(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Бепул таълим

From Vikipediya
Осло университети бепул таълим берувчи университетдир.

Бепул таълим — бу таълим олувчининг шахсий ҳисобидан эмас, балки давлат харажатлари ёки хайрия ташкилотлари ҳисобидан молиялаштириладиган таълимдир. Бепул олий таълимнинг кўплаб моделлари мавжуд[1]. Лекин кўп мамлакатларда фақат бошланғич мактаб ва бошқа умумий ёки мажбурий таълим бепул (дарсликлар сотиб олинади, фақат ўқитиш бепул) холос. Баъзи мамлакатларда олий таълим, ҳатто аспирантурада ўқиш ҳам бепул бўлиб, бундай давлатлар қаторига Шимолий Африка давлатлари ҳам киради. Иқтисодий, ижтимоий ва мадан0ий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 13-моддасида бошланғич таълим бепул бўлиши ва бу таълим олиш ҳуқуқига кириши, ўқишни ўрта ва олий таълимда босқичма-босқич давом эттириш имкони таъминланади[2].

Осло университетида НОК (600) (74 АҚШ доллари) миқдоридаги кичик семестр тўловидан ташқари ўқиш учун бошқа тўловлар йўқ[3]. 2013-йилдан бошлаб Шимолий Европа, Эстонияда ҳам бепул олий таълим бериш бошланди. Швеция эса ХХИ аср бошларига қадар чет эллик талабаларга бепул таълим бериб келган, бироқ кейинчалик Европа ҳамжамиятидан ташқаридаги чет эллик талабалар учун тўловларни ундиришга ўзгартиришлар киритган[4]. Дания ҳам универсал бепул таълимга эга ва олий маълумотли талабаларга ойлик „СУ“ (Статенс Удданнелсесстøтте) стипендиясини беради[5][6].Шунингдек, Аргентина, Бразилия, Куба, Полша, Чехия, Греция, Венгрия, Ливан, Туркия, Шри-Ланка ва Уругвай барча даражаларда, шу жумладан, коллеж ва университетларда фуқаролар учун бепул таълим беради.

Мамлакатлар[edit | edit source]

Аргентинада 1949-йилдан бери давлат университетида нафақат аргентиналик талабалар, балки Аргентинада ўқишни хоҳловчи халқаро талабалар учун ҳам таълим бепулдир. Бунда тўлов Таълим Вазирлиги томонидан молиялаштирилади.

Бразилияда бепул таълим Таълим Вазирлиги томонидан маҳаллий халққа ва Бразилия фуқаролигига эга бўлган муҳожирларга аспирантура, магистратура, докторантура ва пост-докторантура ўқиш учун стипендияларни таклиф қилишдир.

Хитой ҳам бепул таълим олишни йўлга қўйган дастлабки давлатлар қаторига киради[7].

Франсия ва Малта каби Эвропа Иттифоқи мамлакатларида ўқиш одатда европалик талабалар учун бепул, Германияда эса барча европалик ва бошқа халқаро талабалар учун ҳам таълим бепулдир[8]. Шотландияда университетда ўқиш барча Шотландия фуқаролари учун бепул, лекин Буюк Британиянинг бошқа қисмларидан келган талабалар бундан мустасно.

Фижида ҳукумат 2013-йилда бошланғич ва ўрта мактаб таълими харажатларини қоплашини эълон қилди, бу ҳар бир талаба учун йилига 250 Фижи долларига тенг[9].

Маврикийда ҳукумат ўз фуқароларига мактабгача таълимдан то олий мактабгача бепул таълим беради. 2005-йил июл ойидан бошлаб ҳукумат барча талабалар учун бепул транспортни ҳам йўлга қўйган.

Филиппинда давлат бошланғич ва ўрта мактаблари бепул[10]. 1973-йилги Конституцияга биноан бошланғич таълим бепул бўлган бўлса, 1987-йилги Конституция бепул таълимни ўрта даражага қадар кенгайтирди[11]. Бепул давлат олий таълими 2017-йилдан кучга кирди[12][13].

Таиландда бепул таълим тахминан 1996-йилдан бошланган.

