(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Оққушлар

From Vikipediya
Оққушлар та бола туғади.

Оққушлар (Cйгнус), оққувлар — ғозлар оиласига мансуб йирик қушлар. Бўйни тана узунлигига тенг. Патлари кўпинча оқ рангда. Ўзбекистонда 3 тури учрайди. Вишилдоқ О. — тумшуғидаги қора ғурраси билан бошқа турлардан ажралиб туради. Гавдасининг уз. 180 см, вазни 13 кг. Ғарбий Европадан Тинч океанигача бўлган ҳудудларда уя қуради. Бақироқ О. гавдасининг узунлиги 160 см гача, вазни 12 кг гача. Атлантика океанидан Тинч океангача бўлган ҳудудларда тарқалган. Кичик О. — гавдасининг узунлиги 120 см гача, вазни 7 кг гача; асосан, тундрада яшайди; чучук сувли кўл, баъзан денгиз қирғокларидаги қамишзорларга уя қуради. Кичик О.нинг урғочиси 5—12 та тухум қўйиб, 35—40 кун босади. Нари ҳам уя қуришда ва болаларини боқишда қатнашади. О. жуда яхши сузади ва учади; ўсимликлар, майда сув жониворлари билан озиқланади. Улар чиройли бўлганлиги учун ҳайвонот боғларида боқилади. Тутқинликда кўпаяди. Вишилдоқ ва бақироқ О.лар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил