(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Арабистон ярим ороли

From Vikipediya
Арабистон ярим ороли

Арабистон ярим ороли — Осиёдаги энг йирик ярим орол; майдони қарийб 3 млн.км², ғарбда Қизил денгиз, жан.да Адан қўлтиғи ва Арабистон ден-гизи, шарқда Уммон ва Форс қўлтиқлари билан ўралган. Арабистон ярим оролио. Африка қалқонининг бир қисми бўлган; палеоген дав-ри охи-ри ва неоген даврида чуқур Қизил ден-гиз ботиғи орқали Африкадан ажралиб, Осиёга туташиб қолган. Ярим орол асо-сан архей сланеслари ва гранитларидан иборат кристалл жинслардан таркиб топ-ган. Бу жинслар Арабистон ярим оролио.нинг бутун ғарбий қисмида ва қисман жанубида ер юзасига чиқиб ётади, қолган катта қисмида жин-сларнинг устини мезозой ва кайнозойнинг асосан оҳактош ва қумтошлардан иборат юпқа қатлами қоплаб олган. Не-оген охири ва тўртламчи давр бошидаги тектоник ёрилиш, узилиш ва гумбазеимон кўтарилиш натижасида Арабистон ярим оролио.да ғарбий важанубий қирғоқҳамда чеккадаги қирлар пайдо бўлган. Ёриқлардан вулканлар от-илиб чиқиб, катта майдонни лава („ҳар-ра“) қоплаб олган ва лава қопламлари устидан нисбий баландлиги 1000 м гача бўлган пастак вулкан қолдиқлари кўтарилиб ту-ради. Шундай вулкан кра-терларидан би-рида Адан шаҳри жойлашган. Арабистон ярим оролио.нинг ер юзаси чекка қисмларидан ички ва шарқ томонга аста-секин пасайиб боради. Ярим оролнинг баланд чекка қисмларида массив ва супасимон тоғлар бор. Уларнинг ўртача бал. 1000 — 2000 м, жанубидаги энг баланд Асир ва Яман тоғлари 3600 м га етади. Жануби-шарқида алп босқичида бурмаланган Уммон тоғли ўлкаси бор, унинг энг баланд нуқтаси 3352 м. Арабистон ярим оролио.нинг ғарбий ва жанубий қирғоқлари бўйлаб чўзилган камбар пастлик — Ти-хома, шимолий — Шимолий Арабистон пла-тоси ва Катта Нефуд чўли, марказининг кристалл жинслардан иборат ғарбий қисми Ўрта Арабистон платоси деб ата-лади, ярим оролнинг оҳактошлардан иборат шарқий қисми куэста грядалари-дир, катта майдонни банд қилган пастроқ жанубий қисми эса Руб ул-Холий қум чўли дейилади. Арабистон ярим оролио., айниқса унинг шарқий паст қисми нефтга жуда бой. Нефт юза жойлашган, қазиб олиш қулай. Арабистон ярим оролио.да яна темир, рух, фосфорит-апатит рудалари, олтин, олтингугурт, калий ва ош тузлари конлари бор. Арабистон ярим оролио. иқлими қуруқ тропик иқлим. Январнинг ўртача температураси шимолда 7° бўлса, жанубида 24°, июннинг ўртача температураси ҳамма қисмида 30° дан юқори, максимал температура 50°, 55°, мини-мал температура шимолида 11°, Аданда 16°. Ёғин кам (100 мм), фақат Яманда (750 мм) ва Уммон тоғларида (500 мм) кўпроқ. Оқар сувлар тоғли ерлардагина бор. Қолган жойларда фақат қуруқ ўзан — водийлар учрайди. Баъзи жойларда ер ости сувлари чиқиб ётади. Тупроқ қумли ва тошлоқ чўлларда бутунлай йўқ ёхуд ҳали 589ибтидоий ҳолда. Арабистон ярим оролио.нинг шимолий қисми бўз тупроқ билан, жанубий ва жануби-шарқидаги тоғли ўлкалар қизил ва қизил-қўнғир тоғ тупроқлари билан қопланган. Арабистон ярим оролио.да асо-сан Африка флорасига хос ўсимликлар ўсади, Ҳиндистон ва Ўрта денгиз атро-фига хос ўсимлик турлари ҳам учрайди. Чўлларда ўсимлик сийрак, улар шувоқ, шўра, астрагал, кермак, юлғун каби ил-дизлари узун, дағал ўт ёки бута, ёхуд да-рахтчалардан иборат. Баҳорда эфемерлар барқ уриб ўсади. Тоғларнинг сернам ён бағирларида барг тўкадиган ўрмонлар учрайди. Жануби-ғарб ва жануби-шарқда саванна типидаги ўсимликлар ўсади. Воҳаларда хурмо дарахтлари айниқса кўп. Ҳайвонлардан жайрон, ёввойи эшак, қўшоёқ, қумсичқонлар, сиртлон, бўри, чиябўри, тулки, чўл паррандалари ва хилма-хил судралувчилар яшайди. Арабистон ярим оролио.да БАА, Саудия Арабистони, Яман, Қувайт, Қатар, Уммон давлатлари, Ироқ ва Иорданиянинг бир қисми жойлашган (бу мамлакатлар табиати ҳақида тегишли мақолаларга қ.).

