(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий устони

Координаталари: 32°19′39″Н 50°51′17″Э / 32.32750°Н 50.85472°Э / 32.32750; 50.85472
From Vikipediya
Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий
форсча: چهارمحال و بختیاری / Чаҳâрмаҳâл ва Бахтийâри
Устон
Маъмурий маркази Шаҳрикурд
Расмий тили форсча, лур, бахтиёрий
Аҳоли 947 763
Миллатлар таркиби лурлар, форслар, бахтиёрийлар
Майдони 16 332 км²
Харитада
Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий харитада
32°19′39″Н 50°51′17″Э / 32.32750°Н 50.85472°Э / 32.32750; 50.85472

Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий устони — Эрон платоси ва Загрос тоғ тизмасининг марказий қисмида, ғарбий тоғлар ва Исфаҳон устони орасида жойлашган устон. Ушбу устон шимол ва шарқдан Исфаҳон устони, жанубдан Кўҳгилуя ва Буйир-Аҳмад устони, ғарбдан Луристон устони билан чегарадош. Бу устон 7 та туман, 18 та бахш, 38 та қишлоқ ва 27 та шаҳардан иборат.

Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий устони дарё сатҳидан юқорироқ жойлашган бўлиб, тоғ ва водийлардан иборат. Устон водийларида кенг ва яшил далалар ва боғлар парвариш этилади. Бу устонда Чағохур, Сугалон, Гандумон, Деҳнув каби сув ҳавзалари мавжуд[1].

Диққатга сазовор жойлари[edit | edit source]

Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий устонида Шайх Алихон шаршараси, Куҳранг шаршараси, Чол шутур қалъаси каби диққатга сазовор жойлар мавжуд.

Кўллари[edit | edit source]

Деҳнув кўли, Чағохур кўли, Гандумон кўли, Боз сув дарёси мавжуд. Улардан турли мақсадларда фойдажанилади. Хусусан, суғориш ишларида етарлича фойдаланилади. Баъзида аҳоли кўнгил очар жой сифатида ҳам фойдаланадилар.

Миллий байрамлари[edit | edit source]

Бахтиёрийлар байрамдан олдин ўз ўтов ва чодирларининг ўрнини ўзгартирадилар. Улар бу янги жой учун сўлим, яшил ўтлоқзорли жойларни танлашади. Байрам кечаси ўз ўтов ва чодирларида қоладилар. Аммо байрамнинг илк куни байрамона махсус кийимлар, лур бош кийимларини кийиб бир-бирларини зиёрат қиладилар. Бахтиёрийлар Наврўз айёмида олдин қора аза либосини ечиб ташлаш керак, деб эътиқод қиладилар. Акс ҳолда эса неъмат ва барака қўлдан кетиши мумкин, деб ўйлайдилар.

Тўй маросими[edit | edit source]

Бахтиёрийлар, асосан, ўзларидан бошқа қабила билан никоҳланмайдилар. Камдан-кам ҳолларда бахтиёрий эркаклар бошқа қабила аёлини никоҳига олади ва камдан-кам ҳолатларда бахтиёрий аёл бошқа қабилага турмушга чиқади. Уларнинг миллий рақслари ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб ҳар бири ўзининг узоқ ўтмишига эга.

Мусиқаси[edit | edit source]

Мусиқа санъати Бахтиёрий қабиласи тарихининг энг ажралмас қисми ҳисобланади. Бахтиёрийлар миллий мусиқа мақомлари „байт“ номи билан машҳур. Бахтиёрийлар чолғу асбоблари содда кўринишга эга. Масалан, карнай, духул, ғижжак.

Манбалар[edit | edit source]

  1. Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 255 бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.