Эйжафжаллажöкулл

Бу мақолани тингланг
From Vikipediya
Эйжафжаллажöкулл
(Гуðнастеинн
Ҳáмундур)

Гíгжöкулл, Эйжафжаллажöкуллнинг энг катта музлиги вулқон кули билан қопланган
Тури Стратовулқон
Жойлашуви 63°37′12″Н 19°36′48″W / 63.62000°Н 19.61333°W / 63.62000; -19.61333 Г ОКоординаталари: 63°37′12″Н 19°36′48″W / 63.62000°Н 19.61333°W / 63.62000; -19.61333 Г О
Исландия
Ушбу мақолани тингланг (0 дақиқа)
ноиcон
Спокен Wикипедиа иcон
Бу аудиофайл ушбу мақоланинг 12-декабр, 2022-йил(2022-12-12) санасидаги версияси асосида яратилган бўлиб, шу санадан кейин амалга оширилган таҳрирларни акс эттирмайди.

Эйжафжаллажöкулл[1][2][3] (талаффузи: Эйяфядллайёкудлл, исландча талаффузи: ˈэиːжаˌфжатлаˌжœːкʏтл̥) — Исландиядаги олтинчи энг катта музликдир. Исландия жанубида, Рейкявикдан 125 км шарқда жойлашган. Бу музлик остида (ва қисман қўшни Мирдалсжокулл музлиги остида) худди шу номдаги[4] конуссимон[5] вулқон бор. Чўққининг баландлиги 1666 м, музлик майдони тахминан 100 км². Вулқон кратери 3-4 км диаметрни ташкил қилади (2010-йилгача музликлар билан қопланган)[6]. Музликнинг жанубий учида унга энг яқин бўлган Скóгар қишлоғи жойлашган. Музликдан Скоугау кўлининг (исл. Skógá) машҳур Скогафосс шаршараси оқади[7].

Тарихи[edit | edit source]

Деярли икки юз йил давомида вулқон ҳаракациз деб ҳисобланган. Вулқоннинг нофаол давридан олдин отилиш содир бўлган ва бу ҳолат 1821-йил 19-декабрдан 1823-йил 1-январгача тахминан бир йил давом этган. Бу Эйжафжаллажöкулл музликларининг эриши хавфига сабаб бўлган. ВЕИ шкаласи бўйича отилиш кучи 2 балл, тутун ҳажми 4 ×106 м³ деб белгиланган. Охирги вулқон портлаш ҳолати 2010-йил 20-мартда маҳаллий вақт билан 22:30 дан 23:30 гача[8] музликнинг шарқий қисмида тахминан 500 м узунликдаги ёриқ шаклланиши билан бошланган. Бу вақтда катта кул чиқиндилари қайд этилмаган. 2010-йил 16-20-апрелда Европанинг бир қисми ҳаво ҳудудининг ёпилишига ва ўша йилнинг май ойида вақти-вақти билан чекловларнинг ўрнатилишига сабаб бўлган (Россия фанлар академияси география институти]] директорининг ўринбосари Аркадий Тишковнинг сўзларига кўра, „Исландияда ҳавога кўтарилган ўша нарса ҳатто 1 км³ ҳажмга ҳам етмаган эди“)[9]. ВЕИ шкаласи бўйича отилиш интенсивлиги 4 балл деб баҳоланган[10].

Номланиши[edit | edit source]

„Эйжафжаллажöкулл“ номи „эйжа“ [ˈɛɪжа] — орол, „фжалл“ [фжатл̥] — тоғ ва „жöкулл“ [ˈжœкʏтл̥] — музлик маъносини англатувчи сўзларнинг бирлашмасидан ҳосил бўлган. Америкалик тилшуносларнинг тадқиқотига кўра, музлик номини дунё аҳолисининг атиги 0,005 фоизигина тўғри талаффуз қила олади[11]. Исландиялик қўшиқчи Элиса Геирсдоттир Нуман "Эйжафжаллажöкулл" сўзини ўрганишда ёрдам бериш учун қўшиқ яратган[12][13].