Географияси[edit | edit source]

Арабистон ярим ороли-Евросиёнинг энг катта ва арид иқлимли табиий географик ўлкаларидан бири бўлиб, унинг чўл ландшафтлари шимолда Сурия чўли ва у Синай ярим оролигача кириб боради. Бу ердаги чўллар Африка тропик чўлларининг давоми ҳисобланади. Арабистон ярим оролининг майдони 3 млн. км2 дан зиёд. Унинг катта қисми Саудия Арабистонига, қолган қисми Яман Араб Республикаси, Омон, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Иордания, Ироқ ва Сурияга қарайди. Ярим орол жануби-ғарбда Қизил денгиз, жануби-шарқда Адан қўлтиғи ва Арабистон денгизи, шимоли-шарқда Месопотамия пастекислиги, Форс ва Омон қўлтиқлари ва ғарбда Ўрта денгиз билан чегараланади. Ўлканинг Омон қўлтиғига яқин қисмидан бошқа барча қисми Африка платформасидан ажралган қадимий кристалл массивда шаклланган. Архей кристалл жинслари ярим оролнинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида ер юзасига чиқиб ётади. Қолган ҳудудларда улар юра, бўр ва палеоген денгиз ётқизиқлари тагида қолган. Ер юзасининг ҳозирги тузилиши неогенда юз берган вертикал тектоник ҳаракатлар ва вулканизмнинг маҳсулидир. Тоғлар Арабистон ярим оролининг Қизил денгиз соҳили бўйлаб тик ёнбағир ҳосил қилиб кўтарилган. Уларнинг платосимон текисланган тепалари чуқур пастқамликлар билан алоҳида массивларга бўлинган. Массивларнинг баландлиги шимолда 2000-2500 м дан жанубда 2700-2800 м гача кўтарилади. Макканинг жанубида жойлашган Ҳижоз тоғларининг максимал баландлиги Дака чўққисида 3353 м га етади. Ўлканинг жануби-ғарбий чеккасидаги тизмаларнинг энг баланд жойи Хиша тоғида 3268 м га, Эн-Набишаиб тоғида 3600 м га тенг. Тоғли релеф ярим оролнинг шарқий чеккаси учун ҳам характерли бўлиб, у ердаги Омон тоғлари келиб чиқишига кўра алп бурмаланиш зонасига қарайди ва тектоник жиҳатдан Загрос тоғларининг давоми ҳисобланади. Омон тизмасининг энг баланд нуқтаси Шам тоғида 3353 м га тенг. Арабистон ярим оролининг ички қисми турли хил баландликлардаги плато ва текисликлардан таркиб топган. Уларнинг геологик тузилиши ва релеф шакллари ҳам хилма-хил. Релефининг шаклланишида саҳровий нураш ва эол жараёнлар етакчи рол ўйнаган. Ички Арабистоннинг энг баланд кўтарилган қисми Ўрта Арабистон платосидир. У Ҳижоз ва Ал-Асир тоғларидан шарқ томонда жойлашган ва қадимий кристалл жинслардан тузилган, айрим жойларда лавалар билан қопланган. Ўрта Арабистон платоси релефида ороллар шаклида 1000-1500 м гача кўтарилиб турган баландликлар кўп учрайди. Лаху (1574 м), Тувайк (1143 м), Ибн-Ахмар (1371 м) каби тоғлар шулар жумласидандир. Ўрта Арабистон платосидан шимолда Катта Нефуд ва шарқда Кичик Нефуд (Дахна) чўли жойлашган. Бу чўлларда сочма қумлар, баландлиги 80-100 м гача етадиган қум грядалари ва қум тепаликлари кенг тарқалган. Ярим оролнинг жанубий қисмида майдони 650000 км2 атрофида бўлган Руб-ул-Холи чўли жойлашган. Қумли чўл ғарбда Жиҳоз ва Сирот тоғ этакларидан шарқда Омон тоғ этакларигача чўзилган. Ер юзаси ғарбда 500-1000 м дан шарқда 100-200 м гача пасайиб боради. Узоқ масофаларга чўзилиб ётган кўчма қум барханлари ва қум грядаларининг баландлиги 100-200 м гача етади. Чўлларнинг ер юзаси уэддалар-қуруқ ўзанлар билан кесилган. Катта Нефуд чўлидан шимол томонда Шимолий Арабистон ва Сурия чўли жойлашган, уларнинг пойдевори кристалл жинслардан иборат. Устки қатлами бўр ва палеоген чўкинди жинслари билан қопланган. Шимолий Арабистон