ушбу даврнинг фарқли фалсафий қарашлари 20-аср фалсафасининг турли соҳаларга бўлиниши ва академик фанлар каби қатъийлашишига туртки бўлди.

Скептицизм[edit | edit source]

Скептицизм ҳар қандай билим иложли эканлигини савол остига қўювчи фалсафий қарашдир. У илк бор Пиррон томонидан ўртага қўйилган; Пиррон шамойилдан бошқа ҳамма нарса шубҳа остидадир, деб фикрлаган. Сехтус Эмпириcус (И аср) скептицизмни „қандай қилиб бўлса-да, шакл ва қарорларга қарши чиқиб, […] руҳий хотиржамликка эга бўлишдир“,[7] деб таърифлаган. Яъни скептицизм қуруқ шубҳаланиш эмас, балки шубҳаланиш орқали хотиржамликкар эришишдир, деб кўрилган. Скептицизм ўзини догматизмга қарши, деб билади.[8]

Сехтус бирор ахборотнинг ишончлилиги савол туғдиради, чунки бу уни қабул қилувчига боғлиқдир, дейди. Бирор нарсанинг кўриниши турли вазиятларда турличадир: масалан, эчки шохининг бўлаги оқ бўлиб кўринса, бутун шох қора бўлиши мумкин. Қалам ёнидан қаралганда чўп, деб қабул қилинади; бироқ унга бир учидан қаралса, у доира бўлиб кўринади.

Скептицизм кейинчалик Мичел де Монтаигне ва Блаисе Пасcал замонасида қайта туғилди. Айниқса Давид Ҳуме ишларида скептиклик яққол сезилади. Ҳуме фикрлашнинг фақат икки: эҳтимолий ва намойишли турлари борлигини таъкидлайди (қаранг, Ҳуме санчқиси). Булардан биронтаси ҳам бизни ташқи оламнинг ҳақиқатдан мавжудлигини узил-кесил исботлай олмайди. Намойишли фикрлаш намойишнинг (яъни, аниқ тезислардан дедуктив хулоса чиқаришнинг) якка ўзи табиат униформаллигини (масалан, фан кўрсатган табиат қонунлари унинг барча қисмлари учун тааллуқли эканлигини) исботлай олмаслиги туфайли олам онгимиздан ташқарида мавжуд эканлиги шубҳалидир. Бундай онг ёлғиз ўзи келажак ва ўтмиш орасидаги алоқани топа олмайди. Биз олам ҳақидаги қандайдир ишончларга эга бўлишимиз мумкин (масалан, эртага қуёш чиқиб, тонг отишига ишонч), лекин бу ишончлар одат ва анъаналар натижасидир ва албатта шундай бўлишига қатъий мантиқий исботга боғлиқ эмас. Умумийдан хусуийга келтирувчи эҳтимолий (индуктив) фикрлаш ҳам ёрдам бермайди: у ҳам табиат униформаллигига боғлиқдир, бу униформаллик эса исбоциздир. Иккала фикрлаш турининг энг яхши натижаси нисбий ҳақиқат бўлиши мумкин: агар тайинли таъкидлар рост бўлса, у ҳолда тайинли хулосалар келиб чиқади. шунинг учун олам ҳақида ҳеч қандай билим узил-кесил қабул қилина олмайди. Ҳуме скептик аргументга уни назарга илмасликдан бошқа ечим йўқлигини айтади.[9]

Агар ҳатто шу муаммолар ҳар бир ҳол учун ҳал қилинса-да, биз бу ечимни исботлаш муаммосига дуч келамиз ва шундай қилиб чексиз регрессга дуч келамиз (регресс скептицизм атамаси шунга боғлиқ).[10][11]

Кўп файласуфлар шундай скептик аргументлар аҳамияти устида баҳслар олиб боришган. Ташқи олам ҳақида билим оламизми, йўқми, бу бизнинг билимни қандай белгилашимиз, қай даражада аниқлик исташимизга боғлиқдир. Агар биз мутлақ аниқлик истасак, руҳий кечинмалардан ташқарига чиқа олмай қоламиз. Бунда биз ҳатто „Мен“ тушунчасининг когерент ёки давомийлигини ҳам ҳал қила олмаймиз, ташқи олам ҳақидаги ахборотларга эса буткул ишонмай қўямиз. Бироқ, бошқа томондан, агар биз ўрнатган аниқлик даражаси жуда паст бўлса, у ҳолда турли иллузия ва фокусларга алданиб қолишимиз мумкин. Скептицизмга қарши бундай аргумент файласуф солипсизмдан ташқари чиқиши кераклигини, билимнинг аниқлик даражаси баланд бўлиши, лекин мутлақ аниқ бўлмаслиги мумкинлигини билдиради.

