(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Ансорий

From Vikipediya
Абдуллоҳ Ансорий
Абуисмоил Абдуллоҳ ибни Абулмансур Муҳаммад Ансорий Ҳиравий
Таваллуди 4-май 1006-йил
Вафоти 8-март 1089-йил(1089-03-08)
(82 ёшда)
Ҳирот, Афг'онистон
Фуқаролиги Аббосийлар ва Салжуқийлар империяси
Касби шоир, сўфи, ёзувчи
Унвони Шайх ул-ислом

Абдуллоҳ Ансорий (форсча: خواجه عبدالله انصاری; тўлиқ исми: Абуисмоил Абдуллоҳ ибни Абулмансур Муҳаммад Ансорий Ҳиравий; 1006, Ҳирот — 1088) — форс-тожик шоири, муфассир, фақиҳ, тасаввуф шайхи[1].

Ҳаёти[edit | edit source]

Насаби Ансорларга бориб тақалгани учун ҳам „Ансорий“ тахаллусини олган[2]. У „Пири Ҳирот“ ва „Шайхулислом“ номлари билан катта шуҳрат қозонган. „Насо­йим ул-муҳаббат“да ўз тилидан берилган маълумотга кўра, тўрт ёшида мактабга боради. 9 ёшида Абу Мансур ва Жорузий асарларини кўчиради. 14 ёшидан илмий давраларда иштирок этади. Мактаб таҳсили даврида шеър ҳам ёза бошлаган. Араб ва форс шеъриятидан 100 минг байт шеър, ровийлар силсиласи билан бирга 300 минг ҳадис ёд билган.

Асарлари[edit | edit source]

Абдуллоҳ Ансорийнинг араб ва форс-тожик тилида кўп­лаб асарлари мавжуд:

  • „Муножот“
  • „Рисолайи дилу жон“ („Дил ва жон ҳақида рисола“)
  • „Ганжнома“
  • „Қаландарнома“
  • „Канз ул-соликин“ („Соликлар хазинаси“)
  • „Зод ул-мусофирин“ („Сайр қилувчиларнинг йўл озиғи“)
  • „Ҳафт ҳисор“ („Етти қалъа“)
  • „Сад майдон“ („Юз майдон“ (мақом маъносида)
  • „Насоэҳ“ („Насиҳатлар“)
  • „Муҳаббатнома“
  • „Табақот ус-сўфия“ („Тасаввуф табақалари“)
  • „Манозил ус-сойирин“ („Сайр қилувчиларнинг манзиллари“) ва ҳ.к.


Араб тилида 6 минг байтдан ортиқ шеър ёзган, бир қанча рисолаларга шарҳ ёзган. Насрий асарлари ичида келган 2000 та рубоий ҳам унга нисбат берилади. Бундан ташқари, ғазал, қитъа ва бошқа жанрларда ҳам ижод қилган. Ўзидан кейинги форс-тожик адабиётига кучли таъсир кўрсатган. Қуйидаги адабий ҳодиасаларнинг шаклланиши ва тараққиёти унинг номи билан боғланади:

  • дидактик дос­тончилик
  • сажъли наср
  • тасаввуфий шеърият


„Юсуф ва Зулайхо“ қиссасини „Анис ул-муридин ва шамс ул-мажолис“ („Муридлар дўсти ва мажлислар қуёши“) номи билан насрий шаклга солган. Жами 14 мажлисдан иборат мазкур асарида тасаввуфга оид рамзларни бадиий шаклда достоннинг асосий образлари воситасида баён қилган. Бу йўлни кейинчалик Ҳа­ким Саноий ва Носир Хусрав каби забардаст сўз санъаткорлари ҳам муваффақият билан давом эттирди.

Навоийнинг Абдуллоҳ Ансорийга ихлос-эътиқоди баланд бўлган. „Насойим ул-муҳаббат“да "ҳар ердаким Шайхулислом воқеъдурур, мутлақ мурод ондиндур", дейилади. Умрининг охирида барча расмий мансаб ва лавозимлардан воз кечиб, Абдуллоҳ Ансорий мозори жорубкашлигини (супурувчиси, ходими) афзал билгани ҳам бежиз эмас.

Алишер Навоий „Лисон ут-тайр“да Абдуллоҳ Ансорий билан боғлиқ „Кўнгилнинг хушлиги — унинг Ҳаққа машғуллиги“ мазмунидаги бир нақлни келтиради. „Ҳайрат ул-аброр“, „Мажолис ун-нафоис“, „Маҳбуб ул-қулуб“ асарларида ҳам Ансорий таърифи, у билан боғлиқ нақл ва иборалар ўрин олган. „Насойим ул-муҳаб­бат“ Абдуллоҳ Ансорийнинг "Табақот ус-сўфия" тазкираси асосида ёзилганлиги маълум. Жомий уни кейинги тўрт асрдаги янги маълумотлар билан тўлдирган ҳолда таржима қилган бўлса, Навоий унга туркий машойихлар ҳақидаги маълумотларни қўшган.

Алимулла Ҳабибуллаэвнинг ёзишича, Алишер Навоий ижодида унинг Ансорийга муносабати уч хил кўринишда намоён бўлади:

  • Абдуллоҳ Ансорийнинг тарихий шахс, яъни шайх ул-ислом сифатидаги фаолияти;
  • Абдуллоҳ Ансорийижодкор сифатида; унинг адабий мероси, образларидан ўз ғояларини илгари суриш учун фойдаланиш;
  • Абдуллоҳ Ансорий мутафаккир сифатида; унинг фалсафий дунёқарашига бўлган муносабат алоҳида-алоҳида ўз аксини топган.


Ўзбекистон Халқ шоири, таржимон Жамол Камол Абдуллоҳ Ансорийнинг рубоийларини ўзбек тилига ўгирган[2].

Вафоти[edit | edit source]

Хожа Абдуллоҳ Ансорий 1088-йили Ҳиротда вафот этади[3].

Манбалар[edit | edit source]

  1. "Алишер Навоий: қомусий луг'ат", "Шарқ" НМАК, 2016. 
  2. 2,0 2,1 „Абу Абдуллоҳ Ансорий рубоийлари & Хожа Ансорий муножоти“ (2022-йил 4-май). Қаралди: 2022-йил 3-декабр.
  3. „ХОЖА АБДУЛЛОҲ АНСОРИЙ (1006-1088)“ (2013-йил 26-октябр). Қаралди: 2022-йил 3-декабр.