Тринидад ва Тобаго ўз фуқароларига аккредитациядан ўтган давлат ва хусусий муассасаларда бакалавриат даражасигача бепул олий таълимни таклиф этади. Аспирантура даражаси аккредитация қилинган муассасаларда ҳукумат томонидан 50 % гача тўланади. Ушбу имтиёз фуқароларга „Давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган ўқув харажатлари дастури“ деб номланган дастур доирасида берилади ва у Олий таълим ва малака ошириш вазирлигининг молиялаштириш ва грантларни бошқариш бўлими томонидан бошқарилади[14].

Қўшма Штатларда турли хил молиявий ёрдам дастурлари ҳар қандай аккредитациядан ўтган коллеж ёки университет учун, асосан кам таъминланган талабаларга грантлар ва талабалар кредитларини тақдим этади[15].

Уругвай бепул, мажбурий ва дунёвий таълимни 1876-йилда, Лорензо Латорре диктатураси даврида, Хосе Педро Варела бошчилигидаги ислоҳотдан сўнг қабул қилди.

Танзанияда ҳукумат 2016-йилда барча давлат мактаблари учун тўловсиз таълимни жорий қилди[16]. Ҳукумат тўловларни тўлайди, аммо ота-оналар мактаб формаси ва бошқа материаллар учун ҳақ тўлашлари керак эди[17]/

Тарих[edit | edit source]

Ислом олтин асрида мадрасага асосланган бепул таълим анъанаси пайдо бўлган[18][19].

Бепул таълим дастлаб „ҳомийлик таълими“ деб ҳам юритилган. Чунки Уйғониш даврида, бой амалдорлар ҳомий сифатида йигитларнинг таълим олишига ёрдам беришган[20].

Қўшма Штатларда Таунсенд Харрис 1847-йилда биринчи бепул давлат олий таълим муассасасига, Ню-Ёрк шаҳрининг бепул академиясига (ҳозирги Ню-Ёрк шаҳар коллежи) асос солган. У шаҳар камбағаллари, муҳожирлар ва уларнинг болаларига бепул таълим беришни мақсад қилган. Унинг битирувчилари бошқа давлат университетларига қараганда кўпроқ муваффақиятга эришган. ХИХ асрнинг охирларида Қўшма Штатлар ҳукумати мажбурий таълимни бепул ва умумий таълим сифатида жорий қилган ва 1920-йилларга келиб бу бутун мамлакат бўйлаб тарқалган.

Интернетда[edit | edit source]

Ҳозирги кунда онлайн таълим сайтлари, тармоқлари кўпайиб бормоқда. Онлайн таълим учун ресурсларнинг кенг талаблари туфайли кўплаб очиқ жамоат лойиҳалари ҳам йўллга қўйилган. Хусусан, Wикимедиа жамғармаси бепул онлайн таълим ресурсларига бағишланган лойиҳани ишлаб чиқди, Wикиверситй маълум мавзулар учун бир нечта сайтлар яратди[21].

Манбалар[edit | edit source]