Идеализм[edit | edit source]

Иммануэл Кант

Идеализм фикрловчи мавжудот онгидан ташқаридаги воқеъликни билиш иложсиз эканлигини таъкидловчи эпистемологик доктринадир. Унинг алтернатив, қатъийроқ метафизик шакли онгдан ташқарида ҳеч нима йўқдир, дейди. Замонавий ғарбий фалсафада эпистемологик доктрина Десcартес’нинг асосий ғояларидан бошланган — у онгимиздаги ахборотга ҳиссиётлардан олинган ахборотдан кўра кўпроқ ишонса бўлади, дейди. Метафизик идеализм эса Георге Беркелей ишларида илк бор кўрилади. Беркелей оғриқ каби ҳислар ва „ташқи“ нарсалар ҳақидаги фикрлар орасида катта фарқ йўқлигини айтади. Масалан, оловга хос тайинли иссиқлик ва ёруғлик сезишимиз бизни ташқарида олов борлигига ишонтиради ва бу ҳисларнинг ўзи „олов“дир, деб хулоса чиқариш мумкин. Беркелей буни лотин тилида эссе эст перcипи: мавжудлик ҳиссиётдир, деб ифодалайди. Бу нуқтаи назардан уйлар, тоғлар ва дарёлар инсондан „устун, катта“ эмас, балки бор-йўғи бизнинг онгга боғлиқ нимарсалар бўлиб қолади.

Идеализм шакллари ХВИИИ асрдан то ХХ аср бошларигача фалсафада муҳим бўлиб келди. Иммануэл Кант'нинг транссендентал идеализмига кўра тушуниш мумкин бўлган нарсалар доираси чеклангандир, зеро кўп нарсани обектив баҳолаб бўлмайди. Кант ўзининг Соф Онг Танқиди (Cритиқуэ оф Пуре Реасон) (1781-1787) асарида рационализм ва эмпиризмни боғлашга уринади, метафизикани ўрганишда янги услублар киритади. Кант шу иши билан биз билган бирор нарсани билганлигимиз учун рост, деб қабул қилишимиз билиш йўлидир, дейди. Кўрсатилган катта мавзулардан бири табиатнинг бизнинг чекланган билимимизга бевосита кира олмайдиган хусусиятлари бор эканлгига бағилшанган.[12] Кант буткул ҳиссий маълумотни консептуал ёки категорик тизимда жонлантириш учун онгимизга обектив билим кераклигини уқтирган бўлса-да, ўзидаги нарсалар бизнинг ҳиссиётларимиздан мустақил мавжуддир, деб ҳисоблайди; шунинг учун уни том маънода идеалист, деб аташ мумкин эмас. Аслида, Кантънинг ўзидаги нарса консепсияси жуда мураккаб ва қарама-қаршиликларга эгадир. Унинг ишини давом эттирган Жоҳанн Готтлиэб Фичте ва Фриэдрич Счеллинг оламнинг мустақил мавжудлиги ғоясидан воз кечишиб, бутунлай идеалистик фалсафага берилишди.

Бу Олмон идеализмининг энг аҳамиятли ишларидан бири сифатида Г. W. Ф. Ҳегел'нинг Руҳ Феноменологияси (Пҳеноменологй оф Спирит) (1807) асарини келтириш мумкин. Ҳегел фалсафанинг мақсади одам онгида пайдо бўладиган қарама-қаршиликларни (масалан, ўзини ҳам субектив гувоҳ, ҳам оламнинг нофаол бўлаги, деб билиш каби) ҳисобга олиш, уларни ҳал қилиш ва сақлаб қолиб, юқори даражадаги фикрлашда бундай диссонансларнинг ўрнини кўрсатишдир, деб билгана. Қарама-қаршиликларни бир вақтнинг ўзида бундай қабул қилиш ва рад этиш (ечиш) „Ҳегел диалектикаси“, деб аталади. Ҳегел анъанасига содиқ файласуфлар қаторига Лудwиг Андреас Феуэрбач, Карл Марх, Фриэдрич Энгелс ва Британ идеалистлари, масалан Т.Ҳ. Греэн, Ж.М.Э. МcТаггарт ва Ф.Ҳ. Брадлей киради.

ХХ аср файласуфларининг аксарияти идеализмни рад этишди. Бироқ, Ҳегел диалектикасини кўплар қабул қилишди. Иммануэл Кантънинг „Cоперниc Юриши“ ҳам бугун муҳим фалсафий консепсия бўлиб қолмоқда.

Прагматизм[edit | edit source]

Wиллиам Жамес

Прагматизм ишонч ва ҳақиқатларнинг асл қиймати уларнинг воқеълик билан алоқасида эмас, балки фойдали ва самарали эканлигидадир, деб ҳисоблайди[13] ХИХ аср охирида америкалик файласуфлар Чарлес Пеирcе ва Wиллиам Жамес прагматизмга асос солишди, Жоҳн Деwей эса кейинчалик унинг асосида инструментализм ғоясини яратди. Бирор ишончнинг фойдалилиги тайинли вазиятга боғлиқ бўлгани учун, Пеирcе ва Жамес натижавий ҳақиқат фақат келажакда, барча нуқтаи назарлар кесишгандагина аён бўлишини таъкидлашди.[14] Танқидчилар прагматизмнинг содда мантиқий хато қурбони бўлишини айтиб ўтишди: бирор нарса дарҳақиқат фойдали бўлиб чиқса, бу фойда ўша нарсанинг ҳақиқатлигини исботлайдиган бўлиб қолмоқда.[15] Прагматист мутафаккирлар сирасига Жоҳн Деwей, Георге Сантаяна ва C.И. Леwис киради. Яқинда прагматизмга Ричард Рортй ва Ҳиларй Путнам томонидан бошқача ёндашила бошланди.

Феноменология[edit | edit source]

Эдмунд Ҳуссерл асос солган феноменология табиий олам асосан инсон онги томонидан шаклантирилиши ғоясини тарғиб этади. Ҳуссерл феноменологик лойиҳасининг асосий вазифаси барча онгли амаллар интенсионаллик деб аталган обектив мақсадга йўналтирилганлигини кўрсатиш эди.[16]

Ўз қарашларини математика орқали ҳамда Веналик устози — файласуф ва руҳшунос Франз Брентано таъсири остида қайта кўриб чиқиб, Ҳуссерл фақатгина математик қарорлар чиқаришга масъул кечинмалар эмас, балки умуман онгли кечинмалар структурасини ўргана бошлади.[17] Ўзининг икки томлик Мантиқий Тадқиқотлар (Логиcал Инвестигатионс) (1901) китобининг биринчи қисмида Готтлоб Фреге таъкидлашича „психологизмга ҳужум бошлайди“. Иккинчи томда эса Ҳуссерл таснифий феноменология техникасини ишлаб чиқади ва у билан обектив қарорларнинг аслида онг кечинмалари асосида ётганини кўрсатади — бу ерда алоҳида олиб кўриладиган одам кечинмалари эмас, балки умуман муайян кечинмалар назарда тутилмоқда.[17]

У шунингдек ҳар қандай англаш амалининг асосий хоссаларини аниқлашга уринди. У кейинчалик Ғоялар (Идеас) (1913) китобида транссендентал феноменологияни, амалий кечинмаларга асосланган билимни тавсия этади. Сўнгра у ушбу транссендентал қарашни субектлар орасидаги муносабатларга асосланган интерсубектив ҳаёт-олам моделига тадбиқ қилишга ҳаракат қилди. Ҳуссерл ҳаётлик вақтида оз ишлари чоп этилди, бу ишларда феноменологияга фақат абстракт методология билан ёндашилган; лекин у нашр этилмаган кўпгина конкрет таҳлилларни ҳам қолдирган.

Ҳуссерл’нинг ишлари Олмонияда зудлик билан тарқалиб кетди ва Мюних ва Гöттингенда феноменологик мактаблар очилди. Феноменология кейинчалик Мартин Ҳеидеггер (Ҳуссерл’нинг собиқ ассистенти), Мауриcе Мерлеау-Понтй, Жеан-Паул Сартре каби файласуфлар асарлари орқали бутун жаҳонга ёйилди. Ҳеидеггер ва Сартре ишларида Ҳуссерл’нинг субектив кечинмаларга қаратган эътибори экзистенсиализмга асос бўлиб хизмат қилди.

Экзистенсиализм[edit | edit source]

Сøрен Киэркегаард

Экзистенсиализм инсонлар учун аввалдан ёзиб қўйилган йўл борлиги иддаосини рад этувчи фалсафий оқимдир. Бирор тайинли иш қилиш учун ясалган асбоблардан (масалан, пичоқ; у кесиш учун ясалган) фарқли ўлароқ, одамлар ўз мақсадлари нима эканликларини ўзлари ҳал қила оладилар.[16] ХИХ аср файласуфлари Сøрен Киэркегаард ва Фриэдрич Ниэтзсче экзистенсиализм асосчилари ҳисобланишади (улар бу атамани ишлатишмаган бўлишса-да). Бироқ, уларнинг таъсири экзистенсиализм чегараларидан ҳам ташқарига чиқади.[18][19][20]

Киэркегаард ва Ниэтзсчеънинг ишлари улар ёшликларида қизиққан Ҳегел ва Счопенҳауэр фалсафасига асосланганди. Киэркегаард Ҳегел тирик одамнинг ички субектив ҳаётини ҳисобга олмаган, деб ўйлаган бўлса, Ниэтзсче Счопенҳауэр’нинг пессимизми одамларни аскетик ҳаётга, ёки ўзидан нафратланишга олиб келади, деб ҳисоблаган. Киэркегаард ҳақиқат субективликдир, деб иддао қилган ва буни онгли индивид учун энг муҳим нарса ҳаёт ва ўзининг ички алоқаларидир, деб асослаган.[21][22] Ниэтзсче эса ҳақиқат шахсий истиқболларга боғлиқ, деб ҳисобловчи истиқболчилик (перспеcтивисм) ни таклиф қилди.

Киэркегаард таъсири остида бўлган эса-да, олмон файласуфи Мартин Ҳеидеггер'нинг экзистесиалист бўлганлиги баҳслар остидадир. Шунга қарамай, ўзининг Мавжудот ва Замон (Беинг анд Тиме) асарида у одам мавжудлигининг (Дасеин) фалсафий таҳлилини экзистенсиал (эхистентиале) нуқтаи назардан келтирди; ва бу уни экзистенсиализм оқимидаги катта фигуралардан бири эканлигини таъкидлашга асос бўлди. Гуманизм ҳақида Мактубида (Тҳе Леттер он Ҳуманисм) Ҳеидеггер Жеан-Паул Сартре экзистенсиализмини кескин рад этди.