платосининг ўртача баландлиги 400-500 м, энг баланд нуқталари Ал-Гараис кўтарилмасида 1182 м га, Катоб-эш-Шама кўтарилмасида 1010 м га етади. Сурия чўлида қум грядалари, дюналардан ташқари кенг пастқам жойлар ҳам учрайди. Атрофдаги кўп тарқалган қуруқ ўзанлар-уэддалар берк ботиқларда тугайди. Арабистон ярим оролининг ер бағри нефт конларига, айниқса Қатар, Қувайт, Саудия Арабистони, Даммам ҳудудлари нефтга ниҳоятда бой. Бу ҳудуддаги нефтлар юра даврининг оҳактошларидан, Бахрейн оролларидаги нефт бўр ётқизиқларидан қазиб олинади. Ярим оролнинг катта қисми тропик чўллар зонасида жойлашганлиги туфайли йил бўйи континентал тропик ҳаво массаси ҳукмронлик қилади, атмосфера ёғинлари ниҳоятда кам тушади. Ўлканинг ички ҳудудларида ва ғарбий соҳилларида йиллик ёғин миқдори 30-50 мм га ҳам етмайди. Йил бўйи қуруқ давр давом этиб, ҳарорат юқори бўлади. Арабистоннинг фақат шимолий қисми субтропик минтақага қарайди. Ўлканинг текисликлари ва платоларида ёз ойларининг ўртача ҳарорати +25°,+30°С ни ташкил этади. Максимал ҳарорат Арабистоннинг марказий ҳудудларида +55°С гача этади. Тоғ массивларида ҳарорат бир оз пасаяди. Ярим оролнинг шимолий қисмига ва Сурия чўлига совуқ ҳаво тўлқини кириб келган пайтларда энг совуқ ойнинг ҳарорати +10°,+15°С гача тушади. Ўлканинг ёғин кўп бўладиган жойлари Омон ва Яман тоғларидадир. Йиллик ёғин миқдори Омон тоғ ёнбағирларида 750 мм ни ташкил этади. Арабистон ярим оролининг ҳозирги иқлим шароити дарё тўрларининг ривожланишига имкон бермайди, шу сабабдан унинг катта қисмида оқар сувлар учрамайди. Кенг тарқалган қуруқ дарё ўзанлари қадимда нам иқлим даври бўлганлигидан далолат беради. Бу ўзанлардан аҳён-аҳёнда бўлиб турадиган ёмғирлар вақтидагина сув оқади. Арабистонни сув билан таъминлашнинг асосий манбаи ер ости сувлари ҳисобланади. Воҳа ландшафтларининг мавжудлиги ҳам бевосита грунт сувлари билан боғлиқ. Арабистоннинг асосий қисмини тропик чўл ва чала чўл ландшафтлари эгаллаган, тупроқ-ўсимлик қоплами кам ривожланган. Ўсимликлари суккулентлардан (алой, сутқон), буталардан ва томири яхши ривожланган астрагал, шувоқ, аристидалардан иборат. Яман тоғларининг муссонларга рўпара бўлган ёнбағирлари табиий ва маданий ўсимликларга бой. Ўрмонлар кўпинча 1000-2000 м баландликлар оралиғида тарқалган. Улар акасия, мимоза, дарахцимон сутқон, улкан аждар дарахти кабилардан иборат. Ўрмонлар минтақасидан пастда ўсимлик қоплами чўл қиёфасига, юқорида эса чўл-дашт характерига эга. Воҳаларда финик палмаси, айрим суғориладиган соҳилларда кокос палмаси ўсади. Арабистон фаунаси Ғарбий Осиё, Ўрта денгиз Европаси ва Африка фаунасига ўхшаш. Чўлларда антилопа, ғизол, ёввойи эшак-онагр, катта қулоқли тулки — фенек, ола сиртлон ва чиябўрилар яшайди. Тоғларда даман, қоплон, гамадриллар учрайди. Чўлларда судралиб юрувчилардан заҳарли қора илон, кобра ёки кўзойнакли илон, кўк илон (гурза), агама ва калтакесаклар кўп тарқалган. Чўл паррандаларидан тўрғайлар, чиллар, какликлар характерли. Тропик саванналарда деярли қирилиб кетган ва ҳозирги вақтда жуда кам қолган туяқушлар учрайди.

Ҳаволалар[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Т. В. Власова. Материклар табиий географияси (океанлар туташ қисмлари билан бирга)- Ўқитувчи. Т., 1981[1]
  • Х.Вахобов, А. А. Абдулқосимов, Н. Р. Алимкулов МАТЕРИКЛАР ВА ОКЕАНЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЙАСИ -Тошкент ,2021[2]