(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Аҳоли зичлиги

From Vikipediya
Турли мамлакатларда аҳоли зичлиги (киши/км2), 2006

Аҳоли зичлиги бирлик майдон ёки ҳажмдаги аҳоли миқдоридир. Муҳим географик тушунчалардан бири.[1] Ҳар қандай тирик организмлар учун тушунилиши ҳам мумкин, бироқ аҳоли зичлиги деганда асосан фақат одамлар жойлашуви назарда тутилади.

Аҳоли зичлиги — муайян ҳудудда аҳолининг жойлашув даражаси. Мамлакат ёки бирор ҳудуд (вилоят, туман) аҳоли сонини шу жой майдонига (одатда 1 км² га) тақсимлаш билан ҳисоблаб чиқарилади. Одамлар яшайдиган қуруқликда ўртача Аҳоли зичлиги 1 км² га қарийб 39 кишига тўғри келади (1990-йиллар боши), мас, Япония, Корея Республикаси, Нидерландия, Белгияда 300 дан зиёд, Монакода 15539,5 киши, Австралияда Аҳоли зичлиги жуда паст — 1 км² га 2,3 киши, Монголияда — 1,4 киши (1992). Чўл ва баланд тоғларда 0,01 дан 1 кишигача. Россия Федерацияси да А.3.1 км² га 8,7 киши (1990). Ўзбекистонда А. З. бир км² га 54,7 киши тўғри келади (1998). Умуман олганда дунёнинг аҳоли зич яшайдиган раёнларда, қарийб 7% майдонини эгаллаган қуруқликнинг одам яшайдиган қисми (ойкумена)да Ер куррасидаги жами аҳолининг 70% га қадар аҳолиси мужассамлашган.[2]

Жаҳон аҳолиси 7 миллиарддан ошиқ,[3] Ернинг жами майдони (сув ва қуруқлик билан бирга) — 510 миллион квадрат километр.[4] Демак, бутунжаҳон аҳоли зичлиги 7 миллиард ÷ 510 миллион = 13,7 киши/км2. Агар фақат қуруқлик ҳисобга олинса (150 миллион км2), унда бутунжаҳон аҳоли зичлиги — 46,6 киши/км2 (117.2 пер сқ. миле). Бунда Антарктида ҳам ҳисобга олинган; Антарктидасиз ҳисобланса, кўрсаткич яна ошади — 50 киши/км2.[1] Ер юзининг ярмидан ортиғи (чўл, тоғ ва ҳк) одамлар яшаши учун жуда ноқулай бўлгани ва одамлар асосан сув ҳавзалари ёнида яшагани учун, бу рақамлардан амалий наф йўқ.

Манбалар[edit | edit source]

  1. 1,0 1,1 Матт Росенберг Популатион Денситй (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-02-01 санасида архивланган). Геограпҳй.абоут.cом. Марч 2 2011. Ретриэвед он 2011-12-10.
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. У. С. & Wорлд Популатион Cлоcкс. Cенсус.гов. Ретриэвед он 2011-12-10.
  4. Wорлд (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-01-05 санасида архивланган). CИА Wорлд Ҳандбоок