Эйжафжаллажöкулл ва Катла[edit | edit source]

Эйжафжаллажöкулл вулқони фаолроқ бўлган бошқа бир муз ости вулқони - Катладан 12 км ғарбда жойлашган. 920, 1612 ва 1821 — 1823-йиллардаги Эйжафжаллажöкулл отилиши Катла вулқонининг отилишидан олдин содир бўлган. Баъзи Исландиялик геофизикларнинг фикрига кўра, 2010-йилдаги вулқон отилиши Катла вулқонининг қўзғалиши учун сабаб бўлиши мумкин.

Оммавий маданиятда[edit | edit source]

„Исландия вулқон отилиши“ (Иcеланд Волcано Эруптион) — Натионал Геограпҳиc ҳужжатли филми (2010)

„Эйжафжаллажöкулл“ (филм) — бадиий филм (Франсия, 2013)

„Тҳе Сеcрет Лифе оф Wалтер Миттй“ — бадиий филми (АҚШ, 2013)

„АФC Эйжафжаллажöкулл“ — Эстониядаги ҳаваскор футбол жамоаси[14].

„ФC Эйжафжаллажöкулл“ — Исландия футбол жамоаси[15][16].

Манбалар[edit | edit source]

  1. Атлас мира („Президенцкий“). Издано по заказу Правителства РФ. Под ред. Дражнюк А. А.; Котляков, Владимир Михайлович; Берлянт, Александр Михайлович Издателство: М.: Роскартография, 1999. — ИСБН 5-85120-055-3. — 3000 экз
  2. Исландия: Общэгеографическая карта / сост. и подгот. к изд. Новосибирской картогр. ф-кой в 2003 г.; ст. ред. А. В. Молостова; ред. Е. Г. Чиркова. — 6-э изд. — 1:1000000, 10 км в 1 см. — М., 2003 (Новосибирск: картогр. ф-ка). — ИСБН 5-87663-008-Х. — 3000 экз.
  3. „Инструкция по русской передаче географических названий Исландии / Сост. Широкова В. С.; Ред. Берков В. П. — М., 1974. — 39 с.“ (ру). росреэстр.ру. 2020-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-март.
  4. Исландия. Справочная карта. Масштаб 1:1000000. — М.: ГУГК, 1981.
  5. „Исландский вулкан Эйяфьятлайокудль, нарушивший авиасообщение в мире: история извержений и видео“ (ру).
  6. „Вулкан Эйяфьятлайокудль в Исландии. Справка“ (ру). РИА Новости (2010-йил 15-апрел). Қаралди: 2010-йил 16-апрел.
  7. „Вулкан Эйяфьялайокуль // Всё о геологии“ (ру). wики.wеб.ру. Қаралди: 2020-йил 11-март.
  8. „Эруптион он Фиммвöрðуҳáлс“ (эн). Исландская метеорологическая служба (21 марта 2010). Қаралди: 2010-йил 18-апрел.
  9. „Масштаб извержения вулкана в Исландии резко уступает масштабу психоза, начавшегося в Европе, считают российские учёные“ (ру). Ами-ТАСС (16 апреля 2010). 2010-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган.
  10. Эриcа Р. Ҳендрй. „Wҳат wе коw фром тҳе иcеландиc волcано“ (эн). www.смитҳсонианмаг.cом. 2010-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-март.
  11. „Название исландского вулкана способны выговорить 0,005 процента людей“ (ру). лента.ру. Қаралди: 2020-йил 11-март. . Лента.ру
  12. „Исландская певица сочинила песню об Эйяфьятлайокудле“ (ру). лента.ру. Қаралди: 2020-йил 11-март.
  13. ЁуТубе логотипи Мусиcиан эхплаинс волcано'с наме ЁуТубеда(ингл.)
  14. „АФC Эйжафжаллажокüлл он Инстаграм“. www.инстаграм.cом. Қаралди: 2021-йил 25-май.
  15. „ФC Эйжафжаллажöкулл он Тwиттер“ (ру). Тwиттер. Қаралди: 2021-йил 25-май.
  16. „ФC Эйжафжаллажöкулл он Фаcебоок“ (эн). Фаcебоок. Қаралди: 2021-йил 25-май.

Адабиётлар[edit | edit source]