Сартре экзистенсиализмнинг ёрқин тарафдори сифатида машҳурдир; у бу қарашни нафақат Мавжудлик ва Йўқлик (Беинг анд Нотҳингнесс) каби назарий ишларида, балки песа ва романларида ҳам ёритади. Сартре, Алберт Cамус ва Симоне де Беаувоир билан бир қаторда экзистенсиализмнинг атеистик осцоҳасида бўлишди, қайсики ҳозирда абсурдизм билан тенглаштирилади. Бу файласуфлар олам олдида ўзининг мавжудлиги учун жавобгар одамга марказий эътиборни қаратишди.

Таҳлилий фалсафа[edit | edit source]

Таҳлилий фалсафа атамаси билан маъно аниқлигини бошқа критерийлардан юқори қўювчи фалсафий услублар гуруҳи номланади. Ушбу консепсия Ҳегел ва шогирдларининг фалсафаси танқиди ўлароқ вужудга келган. Таҳлилий фалсафа мактаблари ўз ичига танқидий реализм, мантиқий атомизм, мантиқий позитивизм ва оддий тил фалсафаси иқмларини олишган. Таҳлилий фалсафа шахсий фикрдан ташқарига чиқишни ва математик исботларнинг инкор этилмаслигини қабул этишни таклиф этади.

1921-йили Лудwиг Wиттгенстеин ўзининг Траcтатус Логиcо-Пҳилосопҳиcусини чоп эттирди; ушбу ишда тилшунослик ва фалсафа муаммоларига қатъий „мантиқ“ билан ёндашиш кераклиги кўрсатилади. У ўша пайтларда фалсафа муаммоларининг аксарияти аниқ фикрлаш натижасида ҳал қилиниши мумкин бўлган оддий семантик бошқотирмалардан ўзга нарса эмас, деб ҳисобларди. Йиллар ўтиб, у Траcтатусда ёзилган иддаоларининг баъзиларидан воз кечади (бу, масалан, унинг иккинчи катта асари, Фалсафий Тадқиқотлар (Пҳилосопҳиcал Инвестигатионс) (1953) да аён бўлади). Тадқиқотлар Гилберт Рйле, Ж.Л. Аустин ва бошқалар тавсия этган „оддий тил фалсафаси“ ривожига ҳисса қўшди. „Оддий тил фалсафаси“ мутафаккирлари эски файласуфлар (Жеремй Бентҳам, Ралпҳ Wалдо Эмерсон ва Жоҳн Стуарт Милл) нуқтаи назарларига суянишди ва бу услуб ХХ аср иккинчи ярмида ғарб фалсафаси учун характерли бўлиб қолди.

Шунингдек: Транссендентализм.

Ғарб этик ва сиёсий фалсафаси[edit | edit source]

Одам табиати ва сиёсий қонунлар[edit | edit source]

Тҳомас Ҳоббес

Қадимги тарихдан бери сиёсий ҳукумат ўрнатиш илдизлари доимо одам табиатига боғлиқ бўлиб келган. Афлотун ўзининг Республика (Тҳе Републиc) сида идеал жамият файласуф-қирол томонидан бошқарилиши мумкинлигини ёзади, чунки у фалсафани яхши тушунган одам эзгулик тушунчасини ҳам яхши англашини таъкидлайди. Бироқ Ҳатто Афлотун ҳам файласуфлар ўз устида, ўзининг фикрлаши ва олам-одам, одам-жамият алоқаларини қунт билан ўрганишни ва бирор жамиятни бошқаришни кексалик (тахминан эллик ёшлардан сўнг) пайтида, вазмин, оғир-босиқ фикрлай оладиган даражага етгандан сўнггина ўз қўлига олиши мумкинлигини айтади. Арасту учун эса одамлар сиёсий (ижтимоий) ҳайвондирлар ва ҳукуматлар жамиятга энг кўп самара келтириш учун ўрнатилади. Арасту давлат (полис) жамиятнинг энг юқори шакли бўлганлиги учун унинг мақсади энг кўп эзгулик (самара) келтиришдир, деб ўйлаган. Арасту сиёсий кучни моҳирлик ва ақлнинг индивидларда нотекис тарқалгани, табиий нотенглик натижасидир, деб кўрган. Бу нотенглик бор экан, демак сиёсий куч энг моҳир ва ақллилар — аристократия қўлида йиғилишини афзал билган. Арастуга кўра, шахс жамиятда яшар экан, комиллика эриша олмайди. Унинг Тҳе Ниcомачеан Этҳиcс ва Тҳе Политиcс ишларида шу масала кўрилади. Биринчи китобда эзгуликлар (ёки „комилликлар“) фуқаро-шахсда олиб кўрилса, иккинчи китобда фуқароларни комилликка олиб бориши мумкин бўлган ҳукумат шакли борасида баҳс кетади. Иккала китобда ҳам адолатнинг жамиятдаги муҳим роли уқтирилади.

