(Go: >> BACK << -|- >> HOME <<)

Jump to content

Маърифатчилик

From Vikipediya

Маърифатчилик - маданият ва маънавият соҳасидаги оқим. Унинг негизини фан, билим имкониятларига катта ишонч ташкил қилади. Маъри-фатчилар билимлар ёрдамида ижтимоий ҳаётдаги номутаносибликлар ва камчиликларни бартараф қилиш мумкинлигига ишонганлар. Шу нуқтаи назардан М.ни мафкуравий, ижтимоий-фалсафий оқим дейиш мумкин. Илм-фанни эгаллаш ва тарғиб қилиш қад. замонларда бошланган бўлсада, М. оқим сифатида Ғарбда 17-аср охири — 18-аср бошларида, Шарқда эса 19-асрнинг охири — 20-аср бошларида майдонга келди.

Юнонистонда Демокрит, Сократ, Платон, Аристотел сингари файласуфлар, Қад. Хитойда Конфуций, Ўрта Осиёда Кайковус, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий каби алломалар фаннинг улкан аҳамиятини эътироф этиб, кенг тарғиб қилганлар. Уларнинг ғоялари том маънодаги М. ғоялари эди. М. Ғарбда ҳам, Шарқса ҳам бир неча умумий хусусиятга эга бўлиб, диний ақидапара-стликка қарши қаратилган ва турлича давом этган. Ғарб маърифатчилигининг Волтер, Монтеске, Кондиляк, Ла-метри, Голбах, Дидро, Гелвеции, Мабли, Морелли, Кондорсе ва бошқа вакиллари диний ақидапарастликни танқид қилиш билан чекланмай, умуман динга қарши кураш олиб бордилар. Ғарб маърифатчилиги даҳрийлик хусусиятини касб этди, бу унинг асосий белгиларидан бирига айланди.

Шарқ маърифатчилиги умуман динга қарши эмас, балки диний ақидапарастликка қарши бўлди. Шарқдаги М.нинг йирик намояндалари Исмоил-бек Гаспринский, Закий Валидий, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Фитрат, Мунав-варқори, Абдулла Авлоний кабилар диний ақидапарастликка қарши кескин кураш олиб бордилар, лекин бу кураш даҳрийлик мавқеидан эмас, мўътадил диндорлик мавқеидан олиб борилди. Уларнинг купи диндор, баъзилари эса (М. Беҳбудий) диний уламо бўлган. Ғарб маърифатчилиги заминдорлар ва монархияга қарши кураш байроғи остида ўтди. 1789-йил Буюк франсуз инқилобиш келтириб чиқарган сабаблар орасида М. муҳим ўрин тутади. Шарқ, хусусан, Ўрта Осиё маърифатчилари кескин сиёсий талабларни олға суришмади. Улар жамиятни саводли қилиш орқали адолатли ва фаровон турмушга эришмоқчи бўлдилар. Ғарбда маърифатчилар кўпроқ табиий фанларга мурожаат қилишди. Чунки юқорида номлари зикр этилган ғарблик маърифатчиларнинг деярли барчаси айни пайтда табиацҳунос олим бўлиб, уларнинг кўпчилиги табиацҳунослик ривожига ўз ҳиссасини қўшган. Шаркда фақат табиий фанларга эмас, умуман илм-фанга, соғлом фикрга, мантиққа мурожаат қилишди. Улар халқни рўшноликка чиқаришнинг асосий йўли — уни саводли қилиш, ортиқча сарфҳаражатлар талаб қиладиган маросимларга қарши курашда деб билишди. Шу билан бирга, улар диний ақидапарастликка қарши курашда фақат дунёвий фанлардан эмас, Қуръон оятлари ва пайғамбар ҳадисларидан ҳам фойдаланишди, зеро уларнинг кўпчилиги му-айян диний билимларни ҳам эгаллаган эди.

Ғарб маърифатчилари черков томонидан таъқиб ва тазйиқ остига олинди. Лекин 17-аср охири — 18-аср бошларида Европада демократик муассасалар таркиб топа бошлагани, сўз эркинлиги ва виждон эркинлиги тамойиллари амал қила бошлагани учун черков уларга сезиларли зарба бера олмади. Ўрта Осиёда эса 19-аср сўнгги чорагида ривожлана бошлаган М. ҳаракати вакиллари кўплаб қурбон бердилар. 20-аср бошида жадидлар ҳаракати (қаранг Жадидчилик) иккига бўлиниб, ақидапарастлар кучайиб кета бошлагач, маърифатчилар кўп талофат кура бошладилар. Уларнинг кўп қисми таъқиб ва сазойи қилинди. 1918—19 йилларда ақидапараст уламоларнинг фатвоси билан минглаб маърифатчилар ва уларга хайрихоҳ кишилар жисмонан йўқотилди. Шўролар даври тарих ва фалсафа фанида маърифатчиларга идеализм вакиллари, деб баҳо берилган. Чунки маърифатчилар жамиятни ривожлантиришга инқилобий тўнтаришлар билан эмас, яхшиликни, адолатни, билимларни тарғиб қилиш йўли билан эришмоқчи бўлган эдилар. Шўролар давлати сиёсий амалиётида эса уларга халқ душманлари ёрлиғи ёпиштирилди, улар жазоланди ёки қатл этидси.

Ўзбекистонда мустақиллик қўлга киритилгач, маърифатчиларга истиқлолнинг маънавийназарий асосчилари деб баҳо бериш устуворлик қила бошлади. Аслида рус мустамлакачилиги даврида маърифатчилар орасида Россия билан бирга ривожланишни тарғиб қилувчилар оз эмасди. Қандай бўлмасин, маърифатчилар халқимизнинг маданий, маънавий ривожланиш тарихида катта ўрин тутади.

Ад:. Ойина (1914-1915-йил), Т., 2001; Шарафуддинов О., Истикдол фидокорлари: Мустафо Чўқай, Чўлпон, Отажон Ҳошим, Т., 1993; Каримов Н., Миллий озодлик курашчилари ва адабиёт, Т., 1997; Жадидлик ва миллий истиқлол тантанаси (Илмий мақолалар тўплами), Т., 2002.

Абдуллажон Бегматов.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил