(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Cонcорд (Неw Ҳампшире)

Координаталари: 43°12′24″Н 71°32′17″W / 43.20667°Н 71.53806°W / 43.20667; -71.53806
From Vikipediya
Cонcорд
Шаҳар
Скйлине оф Cонcорд
43°12′24″Н 71°32′17″W / 43.20667°Н 71.53806°W / 43.20667; -71.53806
Мамлакат АҚШ
Асос солинган 1659-йил
Майдон 67.19 км2 (25.94 кв ми)
Аҳолиси
 (2020)
43 976
Зичлиги 687.52 киши/км2
Вақт минтақаси УТC-5
Cонcорд харитада
Cонcорд
Cонcорд

Cонcорд (талаффузи: Конкорд) — АҚШнинг Неw Ҳемпшире штатининг пойтахти ва Мерримак округининг марказидир. 2020-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, аҳоли сони 43 976 кишини ташкил этади[1].

Географияси[edit | edit source]

Cонcорд Неw Ҳампширнинг жанубий марказида жойлашган[2]. Шаҳар 38 миля (61 км) Массачусец чегарасидан шимолда, 40 миля (64 км) Мейн чегарасидан ғарбда, 54 миля (87 км) Вермонт чегарасидан шарқда ва 170 миля (270 км) Канада чегарасидан жанубда жойлашган.

Америка Қўшма Штатлари аҳолини рўйхатга олиш бюросига кўра, шаҳарнинг умумий майдони 67.2 квадрат миля (174.0 км2) ташкил қилади, шундан 64.0 квадрат миля (165.7 км2) қуруқлик ва 3.2 квадрат миля (8.4 км2) сув бўлиб, шаҳарнинг 4,81% ни ташкил қилади[3].

Демографияси[edit | edit source]

2020-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, шаҳарда 43 976 киши истиқомат қилади. Аҳоли зичлиги — ҳар квадрат километрга 687,7 нафар киши тўғри келади. 2020-йилда шаҳарнинг ирқий таркиби 84,5% оқ танли, 4,9% қора ёки афро-америкалик, 1% тубжой америкаликлар, 4,9% осиёликлар, 0,1% Тинч океани ороллари, 0,4% бошқа ирқлардан ва 1,8% икки ёки ундан ортиқ ирқдан эди. Аҳолининг 4,9 фоизи испан ёки лотин миллатига мансубдир.

2010-йилда 17 592 та хонадон мавжуд бўлиб, улардан 28,7 фоизида 18 ёшгача бўлган болалари бор, 41,3 фоизида бирга яшайдиган эр-хотинлар, 11,6 фоизида турмуш ўртоғи бўлмаганлар, 42,9 фоизида оиласизлар эди. Барча уй хўжаликларининг 33,6 фоизи жисмоний шахслардан иборат бўлиб, 12 фоизи эса 65 ёшга тўлган ёлғиз яшовчилар бор.

Шаҳар аҳолиси ёш тақсимотига кўра 20,7% 18 ёшгача, 9,3% 18 ёшдан 24 ёшгача, 28% 25 ёшдан 44 ёшгача, 28,2% 45 ёшдан 64 ёшгача, 13,8% 65 ёш ёки ундан катта ёшдан иборат. Аҳолининг ўртача ёши 39,4 ёш эди. Ҳар 100 аёлга 98,5 эркак тўғри келади. 18 ва ундан катта ёшдаги ҳар 100 аёлга 96,9 эркак тўғри келади[4].

2009—2011-йиллар мобайнида шаҳардаги уй хўжаликларининг ўртача йиллик даромади 52 695 долларни, оиланинг ўртача даромади эса 73 457 долларни ташкил этди. Тўлиқ вақтли эркак ишчиларнинг ўртача даромади 49 228 долларни, аёлларники эса 38 782 долларни ташкил қилди. Шаҳарнинг жон бошига тўғри келадиган даромади 29 296 долларни ташкил этди. Оилаларнинг қарийб 5,5 фоизи ва аҳолининг 10,1 фоизи қашшоқлик чегарасидан паст бўлган, шу жумладан 18 ёшгача бўлганлар 8,4 фоизи ва 65 ёшдан ошганларнинг 5,5 фоизи қашшоқ ҳисобланади[5].

Манбалар[edit | edit source]

  1. „Cонcорд cитй, Мерримаcк Cоунтй, Неw Ҳампшире: 2020 ДЕC Редистриcтинг Дата (ПЛ 94-171)“. У.С. Cенсус Буреау. Қаралди: 2021-йил 10-декабр.
  2. „Топо Мап: Cонcорд, Неw Ҳампшире, Унитед Статес 01 Жулй 1985“. Тҳе Натионал Мап. У.С. Геологиcал Сурвей. 2012-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 9-июн.
  3. „2021 У.С. Газеттеэр Филес – Неw Ҳампшире“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2021-йил 10-декабр.
  4. „Профиле оф Генерал Популатион анд Ҳоусинг Чараcтеристиcс: 2010 Демограпҳиc Профиле Дата (ДП-1): Cонcорд cитй, Неw Ҳампшире“. У.С. Cенсус Буреау, Америcан Фаcтфиндер. 2020-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-феврал.
  5. „Селеcтед Эcономиc Чараcтеристиcс: 2009-2011 Америcан Cоммунитй Сурвей 3-Еар Эстиматес (ДП03): Cонcорд cитй, Неw Ҳампшире“. У.С. Cенсус Буреау, Америcан Фаcтфиндер. 2020-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-феврал.