Ниcолаус Cусанус ХВ аср бошида Афлотун фикрларини қайта кўтарди. Ўзининг ишларида ва Флоренсия Кенгашида у Ўрта Асрлар Европасида демократия қуриш масаласини кўради. Бироқ у Арасту ва Ҳоббес анъаналаридан фарқли ўлароқ барча одамларни тенг кўрган (яъни ҳамма худонинг бандасидир, деб) ва шининг учун демократия энг тўғри ҳукумат шаклидир, деб ўйлаган. Cусанус’нинг қарашларини италян Уйғониш даври учқунлари сифатида кўришади; бу қарашлар „миллий давлат“ тушунчасига асос солди.

Кейинчалик Ниccолò Мачиавелли Арасту ва Тҳомас Ақуинас ғояларини нореал дея рад этди. Идеал мустақиллик доим ҳам эзгуликка олиб келмайди; мустақил шахс фойдали ва муҳим амалларни бажаришга интилади, бу амаллар эса эзгу бўлмаслиги мумкин. Арасту қарашларини Тҳомас Ҳоббес ҳам шубҳа остига олди. Ҳоббес’га кўра, одам табиати аслида аксилижтимоийдир: одамлар табиатан эгоистдирлар ва бу эгоизм табиий ҳолига қўйиб қўйилган ҳаётни мушкуллаштиради. Бундан ташқари, Ҳоббес одамлар табиатан нотенг бўлишса-да, бу фарқлар аҳамияциздир ва бошқалардан келиши мумкин зарарлардан сақламайди. Шуларга асосланиб, Ҳоббес давлат жамиятни табиий аҳволдан кўтариш учун ўрнатилади, дейди. Бу ишни эса фақатгина жамиятни қўрқув ва куч орқали ушлаб турувчи, суверен ва қудратли давлат бажара олади.[23]

Ойдинланиш давридаги файласуфларнинг кўпчилиги демократик давлат қуришга йўл қўймайдиган мавжуд сиёсий фалсафа доктриналаридан норози эдилар. Жеан-Жаcқуэс Роуссеау шу доктриналарни йиқишга уринганлардан бири эди: у Ҳоббес’га одам табиатан „олижаноб ёввойи“ эканлигини, жамият ва ижтимоий алоқалар эса бу табиатни бузишини айтиб, эътироз билдирган. Жоҳн Лоcке ҳам бу танқидга қўшилган. Ўзининг Сеcонд Треатисе он Говернмент асарида у Ҳоббес’нинг миллат-давлат усули инсониятни қутқара олиши ҳақидаги гапига қўшилса-да, эркинликка эришган шахс ваҳшийлашиб кетиши иддаосини танқид остига олган.[24]

Факт-қиймат фарқи доктринаси ҳамда Давид Ҳуме ва унинг шогирди Адам Смитҳ ишларидан сўнг сиёсатни одам табиатига боғлашга уринишлар сусайди. Бироқ ҳамон кўпчилик сиёсий файласуфлар, айниқса реалистлар, ўз аргументларини одам табиатига асослашади.

Консиквенсиализм, деонтология ва аретаик бурилиш[edit | edit source]

Жеремй Бентҳам

Замонавий этикада консиквенсиализм (амаллар уларнинг оқибатларига кўра баҳоланиши керак) ва деонтология (амаллар уларни бажарувчиларнинг бурч ёки ҳуқуқларига кириши-кирмаслигига қараб баҳоланиши керак) орасида баҳс кечмоқда.

Жеремй Бентҳам ва Жоҳн Стуарт Милл утилитарианизмни — амаллар „имкон қадар кўп шахсларга имкон қадар катта бахт“ етказишига қараб баҳоланиши кераклиги ғоясини тарғиб этишди. Бу ғоя консиквенсиализмни кенгайтирди.

Иммануэл Кант консиквенсиализмга қарши чиқиб, маънавий принсиплар шунчаки онг маҳсули эканлигини таъкидлади. Кант амаллар оқибатини этикага киритиш хатодир, дейди. Кантъга кўра, онг мутлақ бурч бўлмиш категорик императивга бўйсунади. Бунга қўшимча қилиб, ХХ аср деонтологи W.Д. Росс прима фаcиэ деб аталувчи императивлар ҳам борлигини айтади.

Кейинги ишлар этикада шахс роли алоҳида урғуланди; бундай қараш аретаик бурилиш (яъни, фазилатлар томон бурилиш) оқимига тааллуқлидир. Бу оқимга хос фикрлаш Бернард Wиллиамс ишларида айниқса намоён бўлади. Wиллиамс консиквенсиализм ҳам, деонтология ҳам одамларни совуққон ҳаракат қилишга ундайди, дейди. Бу эса, Wиллиамс’га кўра, одамларни ўз ички дунёсидан, ўз ишларидан воз кечишга олиб келади.

Г.Э.М. Ансcомбе „Замонавий Маънавий Фалсафа“ („Модерн Морал Пҳилосопҳй“) (1958) асарида фазилатлар этикасини Кантианизм ва консиквенсиализмга алтернатив ўлароқ кўради. Фазилатларнинг қадимги консепсияларини ўрганиш аретаик бурилишни илҳомлантирди. Масалан, Арасту этикаси одамлардан Арасту меъёрини — икки айб орасидаги мувозанатни сақлашини талаб қилса, Конфуций этикаси фазилат одамлар орасидаги гармониядадир, дейди. Фазилатлар этикаси файласуфлар Пҳилиппа Фоот, Аласдаир МаcИнтйре ва Росалинд Ҳурстҳоусе томонидан тарғиб қилинади.

Шарқ фалсафаси[edit | edit source]

Кўпгина жамиятлар фалсафий муаммоларни кўриб чиқишди ва бошқа жамиятлар ишлари асосида ўз фалсафий анъаналарини қуришди. Масалан, Яқин Шарқ фалсафаси Ғарб фалсафаси таъсири остида бўлди. Рус (баъзилар буни Ғарб фалсафасига тааллуқли, деб кўришади), Яҳудий, Исломий, Африка ва баъзи Лотин Америкаси фалсафий анъаналари Ғарб фалсафасидан таъсирланишди; бироқ, ўзларининг аслликларини ҳам йўқотишмади.

Бу анъаналар орасидаги фарқлар хуш кўрилган тарихий файласуфлар, ғоялар, услублар ёки тиллар билан аниқланади. Уларни бир-бирига тегишли методлар билан ўрганса бўлади ва улар орасида сезиларли умумийликлар бор.

Шарқ фалсафаси атамаси билан Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Корея, Япония фалсафий анъаналари номланади. Гоҳида бу рўйхатга Яқин Шарқ ҳам қўшилади, бироқ Яқин Шарқ фалсафаси Иброҳимий динлар ёйилиши ва Европа билан савдо-сотиқ фаоллиги туфайли Ғарб фалсафасининг кўпгина аломатларига эга.

Хитой фалсафаси[edit | edit source]

Конфуций. Хитой Афсоналари ва Асотирлари китобидан, 1922, Э. Т. C. Wернер.

Фалсафа Хитой тамаддунига, умуман Шарқий Осиёга сезиларли таъсир кўрсатди. Кўпгина буюк фалсафий мактаблар Баҳор ва Куз Даври ҳамда Давлатлар Уруши Даврида пайдо бўлиб, Фикрнинг Юз Мактаби номи остида танилди. Улардан энг аҳамиятлилари орасида Конфуцианизм, Таоизм, Моҳизм ва Легализмларни кўрсаца бўлади. Кейинчалик, Танг Сулоласи даврида, бу сафга Буддизм ҳам қўшилди (шуни айтиб ўтиш жоизки, Шарқ фалсафасида дин ва фалсафа орасида қатъий фарқлар йўқ). Ғарб фалсафаси каби, Хитой фалсафаси ҳам кенг қамровлидир ва фалсафанинг ҳар бир соҳасига тааллуқли мактабларга эга.

Ҳинд фалсафаси[edit | edit source]

Ади Шанкара (марказда), 788-820, ҳинд фалсафасининг йирик мактаби — Адваита Веданта асосчиси.

Ҳинд остқитъаси тарихида Орий-Ведик маданият ўрнатилганидан сўнг икки минг йиллик давр ичида фалсафий ва диний мутафаккирлик олтита Настика мактаблари пайдо бўлишига олиб келди. Бу мактаблар ҳиндуизм билан чамбарчас боғланган эдилар.

Ҳинд фалсафаси Жанубий Осиё маданиятининг катта қисмини қурган ва Узоқ Шарққа ҳам дҳармик динлар орқали етиб борган. Ундаги фикрлар плурализми ҳинд фалсафасини либерал универсализм шаклига келтирган.

Форс фалсафаси[edit | edit source]

Форс фалсафаси тарихи Қадимги Эрон фалсафий анъаналари ва уларнинг ҳинд-эрон илдизларига бориб тақалади. Форс фалсафаси Зардушт таълимотидан таъсирланган. Эрон тарихидаги турли урушлар — Искандар Зулқарнайн, араблар ва мўғуллар истилоларитурли маданиятлар, динлар аралашуви ва натижада турфа фалсафий мактаблар пайдо бўлишига олиб келди. Буларга зардуштийлик ва ислом таълимотлари, юнон фалсафаси таъсиридаги оқимлар, манихейлик, маздакийлик ва ҳоказо киради.

Ўрта Осиё фалсафаси[edit | edit source]

Ўрта Осиё фалсафаси Зардуштийлик, кейинчалик эса Ислом динлари таъсирида шаклланган. Муҳим файласуфлардан бири — ибн Сино Ўрта Осиё ва умуман Ислом оламида мантиқ ва метафизикани шакллантирди; бунда у Арасту ва Афлотун ишларига таянди. Ибн Сино оламнинг вақт ўқида яратилишини рад этади; олам унинг яратувчиси эманациясидир, дейди[25]. Ибн Синонинг бу қарашлари исломий деизм ва пандеизмга яқиндир.