  1. „Публиc Ҳигҳер Эдуcатион Шоулд Бе Универсал анд Фреэ“. Тҳе Неw Ёрк Тимес.
  2. Интернатионал Cовенант он Эcономиc, Соcиал анд Cултурал Ригҳц, Артиcле 13, 1
  3. „Глобал Счоларшипс фор Интернатионал Студенц“. усcоллегеинтернатионал.cом (2017-йил 18-август).
  4. „УКÄ оч УҲР“. ҳсв.се. 2013-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-октябр.
  5. „Форсиде“. су.дк. 2004-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-май.
  6. „Ну огсå СУ тил унге ундер 18“ (да). СУ.дк (2010-йил 19-январ). 2014-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-октябр.
  7. „Чина эндс счоол феэс фор 150м“. ББC Неwс (2006-йил 13-декабр). 2007-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-август.
  8. „Wорлд-cласс эдуcатион тҳат cосц нотҳинг“. CНН.cом (2014-йил 22-октябр). Қаралди: 2016-йил 13-май.
  9. „Фреэ эдуcатион фор примарй анд сеcондарй счоол студенц ин Фижи“. Радио НЗ (2013-йил 8-ноябр). 2021-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-июл.
  10. Тҳе Департмент оф Лабор'с ... Финдингс он тҳе Wорст Формс оф Чилд Лабор (эн). У.С. Департмент оф Лабор, Буреау оф Интернатионал Лабор Аффаирс, 2001 — 279 бет. 2022-йил 16-январда қаралди. 
  11. Рамеш, М.. Wелфаре Cапиталисм ин Соутҳеаст Асиа: Соcиал Сеcуритй, Ҳеалтҳ анд Эдуcатион Полиcиэс (эн). Спрингер, 11 Фебруарй 2000 — 127 бет. ИСБН 978-0-230-51281-8. 2022-йил 16-январда қаралди. 
  12. Баcунган, ВЖ. „Дутерте сигнс фреэ туитион билл инто лаw“ (эн). CНН Пҳилиппинес (2017-йил 5-август). 2017-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-январ.
  13. Талпур, Мустафа. Геттинг Эвен: Публиc Полиcиэс то Таcкле Инеқуалитй ин Асиа (эн). Блоомсбурй Публишинг, 16 Деcембер 2019. ИСБН 978-93-89165-71-5. 2022-йил 16-январда қаралди. 
  14. Wиллиэс. „Тҳесе cоунтриэс гиве фреэ cоллеге эдуcатион то тҳеир cитизенс“. Фаcтуалинфо.cом (2016-йил 23-феврал). 2021-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-март.
  15. Даниэлле Доуглас-Габриэл. „Туитион-фреэ cоллеге мовемент гаинс моментум, деспите Биден'с сталлед план“. Тҳе Wашингтон Пост (2022-йил 5-март).
  16. „Фреэ эдуcатион ин Танзаниа“. Африcа Тимес (2016-йил 9-феврал). 2021-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-август.
  17. „Фреэ эдуcатион ноw то инcлуде Форм Фиве анд Сих“. Тҳе Cитизен (2022-йил 14-июн).
  18. Ҳардакер, Гленн „1.2.1: Пҳасе Оне: Тҳе традитионалист Мадрасаҳ“,. Педагогй ин Исламиc Эдуcатион: Тҳе Мадрасаҳ Cонтехт. Бинглей: Эмералд Гроуп Публишинг, 2019 — 8–9 бет. ИСБН 9781787547186. 2019-йил 4-апрелда қаралди. „Бефоре тҳе Wестерн инфлуэнcе, мадрасаҳс импартед кноwледге бй а чаин оф трансмиссион [...]. [...] Тйпиcаллй, а мадрасаҳ институтион провидед фреэ эдуcатион анд либрарй фаcилитиэс; а wиде ранге оф субжеcт эхперт теачерс анд студенц wере провидед wитҳ тҳе неcессарй ресоурcес фор тҳеир студиэс. А реcогнисед эарлй Сунни мадрасаҳ wас Ал-Азҳар Университй, Cаиро, оне оф тҳе фирст Сунни cентрес оф леарнинг ин тҳе тентҳ cентурй [...]“ 
  19. Лапидус, Ира М. „21: Муслим cоммунитиэс анд Миддле Эастерн Соcиэтиэс 1000-1500 CЕ“,. А Ҳисторй оф Исламиc Соcиэтиэс, 3, Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 1988 — 217 бет. ИСБН 9780521514309. 2019-йил 4-апрелда қаралди. „[...] тҳе cоллегес wере алсо эндоwед wитҳ перманент соурcес оф инcоме [...] сет асиде ин перпетуитй. Тҳе трусц (аwқаф) паид тҳе салариэс оф тҳе фаcултй анд стипендс фор студенц.“ 
  20. „Эдуcатион – ФРЕЭ Эдуcатион информатион | Энcйcлопедиа.cом: Финд Эдуcатион ресеарч“. www.энcйcлопедиа.cом. 2015-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-сентябр.
  21. „Wикимедиа Фоундатион“. Wикимедиафоундатион.орг. 2013-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-март.