Кейинчалик Ўрта Осиёлик бошқа файласуфлар — Беруний, Форобий, Ғаззолий, Навоий, Бедил ва ҳк — ибн Сино асос солган исломий метафизика доирасида фикрлашди ва бу оқимлардан баъзилари Европагача етиб борди.

Африка фалсафаси[edit | edit source]

Бошқа фалсафий анъаналар, масалан, Африка фалсафаси, хорижий олимлар томонидан нисбатан кам ўрганилади. Кўпгина изланишлар Ғарб фалсафасига қаратилгани учун бошқа фалсафий мактаблар ғоялари тарқалиши қийин кечиши мумкин. Бунинг устига, вазиятни ирқчилик муаммоси мураккаблаштиради. Африкалик муҳим файласуфлар қаторига Усмон Дан Фодио (Шимолий Нигериядаги Сокото Халифалиги асосчиси) ва Умар Талл (Сенегал) киради; иккови ҳам ислом уламолари бўлишган. Мустамлакадан сўнгги пайтлар файласуфларига мисол қилиб Чеик Анта Диоп, Франcис Оҳанйидо, CЛ Момоҳ ва Чинwеизу'ларни кўрсатиш мумкин.

Замонавий Африка фалсафаси нафақат Африка қитъасидаги, балки бошқа мамлакатлардаги келиб чиқиши африкалик файласуфлар ишларидан иборатдир. Бу файласуфлар сафига Франтз Фанон, Кwеси Wиреду, Пагет Ҳенрй, Леwис Гордон, Мабого Перcй Море ва бошқалар киради.

Амалий фалсафа[edit | edit source]

Жамиятдаги фикрлар унинг амалларига чуқур таъсир кўрсатади. Фалсафани амалий ўрганиш янги соҳалар, масалан, амалий этика ва сиёсий фалсафа кабиларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Конфуций, Сун Тзи, Ибн Холдун, Ибн Рушд, Ибн Таимийяҳ, Ниccолò Мачиавелли, Готтфриэд Леибниз, Жоҳн Лоcке, Жеан-Жаcқуэс Роуссеау, Карл Марх, Жоҳн Стуарт Милл, Маҳатма Гандҳи ва бошқаларнинг сиёсий ва иқтисодий қарашлари маълум ҳукуматлар тузилишига ва амалиётига сезиларли таъсир қилди.

Сиёсий фалсафа фикрларига замонавий мисол ўлароқ Чиcаго Университетида Лео Страусс томонидан Афлотун ишларига таяниб бошланган неоконсерватизм оқимини кўрсатиш мумкин. Ушбу фалсафий оқим Георге W. Буш сиёсатини шакллантириб, „фил суягидан ясалган минора“дек кўрингани билан, дунё миқёсида таъсирчан бўла олди.

Таълим фалсафаси соҳасида Жоҳн Деwей таклиф қилган илғор таълим ХХ асрда Америкада қўлланди. Бу оқим авлодлари ҳозирда болалар учун фалсафа ишларига ҳисса қўшмоқдалар. Cарл вон Cлаусеwитз'нинг сиёсий уруш фалсафаси давлат, халқаро сиёсат ва ҳарбий стратегияда самара берди (айниқса, Иккинчи Жаҳон Уруши сўнгида). Мантиқ математика, тилшунослик, руҳшунослик, информатикада жуда муҳим унсур бўлиб қолди.

Фалсафанинг бошқа амалий қўлланишлари эпистемологияга ҳам оиддир, у орқали билим, ишонч, далил тушунчалари аниқлаштирилади (булар ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт, қарорлар назарияси ва бошқа илмий диссиплиналарда керак). Фан фалсафаси илмий метод асосларини белгилади ҳамда илмий тадқиқотлар ва аргументлашлар характерини шакллантирди. Бу жуда катта натижаларга олиб келди. Масалан, Скиннер’нинг қатъий эмпирик бихевиоризми ўн йиллар давомида ўрнашиб қолган Америка руҳшунослигини ўзгартириб юборди. Чуқур экология ва ҳайвон ҳуқуқлари дунёни фақат одамларгина эмас, балки одам эмаслар ҳам эгаллашини эслатиб, маънавий қадриятларни қайта кўриб чиқишга олиб келди. Эстетика мусиқа, адабиёт ва умуман ҳаётнинг бутун санъат қиёфасига оид баҳсларни ҳал қилишга ёрдам бермоқда.

Умуман айтганда, фалсафа тегишли соҳалардаги изланишларнинг назарий асосларини белгилашга ҳаракат қилади. Зеро, фикрсиз ҳаракат маъносиздир.

Гоҳида фалсафа яхши ўрганилмаган ёки тушунилмаган соҳанинг тадқиқоти, деб кўрилади. Лекин бу соҳалар кейинчалик муайянлашиб, тайинли илмий бўлимга айланади, масалан, бир пайтлар фақатгина фалсафий деб қаралган руҳшунослик, жамияцҳунослик, тилшунослик ва иқтисодиёт ҳозирда математика ва мантиққа таяниб, катта, мустақил соҳаларга айланди. Лекин фан илғорлагани сари, янгидан-янги муаммолар туғилаверади, бу муаммоларни ҳал қилишда эса аввало фалсафа ёрдам беради.

Манбалар[edit | edit source]

  1. "Пҳилосопҳй", Тҳе Охфорд Диcтионарй оф Пҳилосопҳй, Блаcкбурн, Симон (1994). Охфорд Университй Пресс
  2. "Эмергенcе оф тҳе ҳисторй оф Чинесе пҳилосопҳй", Cомпаративе Аппроачес то Чинесе Пҳилосопҳй. Cуа, Антҳонй С.
  3. Д. Рутҳерфорд (эд.), Тҳе Cамбридге Cомпанион то Эарлй Модерн Пҳилосопҳй (Cамбридге УП, 2006)
  4. С. Надлер (эд.), А Cомпанион то Эарлй Модерн Пҳилосопҳй, (Блаcкwелл, 2002)
  5. Шанд, Жоҳн (эд.) Cентрал Wоркс оф Пҳилосопҳй, Вол.3 Тҳе Нинетеэнтҳ Cентурй (МcГилл-Қуээнс, 2005)
  6. Беисер, Фредериcк C. Тҳе Cамбридге Cомпанион то Ҳегел, (Cамбридге, 1993)
  7. Сехтус Эмпириcус, ПҲ (= Оутлинес оф Пйррҳонисм) И.8
  8. Сехтус Эмпириcус, ПҲ (= Оутлинес оф Пйррҳонисм) И.19-20
  9. "Ва Пиррончи [яъни, скептик] ўзини ва атрофдагиларни бу каби хулосалар билан иккилантириб қўйса-да, унинг ҳаётидаги илк ва аҳамияциз ҳодиса шундай шубҳаларни ўзининг сектасидаги файласуфлар ёки фалсафадан бехабарларни чалғитиш бўлади. У бу тушидан уйғонгач, ўзининг ва қилмишларининг устидан кулиб, уларнинг шунчаки ўйинқароқлик эканлигини англайди." (Одам Тушуниши Борасидаги Савол, 1777, ХИИ, 2-қисм, 128-бет)
  10. Леwис Cарролл Wҳат тҳе Тортоисе Саид то Ачиллес (Тошбақа Ахиллесга Нима Деди). — 1895.
  11. Степҳен Cаде Ҳетҳерингтон Кноwледге Пуззлес (Билим Бошқотирмалари). — 1996.
  12. Кант, Иммануэл Cритиқуэ оф Пуре Реасон // Прометҳеус Боокс. — 1990. ИСБН 0-87975-596-2
  13. Рортй, Ричард Тҳе Cонсеқуэнcес оф Прагматисм // Миннесота Университй Пресс, п хви. — Миннесота, 1982.
  14. Путнам, Ҳиларй Прагматисм: Ан Опен Қуэстион // Блаcкwелл. — Охфорд, 1995.
  15. Пратт, Ж.Б. Wҳат ис Прагматисм? // Маcмиллан. — Неw Ёрк, 1909.
  16. 16,0 16,1 Дрейфус, Ҳуберт А Cомпанион то Пҳеноменологй анд Эхистентиалисм // Блаcкwелл. — 2006.
  17. 17,0 17,1 Wоодруфф Смитҳ, Давид Ҳуссерл // Роутледге. — 2007.
  18. Матустик, Мартин Ж. Киэркегаард ин Пост/Модернитй // Индиана Университй Пресс. — 1995. ИСБН 0-253-20967-6
  19. Соломон, Роберт Wҳат Ниэтзсче Реаллй Саид // Счоcкен. — 2001. ИСБН 0-8052-1094-6
  20. Киэркегаард ишлари шунингдек диний мутафаккирларга ҳам таъсир қилган. Масалан, Габриэл Марcел, Ничолай Бердяэв, Мигуэл де Унамуно ва Карл Жасперс каби экзистенсиалистлар христиан бўлишган (лекин улар буни „фалсафий эътиқод“, деб номлашади). Яҳудий файласуфлар Мартин Бубер ва Лев Шестов ҳам экзистенсиализм билан алоқадордирлар.
  21. Киэркегаард, Сøрен Феар анд Тремблинг // Пенгуин Cлассиcс. — 1986. ИСБН 0-14-044449-1
  22. Киэркегаард, Сøрен Cонcлудинг Унсcиэнтифиc Посцcрипт // Принcетон Университй Пресс. — 1992. ИСБН 0-691-02081-7
  23. Ҳоббес, Тҳомас Левиатҳан // Пенгуин Cлассиcс. — 1985.
  24. Сигмунд, Паул Э. Тҳе Селеcтед Политиcал Wритингс оф Жоҳн Лоcке // Нортон. — 2005. ИСБН 0-393-96451-5
  25. Арабская, среднеазиацкая и эврейская философия средневековя

Чориэв Н. К. Буюк илмий инқилоблар тарихи. Ўқув қўлланма. 2012 -йил.

Ҳаволалар[edit | edit source]

ВикиИқтибос
ВикиИқтибос
Викииқтибосда
Фалсафа ҳақида саҳифа мавжуд.